XII-БОБ
XANTHOMONAS туркумига кирувчи бактериялар қўзғатадиган касалликлар
Хanthomonans туркумига кирувчи фитопатоген бактериялар озиқа муҳитда шиллиқ коллониялар ҳосил қилади, сариқ рангга бўялади. Туркум вакилларининг коллонияси муҳит юзасини қавариқ шаклга келтиради. Бу туркумга кирувчи бактерияларнинг хивчинлари қутбли жойлашган бўлиб, кўп муаллифлар буларнинг бир хивчинлилигини таъкидлайди. Бу бактериялар уруғлар ва турли ўсимлик органларининг устки қисмларида кўп учрайди.
Xanthomоnas туркум вакиллари спора ҳосил қилмайди, ҳаракатланувчи монотрих хивчинга эга бўлган бактериялардир. Ривожланиши учун оптимал ҳарорат 25-300С, максимал 30-390С ни ташкил қилади. Агарли озиқа муҳитида сариқ силлиқ юзали колония ҳосил қилади. Бу туркум вакиллари ўсимликларда доғланиш, шишлар ҳосил қилиш ва ўтказувчи тўқималарни зарарлаб катта иқтисодий зарар келтиради. Туркум вакиллари ўсимликлар баргларида доғланиш, поясидаги ўтказувчи найларни касаллантириш, ракни келтириб чиқаради.
X.campestris тури карамда поясининг бактериозини, X.translugens тури буғдойнинг қора бактериозни, X.phаsеoli тури ловиянинг бактериозини, X.beticola тури лавлагининг туберкулёзини, X.vesicatoria тури помидорни қора бактериал доғланишини, Х. malvacearum ғўзанинг гоммоз касаллигини келтириб чиқаради. Бу касаллик республикамиз шароитида ғўза ўсимлигининг барча фазаларида учраб, катта иқтисодий зарар келтиради. Бу туркумнинг патоген вакиллари қаторига Х. heterocea Sav.- баргда доғланиш X. campestris Dow. – карам пояси найлари касаллантиради.
Инфекция уруғ, ўсимлик қолдиғи, кўп йиллик ўсимликлар ва ҳашаротлар воситасида тарқалади. Инфекция уруғ юзасида ва ичида бўлиши мумкин. Инфекциянинг тарқалишида инсонлар ҳам рол ўйнайди. Бу туркумга кирадиган турлар қуйидаги касалликларни келтириб чиқаради:
Xanthomonas albilineans (Ashby, 1929) Dowson 1943-Шакарқамиш баргининг куйиши.
Xanthomonas ampelina Panagoulos, 1969-Узум меваси бактериози.
Xanthomonas axonopodis Starr and Garcer, 1950-Бошоқдошлар гоммози.
Xanthomonas beticola (Smith,Brown,Townsed) Savulescu, 1947-Қанд лавлаги туберкулёзи.
Xanthomonas fragariae Kennedy end King, 1962 - Қулупнай баргининг бурчакли доғланиши.
Xanthomonas campestris (Pammel, 1896) Dowson 1939-Ўсимликлар ўтказувчи найлар бактериози.
Xanthomonas campestris pv.campestris (Pammel, 1895) Dowson 1939- Ўсимликлар ўтказувчи найлар бактериози.
Xanthomonas campestris pv.alfalfea (Riker,Jones end Davis, 1935) Dey 1978-Беда баргининг доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.barbareae (Burkholder, 1941) Dey 1978-Сурепка бактериози.
Xanthomonas campestris pv.begoniae (Takimoto, 1934) Dey 1978 - Бегониянинг бактериал доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.carotae (Kendrick, 1934) Dey 1978 - Сабзининг бактериал куйиши.
Xanthomonas campestris pv.citri (Hasse, 1915) Dey 1978 - Цитруслар раки.
Xanthomonas campestris pv.corvlina (Miller,Bollen,Simmons,Gross end Barss, 1940) Dey, 1978-Орешникнинг бактериал куйиши.
Xanthomonas campestris pv.cucurbitae (Bryan, 1926) Dey, 1978-Қовоқдошлар бактериал касаллиги.
Xanthomonas campestris pv.dieffenbachiae (Mc-Culloch end Pirone, 1939) Dey, 1978-Диффенбахнинг баргини бактериал доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.glycines (Nakano, 1919) Dey, 1978-Соянинг бактериози.
Xanthomonas campestris pv.holcicola (Elliott, 1930) Dey, 1978-Судан ўти баргининг чизиқли доғланиши .
Xanthomonas campestris pv.hyacinthi (Wakker, 1883) Dey, 1978-Гиацинтларнинг сариқ касаллиги.
Xanthomonas campestris pv.incanae (Kendrick end Baker, 1942) Dey, 1978-Левкоя бактериози.
Xanthomonas campestris pv.juglandis (Pierce, 1901) Dey, 1978-Грек ёнғоғи бактериал доғланиши
Xanthomonas campestris pv.malvacearum (Smith, 1901) Dey, 1978-Ғўзанинг гоммози.
Xanthomonas campestris pv.oryzae (Ishiyama, 1922) Dey, 1978-Шолининг куйдиргиси.
Xanthomonas campestris pv.oryzicola (Fang,Ren,Cher,Faan end We, 1957) Dey, 1978-Шоли барги бактериози.
Xanthomonas campestris pv.papavericola (Bryan end Mc-Whorter, 1930) Dey, 1978-Кўкнори барги ва кўсагининг бактериал доғланиши .
Xanthomonas campestris pv.pelargonii (Brown, 1923) Dey, 1978-Пелергони баргининг бактериал доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.phaseoli (Smith, 1897) Dey, 1978-Фасолнинг қўнғир доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.pruni (Smith, 1903) Dey, 1978-Данак мевали дарахт баргларнинг бактериал доғланиши .
Xanthomonas campestris pv.ricini (Yoshi end Takimoto, 1928) Dey, 1978-Канакунжут баргининг доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.translucens (Jones,Johnson end Reddy, 1917) Dey, 1978-Буғдойнинг қора бактериози.
Xanthomonas campestris pv.vesicatoria (Doidge, 1920) Dey, 1978-Помидорни қора бактериал доғланиши.
Xanthomonas campestris pv.vignicola (Burholder, 1944) Dey, 1978-Хашаки горохнинг бактериози.
Xanthomonas populi (Ride, 1958) Ride end Ride, 1978 - Теракнинг бактериал раки
Do'stlaringiz bilan baham: |