Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич


Теракнинг бактериял саротон (рак) касаллиги



Download 13,58 Mb.
bet78/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Теракнинг бактериял саротон (рак) касаллиги
Касаллик шишлар шаклида пайдо бўлиб, кейин ёриқ ҳосил қилиб яралар шаклида ёрилади. Касаллик кўпроқ пўстлоқ ва луб қисми билан чегараланади. Касалликнинг тарқалишига ҳашаротлар ёрдам берса, улар ёғочлик қисмига ҳам ўтиши мумкин. Табиатда бу касаллик ҳашаротлар орқали (ойначи) ва ёмғир томчилари билан тарқалади. Бактериялар дарахтнинг ўзида яраларда сақланади.
Касаллик қўзғатувчиси Pseudomonas tumefaciens Koning. Бактерияси бўлиб, улар ўлчами 0,5х2 мкм, граммусбат, таёқчасимон, спора ҳосил қилмайдиган, колониялари рангсиз. Глюкоза, сахароза, галактозаларда кислота ҳосил қилади, крахмални гидролизламайди, желатинни суюлтиради, нитратларни ҳосил қилмайди.
Бактериал рак касаллигига теракнинг балзалли, канада, берлин, хитой навлари чидамсиздир.
Кураш чоралари:

  1. Зарарланган кўчатларни даладан йўқ қилиб ташлаш;

  2. Зарарланган новдаларни қирқиш, яраларни тозалаш, дезинфекция қилиш ва мойлаш;

  3. Экинзорлардан касалликни ташувчи ҳашаротларни йўқ қилиш;

  4. Теракни бактериал рак касалигига чидамли навларни экиш.



Токни бактерияли рак касаллиги
Касаллик қўзғатувчиси – Pseudomonas tumefaciens Sm.et Towns бактерияси ҳисобланиб, уларнинг ўлчами 0,5х2 мкм, граммусбат, таёқчасимон, спора ҳосил қилмайдиган, коллониялари рангсиз. Глюкоза, сахароза, галактозаларда кислота ҳосил қилади, крахмал гидролизланмайди, желатинни суюлтиради, нитратларни ҳосил қилмайди.
Бу касаллик барча узумчилик районларида тарқалган бўлиб, кучли тарқалган ҳудудларга Грузия, Краснодар ўлкаси киради. Касаллик билан асосан ўсимликни ер устки қисми айниқса илдиз бўғзи касалланади. Касаллик бошланишида пўстлоқ остида бир неча мм юмшоқ оқ шиш пайдо бўлади. Улар кейинчалик ўсиб қаттиқ ҳолатга айланади, пўстлоқни ёриб пўстлоқ сиртига чиқади. Шишни сирти нотекис ғадир – будир бўлиб ранги ўзгаради. Ёшига қараб сарғиш, тўқ жигарранг бўлиб қораяди. Кузга ёки қишга келиб шишлар ёрилиб кетади. Ўсимликни касалланган қисми бирлашиб, 10-20 ёки 30 см гача катталашади.
Ўсимликни илдиз бўғзида катта шиш пайдо бўлади. Питомниклардаги кўчатларда шишлар илдизларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бактериоз билан касалланган ўсимлик ўсишдан орқада қолади ва натижада ҳосилдорлиги кескин камаяди. Ўсимлик кучли зарарланганда қуриб қолиши мумкин. Касаллик қўзғатувчи бактерия ўсимлик пўстлоғига механик зарарланган жой орқали киради. Бактерияни споралари зарарланган шишдан сочилиб тарқалаши натижасида тупроқда сақланади.
Ток зангининг рак билан зарарланиши фақатгина механик шикастланиш, асосан совуқдан бўлган ёриқлар орқали, ҳамда тупларни қирқишда ҳосил бўлган, пайвандланган жойлар орқали ўтади. Шишларни кучли ривожланишига қаттиқ совуқ ёки қишга тупларни яхши беркитилмагани сабаб бўлади.
Куз ва қиш давомида эски шишлар нобуд бўлади ва тушиб кетади, баҳорда эса уларнинг ўрнидан ёки ёнидан янги шишлар пайдо бўлади. Бу касаллик билан кўп йиллик (20 –40) токлар кучли зарарланади.
Кураш чоралари: Профлактика тариқасида қаламчаларни соғлом ўсимликдан тайёрлаш керак. Бактериоз билан касалланган кўчатларни токзордан ажратиб олиб куйдириб ташлаш керак. Кўчат кавлаб олинадиган участкаларда, бактериоз билан касалланган кўчатлар учраса соғлом кўчатларни дезинфекциялаш. Мевага кирган ўсимликни зарарланган аъзоларини кесиб ташлаш ва 20 % мис купороси ва нафталин билан дезинфекциялаш керак. Токнинг зарарланган қисмларни кесиб ташлаш; меҳнат қуролларини 5 % ли формалин билан дезинфекция қилиш.


Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish