Кураш чоралари:
Уруғларни бронток препаратининг суспензияси билан 3 кг миқдорда дорилаш;
Уруғларни стрептомицин (250 бир/мл), тетрациклин (125 бир/мл), биомицин (0,7 мг/мл), фитобактериомицитин (0,5 мг/мл) билан 24 соат давомида ишлов бериш яхши самара беради;
Уруғларни 0,02% ли цинк сернокислий билан 24 соат давомида ишлов бериш униш қобилиятини ошириб, касалланишни кескин камайтириб, ҳосилдорликни оширади;
Уруғларни формалин билан зарарсизлантириш;
Ўсимлик қолдиқларини иссиқхоналардан йиғиштириб ёқиб ташлаш ва тупроққа ишлов бериш, алмашлаб экишга риоя қилиш, тупроқни дезинфекция қилиш яхши самара беради;
Иссиқхона тупроғининг ҳароратини кундузи 20-220С да, кечаси 17-200С да сақлаб туриш, илдизи чириган кўчатларнинг илдизини тупроқ билан кўмиш натижасида қўшимча илдизлар ҳосил қилинади;
7. Иссиқхонлардаги бегона ўтлар ва ҳашаротларга қарши ўз вақтида кураш олиб бориш керак;
Данакли мева дарахтларининг куйиши
Касаллик белгилари. Касаллик билан данак мевали дарахтларнинг гуллари, айрим новдалари ва поянинг пўстлоқлари зарарланади. Дарахтдаги гул ва куртаклар қораяди, нобуд бўлади, қуриган барглар узоқ вақт жойида осилиб туради. Баъзан алоҳида новдалари ва бутун дарахт ҳам қуриб қолиши мумкин. Пўстлоқларда бактериялар кирган жойида ботиқли доғлар ҳосил қилади. Кейинчалик пўстлоқ қўнғир рангга кириб, сув билан тўлиб, нордон ҳид тарқатиб, кейин нобуд бўлади. Касаллик сурункали ва қисқа муддатда намоён бўлади. Сурункали шаклидан кўпроқ кекса дарахтлар зарарланади. Бу шаклга пўстлоқларда рак ҳосил бўлиши, четларида некроз, тешикли доғланиш ва майда барглилик, хлорозлар, ўсишдан орқада қолишлар мисол бўлади. Данакли мева дарахтларининг куйиши ўрик, олхўри, олча, гилос ва шафтолида кузатилади.
Касаллик қўзғатувчи Pseudomonas cerasi бактерияси бўлиб, улар споралар ҳосил қилмайдиган таёқча, граммусбат, агарда колонияси оқ, желатинни суюлтиради, сутни чиритади ва пептонлаштиради, газ ҳосил қилмайди, глюкоза, сахароза, лактоза, мальтоза ва глициринда кислота ҳосил қилади. Нитратларни тиклай олмайди, аммиак ҳосил қилмайди.
Pse. cerasi бактерияси дарахт новдаларда қишлайди. Касалликни ривожланиши баҳорда бошланиб, бактериялар куртаклар орқали пўстлоққа киради. Бундан ташқари новдаларни кесиш давридаги зарарланиши орқали кириши мумкин.
Бактериялар вегетация даврида ёмғир, шамол, ҳамда ҳашаротлар орқали тарқалади. Дарахтлар тиним даврида касалликка берилувчан бўлади.
Кураш чоралари:
Дарахтларнинг зарарланган ва қуриган шохларни қирқиш ва ҳосил бўлган яраларни карбоменец билан ишлов бериш;
Қайчи ва арраларни формалин эритмасида дезинфекция қилиш (1 г формалин 20 қисм сув);
Кучли зарарланган дарахтларни кавлаб олиб ташлаш;
Питомникларда зарарланган кўчатларни йўқотиш ва уларнинг ўрнидаги тупроқ оҳак билан дезинфекция қилинади (200 г/ 1 м2 ҳисобида);
Касалликка қарши курашда касалликка чидамли пайванттагларни фойдаланиш ҳам яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |