Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич


Тутнинг бактериал саротон касаллиги ёки илдиз раки



Download 13,58 Mb.
bet77/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Тутнинг бактериал саротон касаллиги ёки илдиз раки
Бу касаллик Bacterium tumefacins Er.Smith and Townsed томонидан келтириб чиқарилади. Бу касаллик барча мевали дарахтлар илдизида ҳам кузатилади. Касаллик белгилари дастлаб тананинг илдизга туташган жойида ҳосил бўлган ҳар хил шаклдаги шишлар тарзида намоён бўлади. Унинг катталиги 1см дан 10 см катталикдаги думалоқ шаклда бўлади. Бундай ўсимталар илдиз бўғизида, баъзан ёш пояда ва новдада ҳам ҳосил бўлади.
Шишларнинг юзаси дастлаб силлиқ, кейинчалик ғадир будир бўлади. Касаллик кейинчалик кучайиб, ўсимликнинг ўсишини тўхтатади, баъзан қуриб қолишига сабаб бўлади. Ракли шишлар ўсимлик илдизида бир йилдан уч йилгача сақланиб, юзасидан микроорганизмлар таъсирида парчаланиб боради. Касаллик питомникларда кенг тарқалади.
Касалланган ўсимликлар ўсишдан орқада қолади, совуққа чидамлилиги пасайиб, зарарланган жойдан сапрофит замбуруғларнинг кириб келишига имкон беради. Касаллик қўзғатувчиси факултатив паразит ҳисобланиб, сунъий озиқа муҳитида ва тупроқда узоқ вақт сақланиши мумкин. Тупроқда яшайдиган турлари бошқа ўсимликлар илдизига кириши ва уларни ҳам зарарлайди. Касалликнинг тарқалишида ҳашаротлар, меҳнат қуроллари воситасида йил давомида ўсимликни зарарлаши мумкин. Ўсимликнинг бирламчи зарарланган жойидан паразит иккиламчи тўқималарга ўтиб, иккиламчи шишлар (ўсмалар) ҳосил қилади. Инфекциянинг тарқалишида новдаларни қирқган ток қайчиси ҳам сабаб бўлади.
Касалликнинг намоён бўлиши учун зарур бўлган инкубацион давр бир икки ойни ташкил қилади. Инфекция нам ортиқча бўлган, ишқорли тупроқларда тез тарқалади. Касаллик асосан кўчатлик материаллар ёрдамида тарқалади. Н.Г.Запрометов фикрича, шишларнинг анотомо- морфологик тузилиши билан ҳайвон ва одамлар шишининг тузилиши бир хиллигини таъкидлайди.
Касалликка қарши курашиш учун янгидан ташкил қилинаётган питомниклар касаллик кузатилмаган майдонларда ташкил қилиниши керак. Касаллик белгилари кузатилган кўчатлардан шишлар олиб ташланиши ва дезинфекция қилингандан кейин кўчатларни хўжаликларга бериш мумкин. Бундай кўчатларнинг илдизи мис купороси, лой ва қумдан иборат аралашмада илдиз бўғзигача булаб, кейин қуритиб жўнатилиши керак. Шишлар олиб ташланган илдизлар 1 % ли мис купороси (5 минут), 0,1 % ли сулимага 3 минут давомида сақлаш керак. Питомникларнинг зарарланган тупроқларини 5 ёки 150 г/м2 миқдорда хлорли охак билан ишлов бериш керак.



Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish