Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


- жадвал Суғурта тушунчасининг умумиқтисодий моҳиятига турли хорижий ва республикамиз олимлари томонидан бўйича берилган таърифлар13



Download 153,54 Kb.
bet8/21
Sana05.06.2022
Hajmi153,54 Kb.
#638879
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ 1-боб Навруза

1.1- жадвал
Суғурта тушунчасининг умумиқтисодий моҳиятига турли хорижий ва республикамиз олимлари томонидан бўйича берилган таърифлар13

Муаллиф

Берилган таърифнинг мазмуни

А.Смит

Суғурта бу зарар кўрган жисмоний ёки юридик шахсларнинг зарарини кўплаб бошқа шахслар ўртасида тақсимлаш воситасида қоплаш усулидир

А. Вагнер

Суғурта маълум бир шахснинг мулки учун кутилмаган ходисаларнинг зарарли оқибатларини бартараф қилади ёки хеч бўлмаганда камайтиради

Т.Д Одинокова

Суғурта бу турли ходисалар оқибатида келадиган зарарлардан ҳимояланиш воситасидаир, бунда суғурта муносабатларининг зарур хусусияти келиши мумкин бўлган зарардир

К.Г.Воблий

Суғурта – ўзининг тасодифан содир бўладилан ходисалар оқибатида келадиган мухтожлик ёки эхтиёжини қоплаш мақсадига эга хўжалик фаолиятидир

А.И.Худяков

Суғуртанинг моҳияти шундан иборатки, суғурталаовчи суғурталанувчига суғурта ҳимоясини тақдим этади. Суғурта ҳимояси бу суғурталовчининг суғурталанувчига суғурта ходисаси рўй берганда суғурта копаламаси ва бошқа шаклларда зарарни қоплашга потенциал тайёр эканлигини ифодалаовчи ҳуқуқий таъминотдир

Г.В.Чернова

Суғурта бу маълум ҳақ эвазига ўзининг хатар юкини зиммасига олиш мажбуриятини бошқа бир шундай холатларга ихтисослашган субъектга ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий хизматнинг махсус бир туридир

Ҳ.Р. Собиров

Суғурта деганда пайдо бўлиши мумкин бўлган фавқулодда зарарлар ва уларни кучини қирқишга қаратилган тадбирлар, зарар натижасида вужудга келган камомаднинг ўрнини тўлдириш, бу йўналишда юзага келадиган суғурталовчи ташкилотлар ва суғурталанувчилар ўртасидаги муносабатлар кўзда тутилади

М,Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаев

Суғурта-содир бўлган ва фавқулодда юзага келиши мумкин бўлган табиий зарарлар ҳамда уларнинг кучини қирқишга қаратилган амалий тадбирлар ва зарар натижасида ҳосил бўлган камомадни ўрнини қоплаш юзасидан суғурталовчи ва суғурталанувчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларига айтилади

Ш.Н.Зайнутдинов ва А.Т.Шермухамедов

Суғуртавий ҳимоя–иқтисодиётнинг асосий категорияларидан бири ҳисобланиб, у инсон фаолиятнинг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулотда юзага келадиган талофатлар ва бошқа ҳодисалар оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларини ўзида мужассамлаштирадиган ижтимоий ҳимоя туридир

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуни
3-модда

Суғурта — муайян воқеа (ҳодиса) юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлар

Г.В.Чернова ва бошқаларнинг фиркига кўра эса: “Суғурта бу маълум ҳақ эвазига ўзининг хатар юкини зиммасига олиш мажбуриятини бошқа бир шундай холатларга ихтисослашган субъектга ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий хизматнинг махсус бир туридир”14.
Суғурта тушунчасининг умумиқтисодий моҳияти бўйича республикамиз олимлари ҳам илмий изланишлар олиб боришган, Масалан, Ҳ.Р Собиров ушбу тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “...суғурта деганда пайдо бўлиши мумкин бўлган фавқулодда зарарлар ва уларни кучини қирқишга қаратилган тадбирлар, зарар натижасида вужудга келган камомаднинг ўрнини тўлдириш, бу йўналишда юзага келадиган суғурталовчи ташкилотлар ва суғурталанувчилар ўртасидаги муносабатлар кўзда тутилади”15.
М,Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаевлар эса “Суғурта-содир бўлган ва фавқулодда юзага келиши мумкин бўлган табиий зарарлар ҳамда уларнинг кучини қирқишга қаратилган амалий тадбирлар ва зарар натижасида ҳосил бўлган камомадни ўрнини қоплаш юзасидан суғурталовчи ва суғурталанувчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларига айтилади”- деб талқин қилишади 16. Ш.Н.Зайнутдинов ва А.Т.Шермухамедовлар: “Суғуртавий ҳимоя–иқтисодиётнинг асосий категорияларидан бири ҳисобланиб, у инсон фаолиятнинг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулотда юзага келадиган талофатлар ва бошқа ҳодисалар оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларини ўзида мужассамлаштирадиган ижтимоий ҳимоя туридир”-деб таъкидлашади17.
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг “Асосий тушунчалар” номли 3-моддасида қуйидагича таъриф берилади, яъни “суғурта — муайян воқеа (ҳодиса) юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлар”18 Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, суғурта тушунчасига ҳар ким ҳар хил ёндашган ҳолда таъриф берилган, бу ерда суғуртани ижтимоий ҳимоя усули, моллиявий хизмат тури, ҳуқуқий таъминот ва ҳатто хўжалик фаолияти каби талқиндаги ёндашувлар ҳам мавжуддир. Бизнинг фикримизча суғурта мохиятини Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонунинг 3-моддасида келтирилган таъриф ҳам назарий ва ҳам амалий жиҳатдан тўлақонлироқ ифолдалашга ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.
Маълумки, суғурта ҳимояси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарорлиги ва даромадлилигини таъминлашнинг зарур дастакларидан биридир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши республикамиз иқтисодиётининг стратегик соҳаларидан бири бўлиб, у бошқа сохаларга нисбатан табиий-иқлим ходисаларга энг таъсирчанлиги билан алоҳида ажралиб туради. Қишлоқ хўжалиги суғуртадаш тизмини такомиллаштириш бўйича республикамизда бир қатор олимлар илмий изланишлар олиб баришган. Жумладан, Р.Ҳ.Хусанов, Ў.П.Умрзақов, Н.С.Хушматов, А.А.Ядгаров, А.С.Нуриллаев, Д.Н.Баймирзаев ва бошқалар қишлоқ хўжалиги суғурта муносабатларининг назарий асослари, унинг ўзига хос хусусиятлари, келгусида ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича тадқиқот олиб боришган.
А.А.Ядгаровнинг фикрича: “....суғурта иқтисодий категория бўлиб стихияли кутилмаган турли-туман табиий офатлар рўй бериши натижасида ҳуқуқий ва жисмоний шахслар мол-мулкига ва соғлигига зарар етказилганда, бу зарарларни қоплашга мўлжалланган махсус мақсадли пул фондларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар йиғиндисидир”19 Д.Н.Баймирзаев агросуғуртани қуйидагича таърифлайди: “...агросуғурта қишлоқ хўжалигида турли хатарлардан, кўзда тутилмаган йўқотишлардан ҳимоя этишнинг самарали воситаси”20. А.С Нуриллаев ўзининг “Ўзбекистонда фермер ва деҳқон хўжаликларини суғурталаш масалалари” мавзусидаги тадқиқот ишида жумладан шундай ёзади: “.....суғурта бу фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида юзага келадиган рискларни рўй бериши натижасида кўриладиган молиявий зарарларни қоплашнинг оқилона йўлидир21.
Аграр соҳада суғурта фаолиятини амалга ошириш қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини юксалтиришга йўналтирилган иқтисодий тизимни самарадорлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини оширишдан иборат.
Маълумки, суғурта тизимини ривожлантиришда давлатнинг мувофиқлаштирувчилик вазифаси муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда суғурта фаолиятини тартибга солиш суғурта муносабатларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги (қонунлар, меърий хужжатлар), Ўзбекистон Республикаси Президент Девони ва Вазирлар Махкамаси (Фармонлар, Фармоишлар ва Қарорлар) томонидан амалга оширилади (1.1-расм).
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш,



Download 153,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish