Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,07 Mb.
bet66/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

III боб бўйича хулосалар
Тадқиқотлар натижасида мамлакатимиз мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилиниб, уларнинг истиқболдаги ривожланиши, кластерларни интенсив йўл билан ривожлантириш ва бошқариш ҳамда даромадини ошириш йўллари бўйича бир қанча хулосаларга келинди ва илмий-назарий аҳамиятга эга бўлган тавсиялар ишлаб чиқилди;

  1. Мева-сабзавотчилик кластерларида маҳсулотлар диверсификациясини амалга ошириш орқали истиқболдаги ривожланиши ва самарали бошқарув механизмларини бозор тамойилларига мослашда ва даромадли фаолият юритишлари учун ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришнинг концептуал йўналишлари ишлаб чиқилди.

  2. Тадқиқотлар давомида мева-сабзавотчилик кластерларини истиқболда ривожлантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий суғурталаш, микрокредитлар олиш, малакасини ошириш ва касбга ўқитиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича стратегияси ишлаб чиқилди.

  3. Тадқиқот ишида ижтимоий сўровномадаги бошқарувдаги, молиявий, шартномавий муносабтлардаги ҳамда инновацион технологияларни тадбиқ этиш бўйича муаммолар қиёсий таҳлил қилинганда, ишлаб чиқаришнинг камлиги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда асосан бошқарувнинг аниқ усуллари ишлаб чиқилмаганлиги келтириб ўтилган. Бундан кўринадики, бошқарув нафақат уларнинг даромадига, балки кластер фаолиятига ҳам ижобий таъсир этмоқда. Истиқболда ушбу кластерлар таркибида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни йўлга қўйиш истагини билдиришган.

  4. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг 2022-2030 йилларга мўлжалланган параметр кўрсаткичлари эконометрик моделини тузиш йўли билан прогнози аниқланиб 2030 йилга бориб, сабзавот 260,8 ц/га, мева етиштириш эса 130,8 й/га ошиши прогноз қилинди.

5. Мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш учун унинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларни ташкил этиш жараёнида биринчи навбатда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш талаб этилади:
- мева ва сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланадиган мутахассисларининг билими, савияси ва малакасини ошириш, уларни замонавий билимлар билан қуроллантириш, корпоратив менежмент қонун-қоидаларини ва усулларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасидаги билим даражаларини ошириш;
- бу интеграцион жараёнда қатнашувчи барча корхона ва ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш, техник жиҳатдан янгилаш ва модернизациялаш жараёнларини амалга ошириш;
- мева-сабзавотчилик агрокластерлари иштирокчиларининг корхона ва ташкилотларини мунтазам ривожлантириб борилиши учун бу соҳага кўпроқ тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, жалб қилинган ҳар бир сўм маблағ самара келтиришига эришиш;
- зарур бўлган холатларда бир-бирига ўзаро кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш ва бир-бирини ривожлантиришга ҳаракат қилиш;
- мева-сабзавотчилик тармоғидаги агрокластерларда тайёрланадиган якуний маҳсулотларни махсус қутиларга жойлаштириш ва истеъмолчиларга эстетик жиҳатдан мақбул бўлган кўринишда тақдим этишга эришиш.
6. Мева-сабзавот соҳасидаги кластерларнинг фаолиятида бозорни зарур маҳсулотлар билан тўлдириш асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш натижасида бу соҳани бошқариш функцияси асосий функциялардан бири бўлиб қолади. Бу функцияни бажариш давомида давлат ўзининг мева-сабзавот соҳасидаги сиёсатини юргизади. Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш шароитида ва турли инқирозлар хавф солиб турган шароитда давлатнинг мева-сабзавот соҳасидаги сиёсати жуда ўринли ҳисобланади. Бу сиёсат натижасида мамлакат аҳолисининг мева-сабзавотларга бўлган эҳтиёжлари тўлароқ қондирилишига ва мева-сабзавотларни кўплаб миқдорда ва ассортиментларда экспорт қилиш имконияти юзага келади.
7. Мева-сабзавот соҳасидаги кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмида асосий эътибор қуйидаги тўрт йўналишга қаратилиши керак деб ҳисоблаймиз:

  • фаолиятни самарали олиб бориш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлиги, камлиги, етишмаслиги;

  • ишлаб чиқариш технологияларининг етарли даражада замонавий эмаслиги, илғор инновацион янгиликлардан ортда қолаётганлиги;

  • бозор инфратузилмаларининг етарли даражада ривожланмаганлиги;

  • фаолиятни бошлашда биринчи қадамни босишдаги қийинчиликлар;

7. Мева-сабзавотчилик тармоғида инновацион технологияларни яратишда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:
-сув танқис бўлган ҳудудларда буғланиш ва фильтрацияга барҳам бериш учун экин майдонларига сувни трубалар орқали олиб келиб тарқатиш;
- қумли ва енгил тупроқли ерларда томчилаб суғориш усулини жорий этиш;
- суғоришда фойдаланилаётган насос станцияларини, энергияни тежайдиган янги техника ва технологиялари билан алмаштириш;
- сувни тежайдиган инновацион лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш ва тижорат банкларининг кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан тизимли мониторингни амалга ошириш.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish