Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,07 Mb.
bet68/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

биринчидан, мева-сабзавотчилик кластерлари ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш турлари қанча кўп бўлса, шунча кўп даромад олишга эришган. Шу сабабли кластерлар фаолиятида юқори фойда олишга интилган; иккинчидан эса, кластерларнинг соҳалар бўйича ихтисослашуви юқори даромад олишга таъсир этган; учинчидан, мева-сабзавотчилик кластерларида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларнинг сифати ва товарлилик даражаси қанча юқори бўлса, даромади ўртача 20 % га ошган; тўртинчидан, қанчалик инфратузилма объектлари билан самарали алоқа қилинса, кластер хўжалиги даромадининг ошишига шунча таъсир қилган.
7. Тадқиқот ишимизда мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятига турли омиллар таъсири ўрганилиб, улар даражасига кўра, ички ва ташқи омиллардир, шунингдек олинадиган натижага кўра, ижобий ва салбий омилларга асосланиб SWOT-таҳлили қилинди. Тадқиқот ишида SWOT-таҳлилининг мева-сабзавотчилик кластерларини тавсифлашда Бухоро вилояти мева-сабзавотчилик кластерларида амалиётга жорий этилди. Ушбу таҳлил истиқболда мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантириш ва бошқариш муаммоларини бартараф этишга хизмат қилади.
8. Хорижий мамлакатлар тажрибасини мамлакатимиз иқлим шароитига мос йўналишларини белгилаш ҳамда Германия, Хитой, Жанубий Корея моделларини мева-сабзавотчилик кластерларида қўллашни бўйича таққослама таҳлил ишлаб чиқилди. Тадқиқот ишида хорижий давлатлар тажрибасидан намуналар келтирилди ва Ўзбекистон иқлим шароитидан келиб чиқиб, уларни жорий этиш йўллари юзасидан таклифлар берилди.
9. Истиқболда мева-сабзавотчилик кластерларини замонавий усулларда бошқаришни ташкил этиш ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш мева-сабзавот маҳсулотлари билан аҳолини тўлиқ таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш орқали кластерлар даромадини кўпайтириш, қишлоқдаги меҳнат даромадлилигини шаҳардаги даражага яқинлаштириш имконияти туғилади. Шу боис, бизнингча соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари қуйидагилардан иборат:
– мева-сабзавотчилик кластерлари учун ёқилғи–мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, замонавий техника ва технология сотиб олиш учун олинган кредитлар ставкаларининг бир қисмини қоплаб бериш;

  • мева-сабзавотчилик кластерларини қўллаб-қувватлашда соҳа учун давлат қўмитасини ташкил этиш орқали уларнинг маҳсулотини сотиб олишни рақамлаштириш ҳамда онлайн садо платформасини ташкил қилиш;

  • хорижий инвестицияларни жалб этиш ва грант лойиҳаларни кўпайтиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқишни молиялаштириш;

– маҳсулдорликка эришган мева-сабзавотчилик кластерларини рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.
10. Мева-сабзавотчилик кластерлари даромад манбаларини кўпайтириш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз:
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи минитехнологиялар билан кластерларни таъминлаш, ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш. Етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми тўгридан тўғри бозорларга сотишга йўналтирилади яъни деярли қайта ишланмайди ва сифатсиз маҳсулотларга айланиб қолади. Бунинг учун биринчидан, бозор тамойилларга мос стратегияни ишлаб чиқиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тартибини эркинлаштириш лозим; иккинчидан, мева-сабзавот маҳсулотларини кайта ишлаб чиқаришда ҳам минитехнологиялардан фойдаланилса, ижобий натижага эришилади. Ҳар бир кластер етиштирган маҳсулотининг 60 фоизини қайта ишласа, кластер фаолиятини юритишда ҳамда даромадини оширишга, тайёр маҳсулот сотиш имконияти яратилади.
11. Мева-сабзавотчилик кластерининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши барча қатнашчилари билан ташкилий-иқтисодий механизмлар ёрдамида муносабатда бўлиб, фаолиятини тўлиқ қамраб оладиган умумий характерини ҳисобга олган холда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси шакллантирилиб, кластерларининг ривожланиши ва бошқарув қарорларини қабул қилишда ҳар томонлама ҳамма жиҳатларини қамраб оладиган битта субъектнинг ҳусусий мулкига асосланган бошқаришнинг энг самарали йўлларидан бири бўлган “Кластерларни ривожлантириш ва бошқаришнинг ҳамкорлик матрицаси” ишлаб чиқилди ва сўровнома асосида 0 дан 5 баллик тизимда баҳолаш мезони бўйича ҳамкорлик муносабатлари ишлаб чиқилди.
12. Бухоро вилоятида олиб борилган тадқиқот ва ўтказилган монографик кузатувлар асосида мева-сабзавотчилик кластерлари замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш учун кластер раҳбарлари, ишчи ҳодимларининг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, технологик билим ва кўникмаларини ошириш бўйича махсус ўқув курслари, семинар-тренинглар ташкил этиш муҳимлиги асослаб берилди.
13. Мева-сабзавотчилик кластерларининг бугунги кундаги ҳолати, роли ва салмоғининг йилдан-йилга ошиб бориши, ривожлантирилиши ва самарадорлигини ошириш учун кераклиги илмий-амалий жиҳатдан асосланди. Бунинг учун қуйидагиларга:

  • кластерлар моддий-техник базасини яхшилаш, маҳсулот сотиш, етказиб бериш, меҳнатга ҳақ тўлашда муаммоларни ҳал этишга;

  • маҳсулотни сотишда муаммо юзага келган тақдирда, бозор талабини камайиб бориш хавфини барҳам топтиришга;

  • кластерларнинг реал даромадларини оширишга, шунингдек, шартномалар асосида маҳсулот етиштиришга;

  • аҳоли учун муҳим бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашдаги кескинликка барҳам беришга;

  • якка тартибдаги ҳамда турли шаклдаги кластерлар билан алоқасини узвий боғлаш кўламини кенгайтиришга, бунда ижтимоий низоларнинг сабаби ва манбаларини бартараф этиш, уларни ривожланишига шарт-шароит яратишга эришиш мумкин бўлади.

  1. Тадқиқотлар давомида мева-сабзавотчилик кластерларини истиқболда ривожлантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий суғурталаш, микрокредитлар олиш, малакасини ошириш ва касбга ўқитиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича стратегияси ишлаб чиқилди.

  2. Тадқиқот ишида ижтимоий сўровномадаги бошқарувдаги, молиявий, шартномавий муносабтлардаги ҳамда инновацион технологияларни тадбиқ этиш бўйича муаммолар қиёсий таҳлил қилинганда, ишлаб чиқаришнинг камлиги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда асосан бошқарувнинг аниқ усуллари ишлаб чиқилмаганлиги келтириб ўтилган. Бундан кўринадики, бошқарув нафақат уларнинг даромадига, балки кластер фаолиятига ҳам ижобий таъсир этмоқда. Истиқболда ушбу кластерлар таркибида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни йўлга қўйиш истагини билдиришган.

  3. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг 2022-2030 йилларга мўлжалланган параметр кўрсаткичлари эконометрик моделини тузиш йўли билан прогнози аниқланиб 2030 йилга бориб, сабзавот 260,8 ц/га, мева етиштириш эса 130,8 й/га ошиши прогноз қилинди.

17. Мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш учун унинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларни ташкил этиш жараёнида биринчи навбатда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш талаб этилади:
- мева ва сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланадиган мутахассисларининг билими, савияси ва малакасини ошириш, уларни замонавий билимлар билан қуроллантириш, корпоратив менежмент қонун-қоидаларини ва усулларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасидаги билим даражаларини ошириш;
- бу интеграцион жараёнда қатнашувчи барча корхона ва ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш, техник жиҳатдан янгилаш ва модернизациялаш жараёнларини амалга ошириш;
- мева-сабзавотчилик кластерлари иштирокчиларининг корхона ва ташкилотларини мунтазам ривожлантириб борилиши учун бу соҳага кўпроқ тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, жалб қилинган ҳар бир сўм маблағ самара келтиришига эришиш;
- зарур бўлган холатларда бир-бирига ўзаро кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш ва бир-бирини ривожлантиришга ҳаракат қилиш;
- мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан ишлаб чиқарилган якуний маҳсулотларни махсус қадоқларга жойлаштириш ва истеъмолчиларга эстетик жиҳатдан мақбул бўлган кўринишда тақдим этишга эришиш.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish