3.1.3-жадвал
Республикада 2019-2021 йилларда кластерларда етиштирилган мева-сабзавотчилик маҳсулотларининг ички бозор, қайта ишланган, экспорт қилинган ҳажмлари1
№
|
Кластерлар
|
2019 йил
|
2020 йил
|
2021 йил
|
Ички бозорга сотилган маҳсулот хажми,
тонна
|
Қайта ишланган маҳсулот хажми,
тонна
|
Экспорт қилинган маҳсулот хажми,
тонна
|
Ички бозорга сотилган маҳсулот хажми,
тонна
|
Қайта ишланган маҳсулот хажми,
тонна
|
Экспорт қилинган маҳсулот хажми,
тонна
|
Ички бозорга сотилган маҳсулот хажми,
тонна
|
Қайта ишланган маҳсулот хажми,
тонна
|
Экспорт қилинган маҳсулот хажми,
тонна
|
|
Республика бўйича жами:
|
149408
|
40966
|
78653
|
465477
|
144598
|
250851
|
498995
|
152982
|
261619
|
|
1
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
108
|
786
|
232
|
256
|
3720
|
796
|
299
|
4560
|
865
|
|
2
|
Андижон
|
86423
|
6814
|
11261
|
173401
|
18101
|
33994
|
184501
|
19304
|
35891
|
|
3
|
Бухоро
|
5641
|
0
|
0
|
11413
|
6723
|
5112
|
13189
|
7293
|
5920
|
|
4
|
Жиззах
|
18103
|
1234
|
756
|
64268
|
7933
|
2896
|
70075
|
9200
|
3303
|
|
5
|
Қашқадарё
|
960
|
1123
|
0
|
5982
|
3896
|
1036
|
6523
|
4305
|
1468
|
|
6
|
Навоий
|
1345
|
890
|
696
|
11345
|
2670
|
2336
|
12645
|
2943
|
2890
|
|
7
|
Наманган
|
1412
|
12281
|
6543
|
4897
|
35432
|
10856
|
5675
|
36231
|
11466
|
|
8
|
Самарқанд
|
6854
|
11700
|
21352
|
9976
|
43700
|
86718
|
10599
|
45000
|
88904
|
|
9
|
Сурхондарё
|
103
|
652
|
10230
|
326
|
1930
|
24893
|
374
|
2130
|
25708
|
|
10
|
Сирдарё
|
896
|
0
|
0
|
0
|
0
|
2746
|
0
|
0
|
3090
|
|
11
|
Тошкент
|
24321
|
2863
|
13542
|
68459
|
7986
|
39256
|
70094
|
8523
|
40387
|
|
12
|
Фарғона
|
2456
|
2623
|
12145
|
109365
|
7822
|
31456
|
118909
|
8366
|
32576
|
|
13
|
Хоразм
|
786
|
0
|
1896
|
5789
|
4685
|
8756
|
6111
|
5126
|
9152
|
|
Жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йилда 2019 йилга нисбатан ички бозорга сотилган маҳсулот ҳажми 334 % га, қайта ишланган маҳсулот 373,4 %га, экспорт қилинган маҳсулот ҳажми эса 332,6 % га ошганини кўришимиз мумкин. Шу боис, саноатлашган тизимни қишлоқ хўжалиги билан боғлаш энг самарали ечим бўлиши кластерлар фаолиятини замонавий сақлаш, қайта ишлаш комплексларини қуриш имконияти яратилади. Мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш жараёнида кўпроқ мева-сабзавотларни сақлаш тизимига эътибор қаратиш ва бунда мева-сабзавотларни бино ичида ҳаво оқими бошқариладиган, сунъий совутиладиган, ҳарорат ва намлик даражаси назорат қилинадиган йирик ҳажмдаги омборхоналарда сақлаш бўйича ишларни амалга ошириш, бунинг учун бу талабларга жавоб берувчи йирик омборхоналарни барпо этиш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу йўналишни самарали тарзда амалга оширилиши учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга ҳаракат қилиш лозим. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.
3.2. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш
Замонавий дунёнинг тез суръатлар билан ривожланиши мева-сабзавотларнинг аҳоли талабидан келиб чиқиб мамлакатларнинг бозор муносабатларига ўтиши улардаги рақобат курашининг кескинлашувига олиб келди. Ривожланган ва ривожланиш йўлига ўтаётган мамлакатларда кескин рақобат курашида енгиб чиқиш йўллари ичида кластерлашни амалга ошириш энг муваффақиятли йўллардан бири ҳисобланади. Дунё мамлакатлари қаторида Ўзбекистон Республикаси ҳам бозор муносабатларидаги рақобат курашида муваффақиятли экспорт салоҳиятини ривожлантириш, жаҳон бозорида фаол равишда қатнашиш йўналишлари ишлаб чиқилган ва бу йўналишлар ичида бугунги кунда мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил этиш муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва улар фаолиятини самарали равишда амалга оширишда давлат асосий қўллаб-қувватловчи ва таъсир этувчи омил бўлиб қолмоқда. Қишлоқ хўжалигида кластерларни шакллантиришда давлатнинг мақбул стратегияларининг ишлаб чиқилиши муҳим ўринни эгаллайди. Бу жараёнда энг муҳим йўналишлардан бири – давлат томонидан мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш бўйича мақсадли дастурларни тузиш ва улар орқали ҳаракатларни бажариш ҳисобланади. Бу мақсадли дастурлар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан йил давомида таъминлаш йўналишида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Бу дастур орқали қишлоқ хўжалигини ривожланишидаги қатор муаммолар ҳал қилинади. Мақсадли дастурлар орқали кенг миқёсда инвестициялар жалб қилиниши ва улардан самарали равишда фойдаланиш амалга оширилади.
Мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни субсидиялаш ва ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Мева-сабзавот соҳасидаги кластерларни шакллантириш ва самарали фаолиятини йўлга қўйиш учун давлат томонидан бу каби қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Мева-сабзавотчилик кластерлари мамлакатимиз учун янги соҳа ҳисобланади. Шу сабабли, бу соҳани назоратсиз қолдириш ёки эътибор бермаслик мумкин эмас. Иккинчи томондан мева-сабзавот соҳасидаги кластерлар мамлакат иқтисодиётида ҳам, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ҳам, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда ҳам муҳим роль ўйнайди. Мева-сабзавот кластерлари мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу сабабли, мева-сабзавот соҳасидаги кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва кластерларни ташкил этиш бўйича муҳим мақсадли дастур 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилган ва дастурлари белгиланган. Шу билан биргаликда янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш. 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баравар ва иссиқхоналарни 2 баравар кўпайтириб, экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард АҚШ долларига ошириш шунингдек, кластерларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Молиялаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳа учун ижобий натижа бериб юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш имконини беради. Бунда:
- сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотларини етиштириш харажатларини жамғарма орқали субсидиялаш тизимини жорий қилиш;
- халқаро молия институтлари маблағларини мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришга йўналтириш;
- агротуризмни ташкил қилган кластерлар харажатларининг 25 фоизини субсидиялаш
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва харидорлар ўртасидаги шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, хусусан шартнома шартларини бузган томонга нисбатан маъмурий чораларни кучайтириш;
- харид қилинган замонавий қайта ишлаш технологияларнинг 25 фоизини субсидиялаш.
Бу соҳа биз учун нисбатан янги эканини инобатга олиб, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан, кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни субсидиялаш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш талаб этилади”1
Do'stlaringiz bilan baham: |