Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Меҳнат сарфи ўзгаришлари ва прогнозлари



Download 1,07 Mb.
bet65/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

Меҳнат сарфи ўзгаришлари ва прогнозлари

Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи ўзгаришлари ва прогнозлари





2-расм. Мевачиликка сарфланган меҳнат сарфи (MS) ва ёқилғи мойлаш маьериаллари сарфи(YMM) миқдорлари ва прогноз кўрсаткичлари1
Мазкур 2-расм прогноз кўрсаткичлари асосида мевачилик ҳосилдорлик даражасининг омиллар таъсири бўйича прогноз кўрсаткичларини 8-жадвалда акс эттирамиз.
8-жадвал
Мевачиликнинг ҳосилдорлик даражасига омиллар таъсирининг 2022-2027 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари2

Йиллар

Ҳосилдорлик кўрсаткичи (ц.га)

Меҳнат сарфи (минг сўм)

Ёқилғи мойлаш материаллари (минг.сўм)

2022

124,6

3450,0

761,3

2023

127,5

4247,8

802,1

2024

130,5

4378,8

842,9

2025

133,5

4509,9

883,8

2026

136,4

4640,9

924,6

2027

139,4

4771,9

965,5

Ҳосилдорлик кўрсаткичи 2022 йилда 124,6 ц.гани ташкил этади, 2021 йилдаги кўрсаткичдан 5,3 ц.гага ёки 4,4 фоизга ортиқроқ бўлиши прогноз қилинган. Бу кўпайишга 2022 йилда меҳнат сарфи ва ёқилғи мойлаш материаллари сарфи прогнозларининг 2021 йилдагидан 23,1 ва 7,1 фоизга кўпайиши таъсир кўрсатади. 8-жадвалдан кўринадики 2022-2027 йилларда меҳнат сарфи, ЁММ сарфи кўрсаткичлари мунтазам ўсиб боради бу эса мазкур йилларда ҳосилдорлик кўрсаткичларининг барқарор ўсиб бориш тенденциясига эга бўлишига замин яратади. Хусусан, прогнозга кўра 2027 йилда ҳосилдорлик 2022 йилдаги кўрсаткичдан 16,9 фоизга кўпроқ бўлади.


9-жадвал
Cабзавотчиликнинг ҳосилдорлик кўрсаткичларининг 2022-2027 йиллар учун 3 хил ценарий бўйича прогноз кўрсаткичлари1

Прогноз йиллари

1-ценарий

2-ценарий (пессимистик ценарий)

3-ценарий (оптимистик ценарий)

2022

249,8

236,5

263,2

2023

251,9

237,1

266,7

2024

253,9

237,9

269,9

2025

255,9

238,9

272,9

2026

258

240

275,9

2027

260

241,2

278,8

9-жадвалда 3 хил ценарий бўйича сабзавот маҳсулотлари ҳосилдорлигининг прогноз кўрсаткичлари келтирилган бўлиб, 1-ценарий бўйича 2022-20227 йиллар оралиғида ҳосилдорлик ҳар бир гектар ер майдонига 249,8 центнердан 260 центнергача, пессимистик ценарий бўйича эса 236,5 центнердан 241,2 центнергача ўзгаради, оптимистик ценарийда эса 263,2 центнердан 2027 йилда 278,8 центнергача кўтарилиши прогноз қилинган.


10-жадвал
Мевачиликнинг ҳосилдорлик кўрсаткичларининг 2022-2027 йиллар учун 3 хил ценарий бўйича прогноз кўрсаткичлари2

Прогноз йиллари

1-ценарий

2-ценарий (пессимистик ценарий)

3-ценарий (оптимистик ценарий)

2022

124,6

103,8

145,3

2023

127,5

105,1

150

2024

130,5

106,6

154,4

2025

133,5

108,3

158,7

2026

136,4

110

162,8

2027

139,4

111,9

167

10-жадвалда 3 хил ценарий бўйича мева маҳсулотлари ҳосилдорлигининг прогноз кўрсаткичлари келтирилган бўлиб, 1-ценарий бўйича 2022-20227 йиллар оралиғида ҳосилдорлик ҳар бир гектар ер майдонига 124,6 центнердан 139,4 центнергача, пессимистик ценарий бўйича эса 103,8 центнердан 111,9 центнергача ўзгаради, оптимистик ценарийда эса 145,3 центнердан 2027 йилда 167,0 центнергача кўтарилиши прогноз қилинган.


Хулоса килиб айтганда, республикамизда ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш шароитида етиштирилаётган мева-сабзавот экинлар ҳосилдорлиги динамикасини математик моделлаштириш асосида таҳлил қилиш, ҳосилдорликка таъсир қилувчи барча модернирзациялаш омилларини қамраб олиш, келгуси йиллар ҳосидорлигини башорат қилиш ва ҳосилдорликни ўсиб бориш динамикасини ҳаққоний бахолаш, умуман олганда истиқболда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланиб бориш жараёнларини иқтисодий таҳлил қилиш амалиётини бир қадар енгиллаштириш имкониятларини яратади.
Мева-сабзавотчилик кластерларида ер-сув ресурсларидан кенг фойдаланилаётганлиги туфайли иқтисодий-экологик муаммолар доираси хам тобора кенгайиб бормоқда. Мазкур ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва юзага келаётган муаммоларни камайтириш ва бу соҳада инновацион технологияларни яратишда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:
-сув танқис бўлган ҳудудларда буғланиш ва фильтрацияга барҳам бериш учун экин майдонларига сувни трубалар орқали олиб келиб тарқатиш;
- қумли ва енгил тупроқли ерларда томчилаб суғориш усулини жорий этиш;
- суғоришда фойдаланилаётган насос станцияларини, энергияни тежайдиган янги техника ва технологиялари билан алмаштириш;
- ривожланган мамлакатларнинг ер-сув ресурсларидан фойдаланиш борасидаги илғор тажрибаларидан фойдаланиш;
- замонавий суғориш технологияларини жорий этишда амалдаги қонунлар, Президент қарорлари, давлат ва маҳаллий дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш;
- сувни тежайдиган инновацион лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш ва тижорат банкларининг кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан тизимли мониторингни амалга ошириш.
Юқоридаги таклиф этилган фикрларини инобатга олиш ва амалга ошириш мамлакатимизда энг ноёб ер-сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишга хизмат қилади. Шунингдек, ер-сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий-экологик муаммоларнинг олдини олишга эришилади ва кўплаб миқдорда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларни тўлароқ қондириш имкониятига эришилади.
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги кластерларда инновацион технологияларни яратиш ва шакллантиришда етиштирилган ҳосилни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиб бериш тизимининг самарали бўлишини ҳисобга олиб янгиликлар яратилиши мақсадга мувофиқдир. Саноат усулида қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини консерва, шарбат, вино ва ҳоказолар кўринишида сақлашни ташкил қилиш ва истеъмолчиларни улар билан узоқ вақт таъминлаш осон. Шунингдек, уларни ташиш ва сақлаш янги узилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нисбатан қулай. Таҳлилларга кўра, вилоятимизда қишлоқ хўжалиги етиштиришдаги йўқотишлар ҳажми ҳосилни йиғиш, тайёрлаш, сақлаш ва транспортда ташиш жараёнида 20 фоиздан ортади. Чунки, мева-сабзавот маҳсулотлари тез бузиладиган ва транспортда ташишга мослашмаган маҳсулотлар тоифасига киради. Қолаверса, ушбу маҳсулотларни янги узилгандек сақлаш учун махсус совитгичлар ва бошқа тегишли асбоб-ускуна ва қурилмалар билан боғлиқ катта харажатлар талаб қилинади.
Шунингдек, саноат усулида қайта ишланган маҳсулотларни консерва, шарбат, вино ва ҳоказолар кўринишида сақлашни ташкил қилиш ва истеъмолчиларни улар билан узоқ вақт таъминлаш осон кечишидан ташқари, иқтисодий жиҳатдан катта фойда келтиради.
Истиқболда вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори инфратузилмасини ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиши лозим. Келгусида етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва ўз вақтида қайта ишлашни таъминлаш, шунингдек, уларнинг экспорт ҳажмларини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини айниқса қиш-баҳор даврида мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли, кафолатли таъминлаш учун зарур бўлган замонавий совутиш ва омбор асбоб-ускуналари билан жиҳозланган сақлаш жойларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш ҳисобланади. Белгиланган мақсадга эришиш учун истиқболда бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутилади:
- мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун янги инновацион совутиш камераларини қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш. Бунда энергия тежовчи ва кам харажатли сақлаш технологияларини яратиш лозим;
- мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни молиялаштириш манбаларини аниқлаш, шунингдек тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини таъминлаш;
- корхоналар ва ташкилотлар совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалар юзасидан янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш натижасида сақлаш жойлари фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар;
- мева-сабзавот етиштиришда экиладиган ер майдонларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш;
- истиқбол кўрсаткичларига жавоб берадиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни жойлаштириш;
- шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортини тўғри ташкил этиш;
- ички бозорни мана шу маҳсулотлар билан таъминлаш, уларнинг нархларини назорат қилиш ва транспорт билан ташиш масалаларини оқилона ташкиллаштириш ва шу кабилар.
Ушбу йўналишларда иннонвацион фаолиятни жадаллаштириш ва кам ресурс талаб қилувчи, юқори унумли ва мева-сабзавотларни сифатини бузмаган ҳолда сақлашга имкон берувчи сақлаш камераларини яратишга эътибор қаратиш лозим.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish