3.1.1-жадвал
Бухоро вилоятида 2020-2021 йилларда мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан амалга оширилган инветицион лойиҳалар ва молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумот1
№
|
Кластерлар
номи
|
Мақсади
|
2020 йил
|
2021йил
|
|
Ўз маблағи,
(млн.сўм)
|
Банк кредити,
(млн.сўм)
|
Хорижий кредит,
(минг.долл)
|
Ўз маблағи,
(млн.сўм)
|
Банк кредити,
(млн.сўм)
|
Хорижий кредит,
(минг.долл)
|
|
1
|
Emir Fruit Industry МЧЖ
|
Замонавий боғ барпо қилиш
|
130
|
0
|
0
|
290
|
645
|
0
|
|
Замонавий токзор барпо қилиш
|
165
|
0
|
0
|
350
|
1030
|
0
|
|
2
|
Usmon Sher Shamshod МЧЖ
|
Мева сабзавотларни қайта ишлаш, сақлаш
|
8700
|
0
|
0
|
14000
|
0
|
32000
|
|
Мева сабзавотларни сақлаш
|
4000
|
0
|
0
|
7000
|
0
|
8000
|
|
Сув тежовчи технологиялари жорий этиш
|
0
|
986
|
0
|
1284,8
|
5139,2
|
0
|
|
3
|
Agro-Trade МЧЖ
|
Музлатгич омбори қуриш
|
0
|
300
|
0
|
800
|
0
|
0
|
|
Замонавий иссиқхона барпо қилиш
|
0
|
1700
|
0
|
2000
|
0
|
10000
|
|
ЖАМИ:
|
|
12,995
|
2,986
|
0
|
25,725
|
6,814
|
50000
|
|
Қишлоқ хўжалигидаги чекланганлик муаммоси ер эканлиги ва унинг билан боғлиқ муаммонинг ечими кластерлар зиммасига тушиши ер учун бўлган маъсулятнинг ошишига олиб келади. Шу сабабли майдонини кўпайтириб эмас, интенсив ва инновацион технологияларни жорий қилиш орқали мавжуд майдонлардан самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш ниҳоятда муҳим ва долзарб масаладир. Шундай экан, чет эл тажрибасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳам органик маҳсулот етиштирадиган, ишлаб чиқаришга ихтисослашган кластерларни ташкил этсак, келажакда бу йўналиш ҳам юқори даромад келтирувчи қишлоқ хўжалиги тармоғи бўлиб хизмат қилади. Айниқса, янги нав, мамлакатимиз бозорлари учун кам бўлган етиштиришнинг кенг йўлга қўйилиши билан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг юқори даромадлилигига эришилади. Шунингдек, тармоққа бозор муносабатларини жорий қилиш, кластерлар ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари ўртасида шартномавий муносабатлар бўйича ҳам ечилиши лозим бўлган муаммоларнинг сақланиб қолаётганлиги мева-сабзавотчилик кластерлари учун зарур бўлган бозор механизмларини ишлаб чиқишни талаб этади. (3.1.2-жадвал)
3.1.2-жадвал
Мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномавий муносабатлар бўйича таклифлар1
№
|
Мавжуд муаммолар
|
Ечими бўйича таклифлар
|
1
|
Мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномаларда кўрсатилган томонларнинг мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳолатлар.
|
Фермер хўжаликлари кластерлар билан тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажармаганда унга нисбатан хўжаликка бириктирилган ер майдонини туман ер заҳирасига олиб қўйиш даражасигача бўлган чораларни кўриш. Туман захирасидаги ер майдонларни танловга чиқарилганда биринчи навбатда худуддаги кластерларга устуворлик бериш
|
2
|
Мева-сабзавотчилик кластерлари етарли даражада айланма маблағлари билан таъминланмаганлиги натижасида фермер хўжаликларига бўнак (аванс) маблағлари тўлиқ ажратилмасдан шартнома бир томонлама бекор бўлиб бажарилмасдан қолганлиги.
|
Кластерларга жамғарма томонидан 10 фоиздан ошмаган холда гаров таъминотисиз кредит маблағларини ажратиш, кластерлар томонидан фермер хўжаликларига тузилган шартномаларга асосан махсулот қийматининг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бўнак маблағларини ажратишни таъминлаш.
|
3
|
Кластерлар томонидан фермер хўжаликлари сифатли, экспортбоп уруғ билан таъминламаганлиги сабабли шартномада кўрсатилган миқдорда ва сифатли маҳсулот етиштирилмай қолмоқда.
|
Маҳсулот етиштирувчиларга биринчи навбатда сифатли уруғлик ва навлар билан таъминлаш, экспортбоп махсулотларни етиштириш, замонавий агротехнологияларни қўллаш бўйича билим ва малакаларини ошириш.
|
4
|
Кластерлар томонидан тузилган шартномаларга асосан қабул қилинган маҳсулотларнинг бозор нархларидан паст нархларда харид қилиниши ҳамда якуний ҳисоб-китобларни белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаб берилмаган ҳолатлар.
|
Кластерлар томонидан махсулот харид қилинаётган вақтда бозор нархларидан паст бўлмаган миқдорларда харид қилиш ҳамда ҳосил йилининг якунига қадар якуний хисоб-китобларни тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш.
|
5
|
Томонларнинг жавобгарлигида шартномада белгиланган нархдан келиб чиқиб фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилмаган махсулот ҳамда кластер томонидан асоссиз қабул қилинмаган маҳсулот ҳажмидан келиб чиқиб жарималар белгиланмаганлиги ёки миқдори пастлиги.
|
Шартномада белгиланган миқдорда фермер хўжаликлари томонидан топширмаган махсулотнинг хамда кластер томонидан асоссиз қабул қилинмаган махсулотнинг тўлиқ қиймати миқдорида жарималарни қўллаш.
|
6
|
Кластерлар томонидан тузилган шартномаларда фермер хўжалиги томонидан шартномада кўрсатилган муддатларда келишилган маҳсулот миқдорини сифатли қилиб етказиб берган ҳолларда кластерлар томонидан моддий рағбатлантириш йўлга қўйилмаганлиги.
|
Махсулот етиштирувчи томонидан сифатли экспортбоп махсулотлар етиштириб топширилганда кластерлар томонидан қўшимча рағбатлантириш сифатида қўшимча устамаларни қўллаш чораларини кўриш ва қўллаб қувватлаш.
|
Мева-сабзавотчилик кластерларини ҳамкорликда фаолиятини олиб боришда шартнома тизимини хўжалик шаклларидан қатьий назар жисмоний ва юридик шахслар билан тенг ҳуқуқли қилиб амалга оширилиши соҳа учун мақбул ечим ҳисобланади. Бунинг натижасида эса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнидаги интеграциянинг яна бир шаклида деҳқон ва фермерлар ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ хатарларни пасайтириш ва маҳсулотни ўзлари учун қулайроқ бўлган нархларда сотиш мақсадида шартнома тузулиши ҳар икки томон учун манфаатли ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар мева-сабзавотчилик кластерлари билан маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги тижорат шартномаларини тузиш орқали ҳам ҳамкорлик қилишлари мумкин. Бу ҳолатда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бўнаклар бериш, хизматлар кўрсатиш ва бошқаларни ўз ичига олувчи янада мураккаб шартномалар асосидаги муносабатларга асосланиши мумкин. Қишлоқ хўжалигида ва қайта ишланган маҳсулотни тайёрлаш соҳасида бозор механизмлари тўлиқ ишлай бошлаши биланоқ, шартнома муносабатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчи корхоналар ўзаро ҳамкорлигининг энг қулай шаклига айланади. Уларнинг барчаси учун қулай бўлишининг асосий сабаби - бу фаолиятда қатнашувчи томонлардан ҳеч бири ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ босқичида ўзи учун зарур деб ҳисобламаган харажатларни амалга оширмайди. Бунда уларда етиштирилган маҳсулотларнинг таннархини сақлаб қолиш имконияти мавжуд бўлади. Аҳоли истеъмоли учун мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи фермер-деҳқон-хўжаликлари қатъий тарзда вертикал интеграциялашган тузилмалар доирасида муқобил вариантларни тайёрлаш ва улар ичидан энг мақбулини танлаш имкониятига эга бўладилар. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ҳам ўз фаолиятларида зарур харажатларни қилишдан олдин бу борадаги муқобил вариантларни таққослаш ва ўзи учун энг мақбулини танлаш имкониятига эга бўладилар. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасидаги бу муносабатлар кўпроқ марказлашмаган тизимнинг устунлиги кўзга ташланади. Улар ўртасидаги марказлашмаган усулда барча қатнашчилар учун мос бўлган ва қулай бўлган шароит яратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар томонидан кўпроқ ҳажмларда сотиб олиш имкониятига эришилиши учун қайта ишловчи корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тўловларни фермерлар учун энг маъқул муддат ва шаклларда амалга ошириш имконини бериш; иккинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, жумладан, фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида улар учун жиҳозлар харид қилиш, бу субъектларга транспорт бериш, йиғиштириб олинган ҳосилни сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан қайта ишловчи корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳуқуқий механизмни ишлаб чиқиш; учинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда қайта ишловчи корхоналарнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарлиги расман кучайтирилиши лозим. Улар ўртасида рағбатлантиришнинг ўзига хос тизими ишлаб чиқилиши катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Мева-сабзавотчилик тармоғида ташкил этилаётган кластерлар фаолиятида бозорнинг энг муҳим масалаларидан бири – сифат ва рақобатбардошлиликни ошириш бўлиб, бунинг учун маҳсулотлар сифати ва ўлчами бўйича сараланиши, технологик жараённинг барча босқичларида маҳсулот сифати бузилишининг олди олиш, йирик омборхоналарда юк кўтариш, ортиш ва туширишни механизациялаш даражасини ошириш, зарур бўлган холатларда махсус дорилаш тадбирларини амалга ошириш, рағбатлантириш тизимидан оқилона фойдаланиш лозим.
2021 йилда республика ички бозорига 498995 минг тонна, қайта ишланган маҳсулот 152982 минг тонна, экспорт қилинган маҳсулот ҳажми эса
261619 минг тоннани ташкил этган. (3.1.3-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |