Ўзбекистон шароитида мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар
Ички таъсир омиллари
Ташқи таъсир омиллари
Давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш
Ер ва сув ресурслари
Ҳуқуқий таъминот
Селекция ишлари ва кўчатчилик
Моддий-техника базаси
Инвестиция тизимини қўллаб-қувватлаш
Ҳамкор корхоналар ўртасида тузилган шартномавий муносабатлар
Меҳнат ресурслари
Молиявий таъминот
Бозор сиёсати
3.2.2-расм. Ўзбекистон шароитида мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар1 Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги давлат сиёсати натижасида бу кластер атрофида тўпланган корхона ва ташкилотларнинг барча ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти ҳамда уларнинг салоҳиятидан тўлароқ фойдаланиш имконияти юзага келади. Кластер таркибидаги барча хўжаликлар, корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш ва улар фаолиятини фаоллаштириш давлат томонидан бу соҳани қўллаб-қувватлаш ва бошқаришнинг яна бир муҳим функцияси ҳисобланади. Тўғри, бу каби фаолият бозор муносабатларига бир оз тўғри келмаслиги мумкин. Аммо, ривожланишнинг ҳозирги даражасида ҳар бир сўмлик ресурс ҳам, ҳар бир бирлик вақт ҳам ўта муҳим ҳисобланади.
Мева-сабзавотчилик кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмида асосий эътиборни қуйидаги тўрт йўналишга қаратилиши лозим деб ҳисоблаймиз:
1. Фаолиятни самарали олиб бориш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлиги, камлиги, етишмаслигини олдини олиш;
2. Ишлаб чиқариш технологияларининг етарли даражада замонавий эмаслиги, илғор инновацион янгиликлардан ортда қолаётганлиги, инновацион технологияларни жорий этиш; .
3. Бозор инфратузилмаларининг етарли даражада ривожланмаганлиги, кадрлар билан таъминлашда узулишларнинг мавжудлиги, маркетинг тизимини рақамлаштиришни кенг жорий этиш;.
4. Мева-сабзавотчилик кластерларини фаолиятни бошлашда биринчи қадамни босишдаги қийинчиликлар, молиявий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва ҳ.к.
Мева-сабзавотчилик кластерларни фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмида яна бир муҳим йўналиш – бу кластерлар фаолиятида инновацион фаолиятни жадаллаштириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш йўналишидир. Кластерларни ривожланиши ва ҳозирги шароитда ўз ўрнини топиши улар фаолиятига хорижий инвестицияларни жалб қилишга ҳамда инновацион фаолиятни жадаллаштиришга боғлиқдир. Шу сабабли, бу соҳадаги давлат сиёсати инновацион фаолиятни амалга оширишни ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни назарда тутиши керак.
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги кластерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми бу соҳада уруғчиликни ривожлантиришга ва янги навларни яратишга йўналтирилиши зарур. Мева-сабзавот соҳасидаги кластерлар атрофидаги хўжаликлар ҳар бири алоҳида-алоҳида уруғчилик билан шуғуллана олмайдилар. Иккинчи томондан, уруғчилик билан шуғулланиш яна қўшимча харажатларни талаб қилади. Етиштирилган уруғ нархи қимматлашиб кетиши ва хўжаликларга уларни сотиб олишда бир оз қийинчилик туғдириши мумкин. Давлат томонидан кластерларда уруғчилик хўжаликлари ташкил этилиши рағбатлантирилиши ва уларга айрим имтиёзлар берилиши катта аҳамиятга эгадир. Давлат томонидан бундай уруғчилик хўжаликларига дотациялар берилиши мумкин. Бу каби имтиёзлар фақат самарали фаолиятда ижобий натижаларга эришилиши оқибатида амалга оширилади. Акс ҳолда, бу хўжаликларга жарима солиниши мумкин.
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги кластер хўжаликларида етиштириладиган маҳсулотларнинг уруғларини кўпчилик фермер ва деҳқон хўжаликлари хорижий давлатлардан харид қилишга мажбур бўлмоқда. Бу самарали усул ҳисобланади. Аммо, ўзимизнинг иқлимга ва тупроқ шароитимизга мос бўлган уруғларни яратишга эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун давлат томонидан мамлакатнинг худудларида биттадан уруғчиликка ихтисослашган мева-сабзавотчилик агрокластерларини ташкил этиш ва улар фаолиятини самарали бошқаришга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. Бу уруғчиликка ихтисослашган мева-сабзавотчилик кластерлари таркибига илмий-тадқиқот институтларини ҳам киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. Улар учун махсус дастурлар ва режалар тузилади. Бу режалар бажарилиши учун барча чоралар кўрилади. Уруғчиликка ихтисослашган мева-сабзавотчилик кластерлари мамлакатнинг шу ҳудудидаги барча мева-сабзавотчилик кластерларини ҳамда қолган фермер ва деҳқон хўжаликларини уруғ билан таминлайдилар ва иқлими бизникига мос бўлган яқин қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилиш билан шуғулланадилар. Иш бошлашнинг дастлабки вақтларида уруғчиликка ихтисослашган агрокластерларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ва ҳар томондан моддий кўмак берилиши белгиланиши лозим. Чунки, дастлабки даврдаёқ бу кластерлар фойда олиши қийин кечади. Улар кўпроқ тажриба ишларини олиб борадилар, кўплаб муқобил ҳолатларни ўрганадилар ва улар ичидан энг мақбулини танлаб олишга ҳаракат қиладилар. Бу эса вақт талаб қилади. Шу сабабли, уруғчиликка ихтисослашган мева-сабзавотчилик кластерларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади.
Тадқиқот давомида Бухоро вилояти мева-сабзавотчиликда фаолият кўрсатаётган хўжаликлар ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўровномада иштирок этган 412 та респондентлар мева-сабзавотчиликнинг бошқарувдаги, молиявий, шартномавий муносабатлардаги, инновацион технологияларни тадбиқ этишдаги муаммолар ўрганилганда, сўровнома натижаси бўйича қуйидаги маълумотга эга бўлдик (3.2.4-расм).