Амалиёт мақсади: мутахассислик фанларидан назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш, назарий билимларни амалиётда қўллай билишни ўрганиш, ҳисоботлар ёзиш, шунингдек амалий кўникмаларни шакллантириш.
Амалиёт вазифалари:
Амалиёт ўталадиган ташкилот фаолияти ва ютуқлари билан батафсил танишиш.
Илмий кўникмаларни амалий кўникмаларга айлантиришни таҳлил қилиш.
Қишлоқ хўжалигида ҳисоботларини ёзиш ва тайёрлашни ўрганиш.
Дала экинларини мукаммал ўрганиш.
Дала экинларини шароитларини ўрганиш.
Дала экинлари парвариши бўйича олинган натижалари ва маълумотларни жамлаш, шунингдек уларга статистик ишлов бериш ва таҳлил қилишни ўрганиш.
Назарий билимларни амалиётда қўллашни ўрганиш.
Асосий қисм.
2.1. Тажриба ўтказиш услуби ва тупроқ иқлим
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25-августда 413-сонли қарори билан “Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти” ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7-августдаги 344-сонли қарори билан институтнинг Республикамиздаги барча вилоятларда унинг филиаллари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125 сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 13 февралдаги 33-сонли буйруғи ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг 2014 йил 14 февралдаги 6-сонли буйруғи асосида институт “Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти” номи билан қайтатдан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфида тузилган бўлиб, у Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти, Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Маккажўхори илмий текшириш станциясининг хуқуқий вориси ҳисобланади.
Институтнинг тўлиқ номи қуйидагича: ўзбек тилида: “Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти” рус тилида: “Научно-исследовательский институт зерна и зернобобовых культур” Институтнинг юридик ва почта манзили: Индекс 170600, Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон тумани, Куйган-ёр шахарчаси, Андижон кўчаси 36 уй.
Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий- ишлаб чиқариш маркази Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга, шунингдек Устав асосида иш олиб боради.
Институтнинг мол-мулкидан фойдаланиши, илмий, илмий-техник ва хўжалик фаолияти, молиявий режалаштириш, капитал қурилиш ва таъмирлаш, моддий-техника таъминоти ва маҳсулотни сотиш, бошқариш масалалари бўйича асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Институт юридик шахс ҳисобланиб, ўзининг мол-мулки, мустақил баланси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида очилган ҳисоб рақамларига, банкларда хўжалик маблағлари ҳаракати учун ҳисоб рақамларига, штамплари ва бланкаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг тўлиқ расмий номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Институт ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ўз фаолияти доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият олиб бориши ва шу мақсадда хорижий давлатларда ҳамда республика ҳудудида халқаро валюта учун ҳисоб рақамлари очиши ва ундан фойдаланишлари мумкин.
Институтнинг таркибий бўлинмалари, ташкилотлари ўз фаолиятларини институтнинг илмий методик раҳбарлиги ва бевосита кўрсатмаларига асосан амалга оширади. Институт қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади, судда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этади. Институт ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатлари талаблари асосида жавобгар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |