Амалиёт вазифалари: -битирувчи талабада таълим йўналиши буйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш; - хўжалик юритувчи субъектда ўз таълим йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини ва тизимини ўргатиш; - қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги мавжуд булган низомлар, йурикномалар ва хоказо хужжатларни ўргатиш; - илмий раҳбар кўрсатмалари буйича битирув малакавий иши юзасидан маълумотлар тайёрлаш ва ёзиш. Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Шеробод тумани Пошхурт ботиқлигида томчилатиб суғориш учун иншоатлар мажмуасинмҳи қуриш обьекти қурулишининг асосий вазифаси-20- дона қудуқ ва 2 дона пьезометр қурулиши йўли орқали хамда электр таьминоти ва бошқа ёрдамчи иншоотлари қуриш натижасида 541 гектар суғориладиган ерларнинг сув таьминотини яхшилашдан иборат.