Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet39/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

биринчидан, дипломатия ваколатхоналари алмашиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган давлатлараро муноса- батларни тартибга солувчи нормалар;
иккинчидан, бир давлат томонидан бошқасига махсус миссиялар, шу жумладан, у ёки бу ташқи сиёсий масалани ҳал этиш учун деле-
гация ёхуд вакил йўллаш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи нормалар;
учинчидан, давлатларнинг халқаро ташкилотларга вакиллик қилиши ҳамда у ёки бу давлат ҳудудида халқаро ташкилотларнинг фаолият юритиши билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муноса- батларни тартибга солувчи нормалар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар, халқаро доирадаги мансабдор шахслар ва хизматчилар имтиёзлари ҳамда иммунитетига доир нормалар;
тўртинчидан, кейинги йилларда дипломатия ҳуқуқига консуллик ҳуқуқини киритиш бўйича ҳаракатлар борлигини, бу бир пайтнинг ўзида дипломатия ва консуллик хизматларининг ташқи ишлар маҳкамаси доирасида бирлаштирилганлиги ҳолати билан изоҳланади. Халқаро ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари ва хизмат-
чилари иммунитети ҳамда имтиёзларига доир масалалар, қоидага кўра, муайян халқаро ташкилот аъзолари ёхуд халқаро ташкилот ва у ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётган тегишли давлат ўртасида тузиладиган махсус шартномаларда тартибга солинади.
Давлатнинг ташқи алоқалар олиб борувчи органлари тизими Дипломатик ҳуқуқ ёхуд ташқи алоқалар ҳуқуқи1 – халқаро ҳуқуқнинг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, расмий давлатлараро муносабат- ларни тартибга солиб туради.
Ташқи алоқалар ҳуқуқи ҳар бир давлатнинг марказий ҳокимиятига тегишлидир. Ташқи алоқаларни анъанавий равишда иж- роия ҳокимият органлари амалга оширади. Ҳар қайси органнинг аниқ ваколатлари конституцияда ва бошқа қонун ҳужжатларида бел- гиланади.
Демак, халқаро муносабатларни муайян давлат номидан ҳаракат қиладиган махсус органлар амалга оширади. Ҳар бир давлатнинг ташқи ишлар органлари шу давлат органларининг муҳим таркибий қисмидир. Давлатнинг ташқи функцияларини амалга оширишнинг муҳим шакли дипломатик фаолият ҳисобланади.
Ҳар бир давлатнинг ташқи ишлар билан шуғулланувчи органларини икки гуруҳга бўлиш мумкин:
биринчи гуруҳ - давлат ичидаги ташқи ишлар органлари; иккинчи гуруҳ – хориждаги ташқи ишлар органлари.
Давлат ичидаги ташқи ишлар органларига қуйидагилар киради:



1 Халқаро ҳуқуқнинг энг қадимий соҳаларидан бўлган ушбу соҳа тарихан
«элчилик ҳуқуқи» сифатида шаклланган ва ривожланган. ХIХ асрнинг бошларида «дипломатик ҳуқуқ» номини олди.

      1. давлат бошлиғи;

      2. парламент;

      3. ҳукумат бошлиғи;

      4. ташқи ишлар вазири (1969 йилдаги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясининг 7-моддаси). Халқаро ҳу- қуққа мувофиқ, ўз расмий мақомига асосан, қуйидагилар махсус ваколатларсиз давлат номидан иш кўради.

Давлат раҳбарининг ваколатлари президентлик республика- ларида айниқса катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республика- сининг Конституциясига мувофиқ, Президент давлат раҳбари сифатида халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради. У ташқи сиёсат борасида раҳбарликни амалга оширади, музокаралар олиб боради, шартномалар ва битимларни имзолайди. Президент чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлардаги дипло- матик вакилларни тайинлайди. Президент ўз ҳузурида аккреди- тациядан ўтган чет давлатлар дипломатик ва бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади.
Олий Бош қўмондон сифатида Президент уруш ҳолатларини ҳисобга олиб, халқаро ҳуқуқда кўзда тутилган ваколатларни, шу жумладан ўзини ўзи мудофалаш мақсадида қуролли кучлардан фойдаланиш, нейтралитет эълон қилиш, сулҳ тузиш кабиларни амалга оширади.
Парламентар республикаларда ташқи алоқаларни амалга ош- иришда асосий вазифа ҳукуматга тегишли бўлади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish