Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


«Халқаро иқтисодий муносабатлар» тушунчаси, моҳияти ва уларни ҳуқуқий тартибга солиш усуллари. Халқаро иқтисодий



Download 0,56 Mb.
bet47/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

«Халқаро иқтисодий муносабатлар» тушунчаси, моҳияти ва уларни ҳуқуқий тартибга солиш усуллари. Халқаро иқтисодий


ҳуқуқ, унинг мақсад ва принциплари


Замонавий халқаро иқтисодий муносабатлар жуда ранг-барангдир. Халқаро иқтисодий муносабатлар жумласига халқаро кредит ва молиявий муносабатлар, халқаро транспорт муносабатлари, халқаро иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари, халқаро савдо муносабатлари, халқаро инвестициявий муносабатлар ва бошқалар киради. Халқаро иқтисодий муносабатларда турли давлатлар, уларнинг юридик ва жисмоний шахслари, халқаро ташкилотлар, трансмиллий компа- ниялар иштирок этиши мумкин.
Агар халқаро мулкий муносабатлар асосан давлатнинг ички ҳуқуқи, яъни халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга со- линса, халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги иқтисодий муноса- батлар халқаро оммавий ҳуқуқ, хусусан, унинг мустақил соҳаси бўлган халқаро иқтисодий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқ - халқаро иқтисодий муносабатларда халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқ қадим тарихга эга. У савдо ва денгизда сузишга оид давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос шакли бўлиб келган. Халқаро иқтисодий шарт- номалар, даставвал, савдо битимлари, кейинчалик транспорт, алоқа, саноат мулки ва бошқа иқтисодий муносабатларга оид ҳужжатлар шаклида бўлган.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқ халқаро ҳуқуқнинг алоҳида тармоғи бўлиб, унинг принциплари ва нормалари давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.
Ҳозирги замон халқаро иқтисодий муносабатлар негизини бозор иқтисодиёти принциплари ташкил этади. Бу халқаро иқтисодий му- носабатлар иқтисодий усуллар билан тартибга солиниши керак, деганидир. Жаҳон бозорининг равон, бозордаги нарх-наво ва товар- лар миқдори кескин ўзгаришларга юз тутмай, ҳаракатланиши муваф-
фақият гаровидир. Айни вақтда халқаро ҳуқуқ субъектлари, яъни давлатлар тараққиёт даражасидаги кескин фарқланишлар ҳам бозор ривожига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, халқаро иқтисодий ҳуқуқ қуйидаги бир неча мақсадларга йўналтирилган:

  • монополизм, яъни бозорга ягона таъминотчи ҳукмрон бўлишига қарши курашиш;

  • рисоладагидек ишлаш амалиётини қўллаб-қувватлаш;

  • субъектларнинг тараққиёт даражаларини тенглаштириш;

  • халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш;

  • халқаро иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш.

Халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг бу мақсадлари унинг қуйидаги асосий хусусиятларини белгилаб беради:

      1. умумжаҳон аҳамиятига молик эканлиги;

      2. турли давлатларнинг хўжалик фаолиятига ўзаро сингиб кета олишининг натижаси ўлароқ, халқаро ва ички ҳуқуқ ўртасида умумий халқаро ҳуқуққа нисбатан яқинроқ даражада алоқадорлик мав- жудлиги.

Халқаро иқтисодий алоқалар ўта мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу алоқаларнинг асосий қисми жисмоний ва юридик шахслар ўртасида амалга оширилади. Бундай фаолият бевосита давлатларнинг ички ҳуқуқи ва билвосита (давлатлар орқали) халқаро иқтисодий ҳуқуқ билан тартибга солади.
Халқаро иқтисодий муносабатлар амалиётида бир қанча режимлар юзага келганки, давлатлар бошқа давлатларни, уларнинг жисмоний ва юридик шахсларини ўз ҳудудларида ана шу режимлар асосида фаолият юритишига рухсат этади:
Давлатнинг мумкин қадар қулайлик бериш режими. Бу, бир давлат бошқа давлатга ёки унинг фуқароларига учинчи бир давлат ва унинг фуқароларига тақдим этилганидан кам бўлмаган даражада қулайлик яратишга қаратилган режимдир.
Миллий режим. У икки турдан иборат бўлиб, биринчиси, умумий ҳуқуққа нисбатан миллий режим иложи борича кўпроқ давлатларда амал қилиб, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида маҳаллий фуқаро- ларга тенглаштирилган, қонунда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно, барча чет элликларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish