Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet55/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси муҳофазаси. 1972 йилги Инсонни ўраб турувчи атроф-муҳит муаммолари бўйича Стокголм конферен- циясида маъқулланган принципга мувофиқ, Ер захиралари, шу жумладан, ҳаво, сув, ер юзаси, ҳайвонлар, ўсимликлар ҳозирги ва келгуси авлод манфаатлари учун жиддий режалаштириш ва бош- қариш йўли билан муҳофаза этилиши зарур.
Умумий стратегия ноҳукумат ташкилот - Халқаро табиатни ва табиий захираларни сақлаш иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган ва 1982 йилда «Жаҳон табиатни сақлаш стратегияси» ҳаракат дастури сифатида чоп этилган. Ҳужжатни тайёрлаш жараёнида ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар билан кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказилган.
«Жаҳон табиатни сақлаш стратегияси»нинг мақсади ўз захираларини тартибга солишда ҳукуматларга самарали усулларни таклиф этиш йўли билан тирик захираларни сақлаб қолиш натижасида барқарор ривожланишга эришишларига кўмаклашишдан иборатдир. «Стра- тегия» муҳим экологик жараёнларни ва тупроқни тиклаш ва муҳофаза этиш, озиқ моддаларни қайта ишлаш, сувни тозалаш, биологик хилма-хилликни сақлаш каби ўзини ўзи сақлаб қолиш тизимларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Аксарият муҳим ҳаётий жараёнлар айнан ана шуларга боғлиқдир. Ҳайвонлар ва ўсимлик- ларнинг муайян турлари, шунингдек экотизимдан фойдаланишни қўллаб-қувватлашни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда.
Бундай мақсадларга иложи борича тезроқ эришиш керак бўлади. Ернинг ўз аҳолисини моддий неъматлар билан таъминлаш имконият- лари тобора камайиб бормоқда. Ўрмонларнинг кесиб юборилиши ва улардан нотўғри фойдаланиш оқибатида ҳар йили миллионлаб тонна тупроқ йўқолиб бораётир. Саноати ривожланган мамлакатларнинг ўзидагина иморатлар ва йўллар қурилиши туфайли ҳар йили уч минг квадрат километр ҳажмдаги қишлоқ хўжалик майдонлари фойдала- нишдан чиқмоқда.
«Стратегия»да ўз мақсадларини рўёбга чиқаришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида табиий захиралар тўғрисидаги қонун- чиликнинг такомиллаштирилиши кўзда тутилган. Давлатнинг янада самарали ва кенг қамровли бўлган ички экологик ҳуқуқини яратиш зарур. Давлатлар табиатнинг барча унсурлари ўзаро ҳамжиҳат, бир-
бирига боғлиқ, бутун атроф-муҳит яхлит глобал тизимдан иборат экани фактини тушунган ҳолда сиёсат юритгандагина табиатнинг жамики хилма-хил дунёси, шу жумладан, инсоният ҳам яшаб қо- лишини таъминлашга эришиш мумкин.
Зикр этилган ташкилот Табиат умумжаҳон хартиясини ҳам тайёрлаган бўлиб, у 1982 йили БМТнинг Бош Ассамблеяси томо- нидан маъқулланган ва тантанали равишда эълон қилинган. Мазкур хартияда тирик захиралардан уларнинг тикланиш имкониятидан ор- тиқ даражада фойдаланилмаслик тупроқ ҳосилдорлигини сақлаш ва ошириб бориш, захиралар, шу жумладан, сув иложи борича қайта ишланиши ва улардан қайтадан фойдаланиш, қайта тикланмайдиган захираларни катта тежамкорлик асосида ишлатиш зарурлиги қайд этилган.
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига бағишланган конвенциялар ичида 1972 йилги Умумжаҳон маданияти ва табиат меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайд этиш мақсадга мувофиқдир. У алоҳида аҳамиятга эга табиат мажмуаларини, йўқолиб бораётган ҳай- вонот ва ўсимлик турлари мавжуд жойларни муҳофаза қилиш борасида ҳамкорликни таъминлашга қаратилган. 1983 йилги Тропик ўрмонлар тўғрисидаги битим эса ўсимликлар дунёси муҳофазасига бағишланган. 1973 йилги Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенциянинг дунё миқё- сидаги аҳамияти беқиёс бўлиб, унда бундай савдо устидан назорат қилишнинг асослари белгилаб берилган.
Конвенцияларнинг аксарияти ҳайвонот дунёси турлари - китлар, тюленлар, оқ айиқлар муҳофазасига бағишланган. Бу борада ном- ланишиданоқ мазмун-моҳияти англашилиб турган 1992 йилги Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияни алоҳида қайд этиш ўринлидир. Шунингдек, 1979 йилги Кўчиб ўтаётган ёввойи ҳайвон- лар турларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро экологик ҳамкорлиги. Ўзбекистон борган сари глобал экологик муаммоларнинг тазйиғини ҳис этмоқда. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, республикамизда энг катта ҳисобланган Абрамов музлиги ер куррасининг исиши сабабли кейинги 30 йилда ўз ҳажмининг 18 фоизини йўқотди. Ҳароратнинг яна 0,5 даражага кўтарилиши музликнинг яна 17 фоизи эриб ке- тишига ва натижада ичимлик суви сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Шу ва бошқа экологик муаммолар сабаб Ўзбекистон халқаро экологик ҳамкорликда иштирок этмаслиги мумкин эмас.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон қуйидаги халқаро конвен- цияларга қўшилган:

  1. Иқлим ўзгариши бўйича чегараланган конвенция (1993).

  2. Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги конвенция (1996).

  3. Хавфли чиқиндиларни чегарадан олиб ўтиш ва уларни йўқотиш назорати бўйича Базел конвенцияси (1996).

  4. Ҳудудларнинг чўлга айланиши бўйича конвенция (1996).

Конвенциялар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни амал ошириш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонни БМТ Европа Конвенциясига аъзоликка қабул қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Кейинги йилларда, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ўзаро тотувлик ва ҳамкорлик тўғрисида Туркия Республикаси (1996) ва Хитой Халқ Республикаси (1997) билан икки томонлама халқаро шартномалар имзоланди. Нидерландия қироллиги, Венгрия, Словакия Респуб- ликаси, Исроил, Люксембург, Литва каби мамлакатлар билан шартно- малар тайёрланди. МДҲ доирасида Марказий Осиё республикалари билан табиатни муҳофаза этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича уч томонлама шартнома, Грузия, Белоруссия, Украина билан икки томонлама шартномалар имзоланди. Ўзбекистон Давлатлараро экологик кенгашнинг (ДЕК) фаол аъзосидир, унинг учинчи сессияси 1993 йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтди. Мазкур сессияда ДЕК аъзолари бўлган мамлакатларнинг экология соҳасидаги ҳамкор- лигига оид долзарб масалалар кўриб чиқилди ва республика томони- дан бир қатор шартнома ва низомларни имзолаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ер хартиясини тасдиқлашни кўзламоқда, у жаҳон мамлакатлари учун муҳим ҳужжат бўлиб қо- лиши кутилмоқда. Барқарор ривожланиш бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясининг ташаббусига кўра, мазкур хартиянинг биринчи мил- лий муҳокамаси Тошкентда ўтказилди. Хавф-хатарсиз, барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида жамият асос қоидаларни жорий этади. Чунончи, улар экологик тизимлар бутунлигини ҳимоялаш ва тиклаш; атроф-муҳитга етказилаётган зиённи қоплаш эмас олдини олиш; қайтариб бўлмас ёки жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга чек қўйиш мажбуриятини юклайди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish