Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet51/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро савдо ҳуқуқи.1) Жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) таъсис этиш тўғрисида; 2) Божхона тарифлари тўғрисида; 3) Товарлар савдоси тўғрисида; 4) Хизматлар савдоси тўғрисида; 5) Савдога таал- луқли интеллектуал мулк ҳуқуқлари тўғрисида.
Халқаро савдо соҳасида кўплаб халқаро ташкилотлар фаолият кўрсатади. 1964 йили БМТ Бош Ассамблеяси ривожланаётган мам- лакатлар манфаатларини кўзловчи мустақил орган - БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференциясини (ЮНКТАД) таъсис этди. У Давлатларнинг транзит савдоси тўғрисида конвенция, хомашё маҳсулотлари савдоси бўйича битимлар, савдо преференциялари глобал тизими тўғрисида битимлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқди.
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) жаҳон Нефть бозорида нарх-наво барқарорлигини таъминлаб туриш ва унинг ўзгаришларига йўл қўймаслик каби асосий вазифани бажаради. ОПЕК аъзо мамлакатларнинг Нефть қазиб олиш сиёсатини мувофиқлаштириб туради.
Халқаро маҳсулот битимлари - кофе, буғдой, какао, шакар, зайтун ёғи, каучук, қалайи каби асосий хом ашё маҳсулотларини экспорт ва импорт қилувчиларни ўз сафида бирлаштирувчи таш- килотлар ана шундай номланади. Бу ташкилотлар муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш ва бозорга сотиш борасида квоталар ишлаб чиқади. Шу мақсадда улар фондлар ва маҳсулот захираларини ташкил эта- дилар.
БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ) 1966 йили БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тузилган. Унинг вазифаси халқаро савдо ҳуқуқини уйғунлаштириш ва унификация- лаштиришдан иборат.
Халқаро савдо палатаси - халқаро ноҳукумат ташкилот бўлиб, 1920 йилда таъсис этилган, савдо одатлари ва амалиётини умумлаш- тириш билан шуғулланади. Палата томонидан қабул қилинган «Халқ- аро атамаларни изоҳлашнинг халқаро қоидалари» (ИНКОТЕРМС) кенг оммавийлашган бўлиб, мунтазам равишда янгилаб турилади.
Жаҳон савдо ташкилоти: мақоми, тизими ва фаолиятининг асосий йўналишлари. Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) халқаро иқти- содиёт соҳасидаги барча битимларни амалга оширишда асосий ўринни эгаллади. Унинг асосий вазифаларидан бири - савдо ва хал- қаро иқтисодий муносабатлар соҳасида янги битимлар тайёрлаш. Демак, ЖСТнинг фаолият доираси савдо соҳаси билангина чекланиб қолмайди.
ЖСТга аъзолик савдо учун фойдали шарт-шароит яратиши боис, кўпчилик давлатлар унга аъзо бўлишга интиладилар. Аммо бу осон иш эмас, чунки бунинг учун ҳар қайси номзод тегишли талабларга жавоб бера олиши, аввало, унинг иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланганлиги тан олиниши керак.
ЖСТ ривожланган ташкилий тизимга эга. Унинг юқори органи барча аъзо-давлатлар вакилларидан таркиб топган ва икки йилда бир марта чақириладиган сессияларда фаолият юритадиган Вазирлар конференцияси ҳисобланади. У ЖСТ фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади
ва унинг низомига расмий изоҳлар беради. Қарорлар консенсус асосида қабул қилинади.
ЖСТ ижро органи Бош кенгаш бўлиб, у ҳам барча аъзо-давлатлар вакилларидан иборатдир. Бош кенгаш сессиялар оралиғидаги даврда мажлислар ўтказади ва шу давр мобайнида унинг вазифаларини бажа- ради. Унинг қўл остида Низоларни ҳал этиш бўйича орган, Савдо сиёсати бўйича орган каби муҳим органлар, турли кенгаш ва қўмита- лар фаолият юритади.
Низоларни ҳал этиш бўйича орган аслида Бош кенгашнинг тегишли ўринларда низоларни ҳал этиш бўйича органи сифатида ўтказиладиган махсус мажлисидир. Умуман олганда, ушбу органнинг иш процедураси ўзида арбитраж билан муросага келтириш проце- дураси жиҳатларини жамлаб, аралаш мазмун касб этади.
Савдо сиёсати бўйича орган кўп томонлама савдо битим- ларининг ижросини кузатиб боради. Унинг фаолияти савдо сиёсатида ва аъзолар амалиётида кўпроқ «шаффофлик»ка эришишга қаратил- ган. Орган давлатларнинг савдо сиёсатини улар тақдим этадиган маърузалар ва ЖСТ котибиятининг маърузалари асосида кўриб чиқади. Натижалар хусусида Вазирлар конференциясига ахборот топ- ширади. Орган ҳар йили барча халқаро савдо билан шуғул- ланувчиларда катта қизиқиш уйғотадиган халқаро савдо муҳити ривожи ҳақида шарҳлар тайёрлаб боради.
ЖСТнинг иштирокчилар миллий ҳуқуқига таъсир этиш имкониятлари алоҳида эътиборга сазовордир. ЖСТ низомида қайд этилишича, «ҳар бир аъзо ўз қонунлари, қарорлари ва маъмурий процедураларининг илова қилинадиган Битимлардаги мажбурият- ларга мувофиқлигини таъминлайди». Мутахассисларнинг ҳисоб- китобларига қараганда, ЖСТ битимларининг амалга оширилиши туфайли жаҳон даромади йилига қарийб 235 миллиард долларга кўпаяр экан. Жаҳон савдоси 2002 йилга келиб йилига 755 миллиард долларга ўсди.
ЖСТ фаолиятининг асосий йўналишларига тўхталамиз.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish