Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet48/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Иккинчиси, махсус иқтисодий ҳуқуқларга нисбатан миллий режим чет элликларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда махсус кўзда тутилган алоҳида ҳуқуқлар тақдим этилишини англа-
тади. Иқтисодий фаолият соҳасида чет элликлар билан маҳаллий фуқароларнинг мақомини тўлалигича тенглаштириб қўйиш маъқулланмайди, негаки бу миллий иқтисодиётни хавф остида қолдириши мумкин.
Махсус режим - хорижий давлатлар ва уларнинг фуқароларига қонунда ёки халқаро шартномада махсус кўзда тутилган алоҳида ҳуқуқларни тақдим этиш.
Преференциал режим бир иқтисодий бирлашманинг фуқаролари ёки давлатларига ёхуд қўшни мамлакатларга алоҳида қулай шарт- шароит яратишни назарда тутади.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқ объектларини тартибга солишнинг мураккаблиги шундаки, у хилма-хилдир. Масалан, савдо, молиявий, инвеститсиявий, транспорт ва бошқа масалалар бўйича муносабат- ларни қамраб олади. Шундай қилиб, халқаро иқтисодий ҳуқуқ тар- кибига савдо ҳуқуқи, молиявий ҳуқуқ, инвестициявий ҳуқуқ ва бошқа кичик тармоқлар киради.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг умумий принциплари бўлиб халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари амал қилади. Махсус прин- циплар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • камситмаслик, яъни барча субъектларнинг халқаро иқтисодий муносабатларда иштирок этишдаги тенг ҳуқуқлилиги принципи;

  • ўзаро манфаатдорлик принципи;

  • ҳар бир давлатнинг ўз табиий бойликларига суверенитети принципи;

  • ташқи иқтисодий алоқаларни ташкил этиш шаклини танлаш ҳуқуқи принципи;

  • иқтисодий қулай шароитлар яратиб бериш принципи;

  • миллий режим принципи.

Халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари. Халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари, умуман олганда, умумий халқаро ҳуқуқ манбаларининг ўзидир. Шу билан бирга, айрим ўзига хос махсус манбалари ҳам мавжуд.
Халқаро иқтисодий ҳуқуқ махсус манбаларининг аксариятини халқаро шартномалар, шунингдек, халқаро «юмшоқ» ҳуқуқ норма- лари ташкил этади. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишга доир қоидалар қуйидаги турли хил ҳужжатларда акс этган бўлади:

  1. иқтисодий мазмундаги махсус битимлар;

  2. умумсиёсий ҳужжатлар;

  3. жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви муносабати билан иқтисодий масалалар бўйича шартномаларнинг тобора кўпроқ қис- мини ташкил этаётган кўп томонлама шартномалар;

  4. халқаро иқтисодий ташкилотлар, шунингдек, минтақавий интегратсиялашган бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатлари ва ана шу ташкилотлар ҳамда бирлашмалар қабул қиладиган ҳужжатлар.

Халқаро иқтисодий ҳуқуқ шартномаларини иштирокчилар сони (таркиби) бўйича икки гуруҳга ажратиш мумкин:

  • давлатлараро (ёки ҳукуматлараро, ташкилотлараро доирада турли мамлакатларнинг бир хил мақомдаги субъектлари ўртасида тузиладиган) шартномалар;

  • диоганал, яъни давлат билан бошқа давлатнинг жисмоний ёки юридик шахслари ўртасида тузиладиган шартномалар.

Тартибга солиш предмети бўйича халқаро шартномалар бир неча турларга бўлинади.

  1. Савдо шартномалари (савдо тўғрисида, савдо ва денгизда сузиш тўғрисида, савдо ва навигация тўғрисида) давлатлар номидан тузилиб, ратификация қилиниши зарур. Улар ҳукуматлараро янада аниқроқ битимлар тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Савдо бўйича умумий режимдан ташқари, бундай шартномаларда божхона- тариф бўйича қарорлар мавжуд бўлади, улар жисмоний ва юридик шахсларнинг мақомини белгилайди, кема қатнови ва транспортнинг бошқа турлари қатнови умумий режими ва бошқаларни жорий этади. Бундай шартномаларда ҳамкорликнинг институциявий механизм- ларини ташкил этиш ҳақидаги қоидаларга тез-тез дуч келиш мумкин. Аксар ҳолларда савдога тааллуқли қоидалар дўстлик тўғрисидаги шартномаларга киритилади.

  2. Товар айирбошлаш ва тўловлар тўғрисидаги шартномалар товар айирбошлашга тегишли маҳсулотлар контингентини (номи ва миқдорини) белгилайди. Контингент доирасида товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун лицензиялар берилади. Кўпинча товар айирбошлаш тўғрисидаги битимларда тўловлар ҳақидаги қоидалар мавжуд бўлади. Бу қоидалар нафақат товар айирбошлаш ҳисоб- китоблари, балки у билан боғлиқ сарф-харажатлар, транспорт, суғурта, фрахт ва бошқа тўловларга доир масалаларни ҳам белгилаб беради. Булар одатда узоқ муддатли савдо битимлари бўлиб, ҳар йили уларга қўшимча равишда нисбатан аниқ масалалар бўйича протокол- лар имзолаб борилади.


  3. Download 0,56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish