Дипломатик иммунитетлар ва имтиёзлар давлат органи сифатида дипломатик ваколатхонага ва ваколатхона ходимларига тегишли ҳисобланади.
Дипломатик ваколатхона бинолари (хоналари) дахлсиздир. Қабул қилувчи мамлакат маъмурлари уларга фақат ваколатхона бошлиғи ро- зилиги асосидагина киришлари мумкин. Шу билан бирга, улар биноларга (хоналарга) бостириб кириш ва зиён-заҳмат етказишдан ҳимоялаш борасида зарур чоралар кўришга, ваколатхона фаолият юритиши учун тегишли шарт-шароитни таъминлашга мажбурдир. Дахлсизлик кемалар, самолётлар каби транспорт воситаларига ҳам
тааллуқли бўлиб, улар тинтувдан, реквизициядан, ҳибсдан ва ижро ҳаракатларидан холидир. Бунда автоинспекциянинг кўча ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолатларини қайд этиш ва булар ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига хабар бериш ҳуқуқи истисно этилмайди. Транспорт воситалари дахлсизлиги дипломат ҳисобланмайдиган ҳайдовчиларга тааллуқли эмас. Мисол учун, 1995 йилнинг сент- ябрида Москвада гаровда ушлаб туришда айбланган Саудия Араб- истони элчихонасининг ҳайдовчиси ҳибсга олинган ва сўнг суд- ланган.
Ваколатхона архивлари ва ҳужжатлари ҳар қандай вақтда ва уларнинг қаерда жойлашганидан, шу жумладан муваққат сақлаш жойларида эканидан қатъи назар, дахлсиздир. Ушбу қоида ҳатто дипломатик алоқалар узилган ҳолларда ҳам амал қилаверади.
Ваколатхона бино (хона) билан боғлиқ барча солиқлардан озод этилади (молиявий иммунитет), бироқ фойдаланиш сарф-харажат- лари (электр энергияси, сув таъминоти бўйича ва бошқа тўловлар) бундан мустаснодир. Ваколатхона расмий ишлар учун мўлжалланган нарсаларга божхона тўлови тўлашдан озод этилади (божхона им- мунитети).
Ваколатхона ўз давлат байроғи ва эмблемасидан, навбатдан таш- қари телеграф ва телефон алоқасидан фойдаланиш имтиёзларига эга. У расмий мақсадларга қаратилган алоқаларни амалга оширишда, шу жумладан шифрдан фойдаланишда эркиндир. Дипломатик почтани очиш мумкин эмас, уни кузатиб борувчи дипломатик курьерлар эса шахсий дахлсизликдан фойдаланади.
Ваколатхона хизматчиларига қандай иммунитет берилиши тегишли шахснинг қайси ходимлар тоифасига мансуб эканига боғ- лиқдир. Дипломатик даражага эга дипломатик ходимлар тўлиқ иммунитетдан фойдаланадилар. Улар ҳибсга олиниши ёки бирор шаклда ушланиши мумкин эмас. Дипломатнинг турар жойи, ҳатто муваққат, масалан, меҳмонхонадаги жойи, шунингдек унга тегишли буюмлар ҳам дахлсиздир.
Дипломат жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциялари иммунитетларидан фойдаланади. Бу дипломат судлов юрисдикцияси ва ҳуқуқни мажбурий жорий этиш юрисдикциясидан чиқарилган, деганидир. Тайинлаш юрисдикциясига кўра эса, дипломат имму- нитетга эга бўлмайди, чунки у қабул қилувчи мамлакат қонунларига, шу жумладан махсус дипломатлар учун мўлжалланган қонун ҳуж-
жатларига итоат этишга мажбур. Шу билан бир қаторда, дипломатлар ўзи мансуб давлатнинг тўлиқ юрисдикциясида бўладилар.
Фуқаролик юрисдикцияси иммунитети муайян чеклашларга эга бўлиб, бунда дипломат расмий мақомда бўлмайдиган ҳолатлар кўзда тутилган. Дипломатга нисбатан тегишли хусусий кўчмас мулк юзаси- дан мулк даъвоси; у васиятнома ижрочиси, мерос мулк васийси, меросхўр ёки рад жавобини олувчи хусусий шахс сифатида намоён бўлган ўринларда эса, мерос даъвоси қўзғатилиши мумкин.
Жиноий юрисдикция иммунитети мутлақ мазмун касб этади ҳамда иммунитет суиистеъмол этилган ҳолларда ҳам таъсир кучига эга бўлади. Бунда дипломатни номақбул шахс деб тан олиш ва уни чақириб олишларини талаб қилиш асосий жазо чораси ҳисобланади. Дипломатни тавсия этган давлат уни ўзи аккредитация қилинган мамлакатда содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эгадир.
Дипломат қабул қилувчи мамлакат судларида гувоҳ сифатида иштирок этишга мажбур эмас, лекин бу дипломатни қабул қилувчи мамлакат илтимосига биноан бундай гувоҳлик учун розилик бе- ришини истисно этмайди.
Дипломат божхона иммунитетидан фойдаланади. Унинг юклари орасида олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган нарсалар борлиги юзасидан жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустас- нодир. Бундай ҳолларда юкни кўздан кечириш дипломат ёки унинг вакили ҳузурида амалга оширилиши шарт.
Дипломатия ходимлари молиявий иммунитетдан фойдаланади - улар бевосита солиқлардан озод этилади. Дипломат билан бирга яшайдиган оила аъзолари ҳам, агар улар қабул қилувчи давлат фуқа- роси ҳисобланмаса, бундай иммунитетдан фойдаланади.
Тегишли давлатдаги ваколатхоналарнинг дипломатик ходимлари дипломатик корпусни ташкил этади ва уларга қабул қилувчи мам- лакатда энг узоқ муддат ишлаётган ваколатхона бошлиғи - дуаен бошчилик қилади. Ушбу корпус ва унинг дуаени протокол бўйича ўз вазифасини адо этади. Дипломатик иммунитет бузилганда, корпус норозилик билдирган ҳолатлар маълум.
Ваколатхона хизматчиларининг иккинчи тоифаси маъмурий- техник ходимлардан иборат. Улар таркибига ҳисоботчи, шифрлов- чилар, девонхона хизматчилари, таржимонлар ва бошқалар киради. Кенг тарқалган амалиётга мувофиқ, 1961 йилдаги Вена конвен- циясида маъмурий-техник ходимлар ва уларнинг оила аъзолари,
айрим аҳамиятли истиснолар кўзда тутилган ҳолда, дипломатия ходимларига сезиларли даражада тенглаштириб қўйилди. Фуқаролик ва маъмурий юрисдикция иммунитети хизмат вазифасидан ташқари ҳолларда содир этилган хатти-ҳаракат учун тааллуқли эмас. Мазкур ходимлар дастлабки зарур нарсалар, рўзғор буюмларини пошлинасиз олиб киришлари мумкин, аммо улар божхона назоратидан озод этилмайдилар.
Учинчи тоифа хизмат кўрсатувчи ходимлар (ошпазлар, боғ- бонлар, қўриқчилар, ҳайдовчилар ва бошқалар)дир. Бу гуруҳ аъзолари ўзларининг хизмат вазифасини бажариш даврида содир этган хатти-ҳаракатларига нисбатан иммунитетдан фойдаланадилар ва уларнинг хизмат маошлари, агар улар қабул қилувчи мамлакат фуқаролари бўлмаса, солиқлардан озод этилади.
Халқаро ташкилотлар ва улар ходимларининг имтиёзлари ҳамда иммунитетлари ташкилотлар низомларида, кўп томонлама конвен- цияларда ва қабул қилувчи мамлакат билан тузилган икки томонлама битимларда белгилаб қўйилади.
1946 йилда Бош Ассамблея БМТ имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилган. Конвенцияга мувофиқ, БМТ мол-мулки судлов ҳаракатлари дахл қилмаслиги иммунитетидан фойдаланади, шу билан бирга, айрим ҳолларда бундай дахлсизлик ҳуқуқидан воз кечиш ҳам мумкин. Тегишли бинолар ва архивлар дахлсиз ҳисобланади. БМТ мулки солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилинади. Ташкилот алоқа воситаларининг барча турларини қўллайди. БМТ Бош котиби ва унинг ўринбосарлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари тўлиқ дипломатик иммунитетдан фойда- ланади. Бошқа мансабдор шахслар функционал иммунитетдан фойда- ланади: улар мансабдор шахс сифатида содир этган хатти-ҳаракати учун суд олдида жавобгар бўлмайди; БМТ тўлайдиган маошлари солиқларга тортишдан озод этилади. Мабодо тегишли иммунитет одил судловни рўёбга чиқаришга халал берса, Бош котиб мансабдор шахсга берилган иммунитетдан воз кечиши мумкин. БМТнинг ихтисослашган муассасалари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳам шу каби иммунитет ва имтиёзларга эгадир.
Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги давлатлар вакилларининг иммунитет ва имтиёзлари мазкур ташкилотларнинг таъсис ҳужжат- лари, улар аъзоларининг кўп томонлама битимлари, шунингдек ташкилотлар билан қабул қилувчи давлатлар ўртасидаги икки томонлама битимларда белгиланади. Бу борадаги бирталай одат
нормалари 1975 йилда қабул қилинган ва ҳозирча кучга кирмаган Давлатларнинг универсал мазмундаги халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларидаги вакиллиги тўғрисидаги Вена конвенциясида кодификацияланган.
Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналарнинг фао- лияти давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бир қадар яқиндир. Улардаги фарқ, аввало, ваколатхоналарни таъсис этиш ва ходимларни тайинлаш тартибида кўринади. Ваколатхонани ёки кузатув- чилар миссиясини таъсис этиш масаласи қабул қилувчи давлат иштирокисиз ҳал этилади. Ишонч ёрлиғи ташкилотнинг бош мансабдор шахсига топширилади. Мавжуд иммунитет ва имтиёзлар ҳам дипломатик иммунитетларга ўхшашдир.
Шундай қилиб, дипломатик ҳуқуқ халқаро ҳуқуқнинг энг қадимий ва муҳим мустақил соҳасидир. Халқаро ҳуқуқни дипломатик ҳуқуқ соҳасисиз тасаввур этиб бўлмайди. Дипломатик ҳуқуқ замона- вий халқаро ҳуқуқнинг энг кодификацияланган соҳаларидан биридир. Ҳозирги кунда дипломатик ҳуқуқ давлатларнинг ташқи сиёсий функцияларини амалга оширувчи ички давлат органлари фаолиятини борган сари кўпроқ тартибга солмоқда. Бундан ташқари, давлат- ларнинг дипломатик фаолиятини тартибга солувчи ички давлат қонунчилиги ҳам жадал ривожланмоқда.
Замонавий дипломатик ҳуқуқнинг манбалари хилма-хилдир. Улар қаторига халқаро шартнома, халқаро ҳуқуқий одат ва қўшимча манба сифатида миллий қонунчилик киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |