Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Фотожадвални расмийлаштириш қоидалари



Download 0,57 Mb.
bet17/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Фотожадвални расмийлаштириш қоидалари. Ҳодиса жойида олинган фотосуратлар бўйича фотожадвал тузилади ва ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасига илова қилинади. Фотожадвал қуйидагича расмийлаштирилади:
- оқ стандарт қоғозга қандай ҳодиса, қачон, қаерда содир этил-ганлиги ва ушбу ҳодиса юзасидан кўздан кечириш баённомасига фотожадвал илова қилинаётганлиги тўғрисида маълумот ёзилади;
- ушбу фотожадвалнинг бир варағида бир дона фотосурат жойлаштирилиши ва ҳар бир фотосуратнинг ўлчами камида 9х12 см ни ташкил этиши зарур;
- фотожадвалдаги ҳар бир расмнинг остида ушбу расмнинг изоҳи бўлиши шарт;
- фотожадвалдаги расмлар сифат кўрсаткичлари (аниқлик, тиниқлик, равшанлик ва бошқалар) талабига жавоб бериши керак;
- фотожадвалнинг ҳар бир расми жойлаштирилган варағида ушбу фотожадвални тузган ходим (терговчи, криминалист мутахассис) нинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда имзоси бўлиши шарт;
- фотожадвалнинг ҳар бир расми эКБнинг штампи билан тасдиқланиши керак.
Ушбу фотожадвал криминалист мутахассис томонидан тайёрланган бўлса, терговчи уни олиш учун ЭКБнинг «Ҳодиса жойини кўздан кечириш» (ҲЖКК) журналига фотожадвални олганлиги тўғрисида имзо чекади. Фотожадвалларни тайёрлаш учун меъёрий ҳужжатларга асосан, тергов шошилинч тадбирларни талаб этмаган ҳолларда, 5 кун муддат белгиланган.9
Ҳодиса жойининг режа-схемасини чизиш қоидалари. Ҳодиса жойидаги ҳолатни кўз олдига яққол келтириш учун, албатта ҳодиса жойининг режа-схемаси чизилади ва ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасига илова қилинади. Режа-схема чизиш ҳодиса жойини график қайд этиш, демакдир. Режа-схема чизилганидан сўнг, холислар, кўздан кечиришнинг қатнашчилари ва уни чизган ходим ҳамда терговчи чизманинг тўғрилигини ўзларининг имзолари билан тасдиқлайдилар. Режа-схемада ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасида тасвирланган барча ҳолатлар қайд этилиши керак. Режа-схема кейинчалик гувоҳлар ёки айбланувчиларнинг кўрсатмаларини аниқлашда ва текширишда муҳим ўрин эгаллайди.
Режа-схема ҳодиса жойини қайд этишнинг энг оммавий турларидан бири бўлиб, унинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: мўлжалли, кенг кўламли, қисмли ва муфассал.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish