Хочсимон усулда тасвирга олиш. Хочсимон усулда фототасвирга олиш деганда, обьектни тўртта қарама-қарши нуқтадан фотосуратга тушириш тушунилади. Хочсимон усулда фототасвирга тушириш тўртта кадр орқали амалга оширилади. Бундай фототасвирга олиш усули кўпинча, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда, ҳодиса жойини қайд этиш, очиқ ҳудудларда мурданинг топилиши билан боғлиқ ҳодисаларда - ҳодиса жойини ва мурдани қайд этиш учун кўп қўлланади.
Хочсимон фототасвирга олиш методи биноларнинг ичидаги ҳолатни қайд этишда ҳам яхши натижа беради. Бундай фототасвир орқали ҳодиса жойидаги буюмлар, излар ва ашёвий далилларнинг ўзаро жойлашуви тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилинади.
Қарама-қарши томонлардан тасвирга олиш. Қарама-қарши томонлардан фототасвирга олиш деганда, икки ўзаро қарама-қарши жойлашган нуқталардан тасвирга тушириш тушунилади. Ушбу усул ёи-транспорт ҳодисалари содир этилганда, автомашиналарни қайд этишда, ҳаракатланиш йўналишларини акс эттиришда кўп қўлланилади. Қарама-қарши томонлардан фототасвирга олиш усули икки ёки ундан кўп кадрлар орқали амалга оширилади. Масалан, диагонал бўйлаб иккита кадр орқали автомашинанинг барча томонлари тўғрисида маълумотларга эга Қарама-қарши томонлардан фототасвирга олиш усули икки ёки ундан кўп кадрлар орқали амалга оширилади. Масалан, диагонал бўйлаб иккита кадр орқали автомашинанинг барча томонлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Сигналли тасвирга олиш. Сигналли тасвирга олиш усули тирик шахсларни ва шахси ноаниқ мурдаларни фототасвирга тушириш учун қўлланилади.
Тирик шахсларни сигналли фототасвирга тушириш, кўпинча ички ишлар идораларининг эксперт-криминалистик хизмати хоналарида амалга оширилади. Бунда шахснинг бўйи тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида, деворга ёки экранга жойлаштирилган чизғичдан фойдаланилади. Дастлаб шахс юзининг елка бўйлаб кўриниши фотосуратга олинади. Бундай фотосурат криминалистикада АН-фас деб аталади. Иккинчи ва учинчи кадрларда шахснинг чапга ва ўнгга 90 даражага бурилган ҳолдаги юз тузилиши акс эттирилади. Улар чап ва ўнг профил дейилади.
Шахси ноаниқ мурдаларни сигналли фототасвирга олишда, биринчи кадр мурда топилган вақтда шахснинг юзи қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича қайд этилади.
Таниб олиш фотосуратларини олишда мурданинг юзи тартибга келтирилади, ташқи таъсирлардан тозаланади. Мурданинг бош қисми тананинг горизонтал ўқи бўйлаб тўғри ҳолатга келтирилади, бунда ёрдамчи обьект сифатида тош, ғишт ва бошқа шу каби буюмлардан фойдаланиш мумкин. Мурданинг кўзи очилган ҳолда (агар унинг кўз қорачиғи хира ёки лойқа кўринса, бир-икки томчи глитсерин томизилади) тасвирга туширилади. юзнинг АН-фас суратини олишда фотоаппаратнинг обьективи юзга нисбатан перпендикулар тарзда жойлашиши керак. Тасвирга олиш жараёнида теридаги хол, жароҳат ва шунга ўхшаш аломатларнинг аниқ ва равшан акс этилишига эътибор қаратиш зарур. Фотосуратлар талаб этилган миқдорда, 6х9 см ўлчамларда чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |