Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси қуйидаги уч қисмдан иборат: кириш, таърифлаш (тадқиқот) ва якунлаш



Download 0,57 Mb.
bet13/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси қуйидаги уч қисмдан иборат: кириш, таърифлаш (тадқиқот) ва якунлаш.
Кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
- кўздан кечириш учун асос;
- ҳодиса тўғрисида хабар берган шахс ва хабар келиб тушган вақт;
- баённомани тузаётган шахснинг лавозими, исми, отасининг исми ва фамилияси;
- кўздан кечириш иштирокчиларининг лавозимлари, исмлари, ота-ларининг исмлари ва фамилиялари;
- холисларнинг яшаш манзиллари, исмлари, ота исмлари ва фамилиялари. Шунингдек, баённоманинг кириш қисмида ҳодиса жойини кўздан кечиришда қатнашаётган мутахассисга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳамда ўзининг мажбуриятларини бажаришдан бош тортганлик ёки рад этганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги қайд этилади ва имзо билан тасдиқланади. Бундан ташқари, баённоманинг кириш қисмида холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва кўздан кечириш қандай шароитларда амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам ўз аксини топиши керак.
Таърифлаш баённоманинг асосий қисми ҳисобланади ва унда кўздан кечириш тартиби ва унинг натижалари акс эттирилиши керак. Ҳар бир ҳодиса ўзига хос хусусиятларга эга бўлса-да, барча ҳолатларда баённомада қуйидагиларнинг баён этилиши муҳим аҳамият касб этади:
- ҳодиса жойининг умумий тавсифи (турар жой, кўча, йўл ва бошқалар), унинг ҳудуди ва атрофи, жиноятчининг ҳодиса жойига кириши ва чиқиб кетиши мумкин бўлган жойлар;
- бевосита ҳодиса содир бўлган жойдаги вазият: хоналаминг ўзаро жойлашуви, эшик, дераза, мебел ва бошқа буюмларнинг жойлашуви;
- очиқ жой бўлса, кўздан кечириш ҳудудидаги тупроқнинг ҳолати, ўсимликларнинг мавжудлиги, дарахтлар ва атрофдаги буюм ва предметларнинг жойлашуви;
- барча топилган изларнинг, далилий аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган предмет ва буюмларнинг муайян изчилликда берилган батафсил таърифлари;
- ҳодиса қатнашчилари томонидан қолдириб кетилган буюм ва предметларнинг батафсил таърифлари (ҳодиса жойида пайдо бўлган бегона буюм ва предметлар);
- ҳодиса жойидан йўқолган буюм ва предметлар изларининг батафсил таърифлари;
- ҳодиса жойидаги «тушунарсиз» (ажабтовур) ҳолатлар, масалан, қулф илмоғи арраланган, лекин темир кукунлари йўқ;
- ашёвий далил сифатида олинган излар ва предметларни топиш, қайд этиш, олиш ва қадоқлаш усуллари ҳамда воситалари;
- кўздан кечириш жараёнида фойдаланилган техник воситалар, уларнинг турлари, русумлари ва ишлатиш усуллари.
Баённоманинг якуний қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
- агар ҳодиса жойида мурда бўлса, уни текшириш учун қаерга жўнатилганлиги;
- кўздан кечириш жараёнида олинган барча излар ва ашёвий далиллар санаб ўтилади ҳамда уларнинг қадоқланиш тартиби, муҳрланганлиги, ҳар бир қадоқлашда холислар ва мутахассис имзоларининг мавжудлиги қайд этилади;
- мутахассис ва холисларга баённома ўқиб эшиттирилади ҳамда уларнинг қўшимча ва эътирозлари кўрсатилади;
- кўздан кечиришнинг бошланиш ва тугаш вақтлари қайд этилади;
- баённомага иловалар (режа-схемалар, излар қолиплари ва бошқалар).
Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси қуйидаги талабларга
жавоб бериши керак:
1) баённоманинг протсессуал қонунчилик нормаларига мос равишда тузилиши;
2) қайд этилаётган маълумотларнинг етарлича тўлиқ, батафсил ва аниқ акс эттирилиши ҳамда баённома билан танишилганда, ҳодиса жойидаги вазият тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўладиган даражада бажарилиши;
3) ҳодиса жойидан топилган, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни белгиловчи барча излар ва далилларнинг батафсил баён этилиши;
4) ҳодиса жойидаги обьектлар тўғрисидаги маълумотларнинг кетма-кетлиги кўздан кечириш вақтида қандай тартибда бўлса, шундай ҳолатда ва тартибда акс эттирилиши.
Баённомада кўз билан кўрилган, эшитилган ва бурун билан сезилган ҳид, ушлаб кўриб ҳис этилганлар ҳам акс эттирилади. Масалан, хонада керосин ҳиди мавжуд. Баённомани тузишда қулайлик учун қўшимча сарлавҳалардан фойдаланиш мумкин. Дейлик, ошхонани кўздан кечириш, мурданинг кийимларидаги нарсалар ва бошқалар. Бундан ташқари, хатбошилардан фойдаланилади, алоҳида обьектлар рақамланиши мумкин.
Баённома тузишни бошлаш вақти терговчининг ҳодиса жойига келган вақти эмас, кўздан кечиришни бошлаган вақти ҳисобланади, унинг тугаш вақти эса, кўздан кечириш қатнашчиларининг уни имзолаш вақти ҳисобланади. Агар баённомани тузишда танаффус бўлган боиса, унинг бошланиш ва тугаш вақтлари ҳам кўрсатилади. Мурдани кўздан кечиришда бевосита уни кўздан кечиришни бошлаш ва мурдадаги ўзгариш вақтлари ҳам акс эттирилади.
Баённомада ёруғлик ва об-ҳаво шарт-шароитлари ҳам кўрсатилади. Масалан, кўздан кечириш очиқ об-ҳаво шароитида, қуёш нурининг ёруғлигида ўтказилди. Агар сунъий ёруғликдан фойдаланилган бўлса, ёруғлик манбаининг номи ёзилади. Шунингдек, баённомада ҳаво ҳарорати ҳам кўрсатилади.
Баённомада кўздан кечириш жараёнида олинган ашёвий далиллар, уларни олиш, топиш ва қадоқлаш усуллари баён этилади. Қадоқлашдаги муҳр, унинг матни, рақами, тури ва шакли аниқ кўрсатилади.
Баённома тузилгандан сўнг, у қатнашчиларга ўқиб эшиттирилади ва қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва эътирозлари инобатга олинади. Бунда қуйидагилар қайд этилади:
1) қатнашчининг фикри бўйича терговчининг нотўғри ҳаракатлари;
2) баённомада қандайдир ҳолатлар аксини топмаганлиги;
3) мутахассиснинг далилларни топиш, қайд қилиш ва олиш билан боғлиқ эътирозлари;
4) у ёки бу обьектнинг таниб олиниши тўғрисидаги арз (масалан, холиснинг ҳодиса жойидаги мурда унинг ҳамқишлоғи фуқаро Г.нинг мурдаи эканлигини танигани тўғрисида);
5) бирор предметнинг тегишлилиги тўғрисида (масалан, ҳодиса жойидаги пичоқнинг фуқаро М.га тегишлилиги);
6) ҳодиса жойидаги вазият билан боғлиқ бўлган маълумотлар, шунингдек, баённомада кўздан кечириш иштирокчиларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳамда терговчи томонидан уларга нисбатан кўрилган чоралар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Баённома охирида унга қилинган иловаларнинг рўйхати берилади, акс ҳолда, ушбу илова ўзининг далилий аҳамиятини йўқотиши мумкин. Баённомани тузишда иловага ҳавола берилиши мумкин. Масалан, мурданинг бош томонидан 30 см узоқликда, диаметри 55 см бўлган кесилган дарахт мавжуд, ушбу дарахт режа-схемада 2 рақами билан белгиланган. Баённомада фототасма ёки фотожадвалнинг илова қилиниши кўрсатилмайди, фақатгина фотосуратга олинганлиги ҳақидаги маълумот киритилади. Бунда фотоаппарат, фототасма ва ёритгичнинг (агар ёритгич қопланган бўлса) русуми кўрсатилади.8

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish