Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика


-§. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг квалификация қилиш ҳусусиятлари



Download 186,34 Kb.
bet9/16
Sana18.07.2022
Hajmi186,34 Kb.
#819954
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Д.М.Mavlonov 5

2-§. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг квалификация қилиш ҳусусиятлари.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилишда назарий ҳамда амалий жиҳатдан ҳал қилишни талаб қилувчи бир қатор муаммолар юзага келади. Бундай муаммоларнинг энг долзарблари қаторида жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг жиноий-ҳуқуқий белгиларини аниқлаш, жиноятни яширишни иштирокчиликнинг ёрдамчи туридан фарқлаш, унинг шакллари билан боғлиқ бўлган қуйидаги масалаларни кўрсатиб ўтиш мумкин, яъни: а) жиноят ҳақида хабар бермаслик: олдиндан ваъда берган ҳолда, жиноят ҳақида хабар бермаслик; мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноят ҳақида хабар бермаслик; жиноят ҳақидаги маълумотларни ҳокимият органларига бериш вақти; ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларига маълум бўлган жиноятлар ҳақида хабар бермаслик; жиноят содир этган шахслар ҳақида хабар бермаслик; б) жиноятни яшириш: жиноятни яширишнинг содир этилиш усуллари ва интеллектуал яширувчиликни квалификация қилиш муаммолари; жиноятни яширишни иштирокчиликдан фарқлаш; бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятларни яширишга ҳуқуқий баҳо бериш; ғаразгўйлик ниятида содир этиладиган жиноятларни яширишга ҳуқуқий баҳо бериш; жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш ҳамда жиноятни яширишни квалификация қилиш; жиноятга йўл қўйишни ўхшаш жиноятлардан фарқлаш билан боғлиқ ҳолатларни белгилаш.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов таъкидлаганидек, айрим жиноий ишларни ўрганиб чиқиш натижасида келинган хулосага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ қонун нормаларини амалга жорий этишда унинг асл мазмун ва моҳиятни ҳар доим ҳам тушунавермайдилар. Бунга асос сифатида қуйидаги мисолни келтириш мумкин. Ҳеч қаерда ишламайдиган А. ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, ўзига шерик қидиради ва таниши Х. нинг олдига бориб, ўзи тузган жиноят режасини унга тушунтириб беради. Сўнгра улар ушбу режа асосида ҳаракат қилишни белгилаб оладилар. Режага асосан, улар 2006 йилнинг 25 октабрь куни тунги соат 2300ларда жабралунвчи С.нинг олдида учрашишга келишади. А. ушбу муддатда белгиланган жойга келади, бироқ Х. келмайди. Шунга қарамай А. жабрланувчи С. нинг хонадонига бир ўзи калит танлаш йўли билан эшикни очиб кириб, унга тегишли бўлган 1 млн. 900 минг сўмга тенг бўлган мол-мулкни талон-тарож қилиб, эртаси куни Х. нинг хонадонига келади ва талон-тарож қилинган мулкни унинг хонадонига яшириб қўяди. Суриштирув ва дастлабки тергов давомида А. ва Х. нинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан иштирокчилик сифатида квалификация қилинади66. Бу ҳолатда Х. нинг қилмишида иштирокчиликнинг бирга бажарувчилик, ҳамкорликдаги ҳаракат ва қилмиш оқибати билан самимий боғлиқлик каби белгилари мавжуд эмас. Шу сабабли ҳам, А. нинг қилмишида ўғрилик, Х. нинг қилмишида эса, жиноятни яшириш жиноятининг белгилари мавжуд.
Айни пайтда, суд-тергов амалиётида бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят ҳақида хабар бермасликни квалификация қилиш муаммоларини ҳам учраб туради. Гарчи, муайян ҳолатда бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган хабар бермасликда барча субъектлар бу жиноятни содир этсалар, муаммо келиб чиқмаслиги мумкиндир. Бироқ, бир гуруҳ шахсларнинг айримлари ўзларига маълум бўлган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида ҳокимият органларига хабар бериб, бошқалари хабар беришни хоҳламасалар, муаммоли вазиятнинг келиб чиқиши аниқ бўлиб қолади. Аммо, афсуски, бундай муаммонинг ечими ҳам амалдаги жиноят қонунида ўз тасдиғини топмаган.
Юридик адабиётларда бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган олдиндан ваъда бермаган ҳолда, жиноят ҳақида ҳокимият органларига хабар бермаслик жинояти учун жавобгарлик белгилаш борасида турли фикрлар баён қилинган. Жумладан, А.В.Корнееванинг фикрича, «олдиндан ваъда бермаган ҳолда, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят ҳақида хабар бермаслик жиноятнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг қилмишига бир хил баҳо бериш йўли билан ҳал этиладию бундай ҳолатда уларнинг жиноят тўғрисида хабар берган ёки бермаганликлари қилмишга баҳо беришга таъсир этмайди»67. Муаммога бундай қараладиган бўлса, келтирилган фикрга қўшилиш қийин. Чунки мазкур ҳолатда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятлари инобатга олинмаган. Тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида ҳокимият органларига берилган хабар ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини енгиллаштиради.
Суд-тергов амалиётида фуқароларга жиноят ҳақида аниқ бўлган маълумотларни ҳокимият органларига қанча вақт мобайнида бериш лозимлиги тўғрисидаги масала ҳам бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Масалан, З.Х, Гулямов «... жиноят ҳақида хабар бериш вақтини қонунда белгилашда ишнинг аниқ ҳолатлари ва барча жиҳатларини эътиборга олишнинг имконияти мавжуд эмас, чунки ҳар бир жиноятнинг шаклланиши ўзига хос хусусиятларга эга ҳисобланади. Шунинг учун ҳокимият органларига ўз вақтида хабар қилиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун истисно тарзидаги асосий шарт ҳисобланади»68, деб таъкидлайди. Д.А.Зипунников ва А.С.Каретниковларнинг фикрича, «қонунда жиноят ҳақида берилиши лозим бўлган хабарларнинг қандай муддат давомида берилишини мустаҳкамлаш керак. Ҳокимият органларига жиноят тўғрисида хабар 24 соат ичида берилиши мақсадга мувофиқдир»69. Жиноят қонунида Жиноят тўғрисида хабар бериш муддатларини белгилаш жиноятларнинг иссиқ изидан очилишини таъминлашга хизмат қилади, албатта.
Кўриб чиқилаётган муаммо нуқтаи назаридан яна бир жиҳатга эътибор қаратиш мумкин. Яъни, аксарият ҳолларда тайёргарлик кўрилаётган, содир этилган ёки содир этилаётган жиноятлар ҳақида аниқ билгани ҳолда, ҳокимият органларига хабар бермаган шахслар келажакда жиноят ишлари бўйича гувоҳ сифатида жиноят процесси иштирокчиси қаторида ишга жалб этилади. Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, агар шахс иш бўйича гувоҳ сифатида чақирилиб, унга маълум бўлган жиноят ҳақида хабар бермаганлиги аниқланса, жиноят ҳақида хабар бермаслик учун жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолатларда жиноят ҳақида хабар бермасликнинг ўз вақтидалик белгиси мавжуд бўлмайди ва узоққа чўзилган жиноят ушбу вақтдан бошлаб мажбурий равишда тўхтатилади.
Юқоридагилар билан биргаликда, суд амалиётида жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилишда жиноят субъектининг ўзига хос белгиларини аниқламаслик ҳолатлари жиҳатидан ҳам айрим муаммоларга дуч келмоқда. Бундай ҳолатни қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин. 2000 йилнинг январь ойларида Ю. ўзгалар мулкларини ўғирлаш, босқинчилак ва бошқа ижтимоий хавфли усулларда қонунга хилоф равишда бойлик орттириш мақсадида И., Д., О. ва В. лардан иборат уюшган қуролли гуруҳ тузади. Мазкур уюшган гуруҳ ташкилотчиси Ю. бир неча бор И., О. ва Д.лар билан биргаликда босқинчилик ва бошқа оғир жиноятларни содир этади. Ю., И., Д. ва О. лар томонидан қилинган тажовузлардан хабари бўлмаган С. гуруҳ ташкилотчиси Ю. нинг рағбатлантириш эвазига ва қилган илтимосига кўра Ю. ўқотар қуролни ўз уйида сақлаган. Аммо С. мазкур ўқотар қуролни сақлаш учун олгандан сўнг Ю. ва унинг танишлари томонидан қилинган жиноятлардан хабардор бўлган. Шу тариқа С. Ю. лар томонидан кейинги тайёргарлик кўрилаётган оғир жиноятлардан хабардор бўла туриб, ушбу ўқотар қуролни ва бошқа жиноят преметларини сақлашда давом этган. Сўнгра С. Ю. дан моддий рағбатлантириш эвазига олган предметларни бошқа нотаниш шахсларга сотаётган вақтда қўлга олинган. Ушбу ҳолатда С. нинг қилмиши Ўзбекистон Рспубликаси Жиноят кодексининг 28-м., 164-м 4-қ., 242-м., 2-қ., 248-м. 1-қ., 248-м. 4-қ. «а», «в» бандлари, 241-м. 2-қ., 25-м. ва 171м. 3-қ. «в» бандлари билан квалификация қилинган70.
Мазкур ҳолатда жиноят предметларини яшириш ёки ўтказишда шахснинг ўзи содир этган жиноятнинг субъекти эканлиги ва қўлга олинган предметларнинг эса, ушбу жиноятлар натижасида олиганлиги инобатга олинмаган. Шунинг учун ҳам С.нинг қилмишига баҳо беришда 241-м 2-қ ва 171-м. билан квалификация қилиниб, хатоликка йўл қўйилган. Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиш мумкинки, амалдаги Жиноят кодексида назарда тутилган муайян бир жиноятни содир этишда шахсан қатнашган, шунингдек, жиноятни содир этишда иштирокчи бўлган бошқа шахслар жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг субъектлари бўла олмайди.
Шу билан бирга, бундай муаммолар қаторида мансабдор шахслар томонидан олдиндан ваъда бермаган ҳолда, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мансабдор шахсларнинг жиноят ҳақида хабар бермаганлик ва уни яширганлик учун жавобгарлиги ҳақидаги масала юридик адабиётларда ва ҳуқуни қўлловчи суд амалиётида турлича талқин қилинади. Жумладан, М.Х.Рустамбоевнинг таъкидлашича, «мансабдор шахсларнинг олдиндан ваъда берган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаслиги каби ҳаракатсизлиги ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёхуд субъектнинг ҳаракатсизлиги эҳтиётсизликда ифодаланса, унинг қилмиши мансабга совуққонлик билан қараш каби квалификация қилинади»71. Бироқ В.И.Морозов ва А.В.Зарубинлар «... фақат оғир ёки ўта оғир жиноятлар тоифасига тегишла бўлмаган жиноят ҳақида хабар бермаган мансабдор шахснинг қилмишиларини мансабдорлик жиноятлари бўйича квалификация қилиш керак»72, деб фикр билдирадилар.
З.Х.Гулямовнинг ёзишича, агар мансабдор шахс тайёргарлик кўрилаётган, содир этилган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиб, у ҳақда ўз вақтида ҳокимият органларини хабардор қилмаса, унинг қилмиши жиноят ҳақида хабар бермаслик (ЖК 241-м. 1-қ.) ёки мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-м.)ёхуд ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-м.) каби квалификация қилинади. Мансабдор шахс қилмишининг ҳокимият ҳаракатсизлиги сифатида кваллификация қилиниши учун мазкур ҳаракатсизлик натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши каби жиноий оқибатлар келиб чиққан бўлиши лозим. Агар кўрсатилган оқибатлар келиб чиққн ва айбдорнинг айби қасддан эканлиги аниқланган бўлса, илмиш фақат ҳокимият ҳаракатсизлиги каби Жиноят кодексининг 208-моддаси билан квалификация қилинади. мансабдор шахс ижттимоий ҳавфлилик даражаси унча оғир бўлмаган тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноятлар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиб, бу ҳақда ҳокимият органларига қасддан хабар бермаса, бироқ юқорида назарда тутилган жиноий оқибатларни келтириб чиқарса, унинг қилмиши Жиноят кодексининг 208-моддаси билан квалификация қилинади ва бундай ҳолларда Жиноят кодекси 241-моддаси биринчи қисми билан қўшимча ҳуқуқий баҳо бериш талаб этилмайди.
Мансабдор шахснинг хул-атвори айбнинг эҳтиётсизлик шаклида ифодаланиб, ўз вазифоларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаса ёки лозим даражада бажармаслик натижасида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқса, унинг қилмиши мансабга совуққонлик қилиш каби Жиноят кодексининг 207-моддаси бўйича квалификация қилинади.
Агар мансабдор шахс ҳарбиа хизматчи ҳисобланса, унинг қилмишига ҳарбий мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодексининг 301 ёки 302-моддаси бўйича баҳо бериш талаб қилинади73. Аммо ушбу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Рееспубликасининг амалдаги жиноят қонунида назарда тутилган ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноят ҳаракатсизлик билан содир этилиши мумкин эмас, шу билан бирга, ғокимият ҳаракатсизлиги жиноятида белгиланган жиноятга йўл қўйиш фақат тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноятларга нисбатан содир этилади ва марсабга совуққонлик билан қараш эса эҳтиётсизлик оқибатида содир этилади, жиноят ҳақида хабар бермаслик фақт айбнинг қасд шаклида содир этилиши мумкин. Шу сабабли, мансабдор шахслар томонидан жиноят ҳақида хабар бермаганлиги учун амалдаги жиноят қонунида аниқлик йўқлиги ҳақида хулосага келиш мумкин. Бу эса қонунчиликда бу масалаларни ҳал этиш лозимлигин тақазо этади.
Мансабдор шахс томонидан жиноятни яшириш масалаларида «муайян турдаги қилмишлар ўзида жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг барча белгиларини қамраб олади, бироқ олдиндан ваъда бермаган ҳолда, жиноятни яширирш белгиларини акс эттирмайди, шунингдек бу каби қилмишни жиноятга йўл қўйиш деб ҳам баҳолаш нотўғридир, чунки қилмиш жиноят тамом бўлгандан сўнг ёки жиноятни содир этган шахснинг хулқ-атворига боғлиқ бўлмаган ҳолда, охирига етказилмаган жиноятларга нисбатан амалга оширилади. Демак, мансабдор шахс томонидан жиноятни яшириш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби квалификация қилининши лозим»74. Аммо бу фикрга ҳам қўшилиш қийин, чунки муайян турдаги қилмишлар ўзида жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг барча белгиларини қамраб олади, шунинг учун ҳам уларни умумий асосларга кўрра квалификация қилиш керак. Шу боис, жиноят қонунида жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормада мансабдор шахснинг жавобгарлигини белгиловчи махсус норма яратилиши керак.
Суд-тергов амалиёти ва юридик адабиётларни ўрганиш натижасининг кўрсатишича, олдиндан ваъда берилган ҳамда олдиндан ваъда берилмаган ҳолда жиноятни яширишни квалификация қилишда хатоларга йўл қўйилмоқда.
Бунга асос сифатида қуйидаги мисолни келтириш мумкин. Судланувчи Б.Б. Кладов 2003 йил 6 август куни тахминин 1530ларда қушбеги массиви яқинида ўз таниши Ляшкевич билан учрашади ва у Кладовга Анвар исмли шахсни пичоқ билан ўлдириб, уни бўлакларги бўлиб, сумкага солинган ҳолда Стародубцов кўчаси 70-уй подвалида сақлаётганлигини гапириб беради. Шундан сўнг улар тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига келиб, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишади ва А. Ляшкевич мурда бўлакларини бошқа жойга яширирш ва уларни йўқ қилиш мақсадиди Каладовдан траспорт воситасини сўрайди, у рози бўлади. Сўнгра Кладов давлат рақами 10 Z 6175 бўлган ВАЗ 2106 русумли траспорт воситасида 2003 йилнинг 7 август куни тахминан соат 0400ларда 2та сумкага жойлаштирилган мурда бўлакларини А.Ляшкевич билан биргаликда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани кичик Бешёғоч кўчасидан ўтган «Садар» каналига ташлаб юборади.
Кладовнинг қилмиши ваколатли органлар томонидан Жиноят кодексининг 97-м. 2-қ. «о» банди, ЖК 241-м. 1-қ. ва 241-м. 2-қ. билан квалификация қилинган75. Мазкур ҳолатда Кладовнинг жиноятда иштирок этганлик даражасининг тўғри аниқланмаганлиги сабабли, унинг қилмишига нотўғри баҳо берилган. Кладов қасддан одам ўлдириш жиноятида қатнашмаган, табиийки, унинг қилмиши қасддан одам ўлдириш жинояти натижалари билан сабабий боғлиқ эмас. Шунингдек, шахснинг қилмишини бир вақтнинг ўзидда жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш деб квалификация қилиш ҳам нотўғри, чунки бундай ҳолларда қилмишни бутун ва қисм нормалар рақобати қоидаларига кўра квалификация қилиш лозим бўлади.
Бутун ва қисм рақобатида шахс содир этган қилмишда бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ модданинг белгилари мавжуд бўлади. Бунда нормалардан бири содир этилган қилмишнинг тўлиқ, бошқаси эса унинг алоҳида қисмларини қамраб олади. Бундай жиноятларни квалификация қилишда эса, қилмишни тўлиқ қамраб олган нормага устунлик бериш йўли билан ҳал этиш керак. Қилмишни мазкур рақобат турида квалификация қилишда нормаларнинг санкциялари инобатга олинади76.
Юридик адабиётларда ҳам мазкур муаммо мунозарали ҳолат ҳисобланади. Жумладан, И. Семченконинг таъкидлашича, «олдиндан ваъда берилган ёки олдиндан ваъда берилмаган ҳолда, жиноятни яширишни фарқлаш керак эмас. Сабаби, ҳақиқатан бу икки ҳолат ўртасида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас ва жиноятни яшириш олдиндан ваъда берилиши ёки ваъда берилмаслигидан қатъи назар, жиноятни ва жиноят содир этган шахсларнинг фош этилишига бир хил таъсир этади. Унинг фикрича, улар ўртасидаги фарқ, олдиндан ваъда берилган ёки олдиндан ваъда берилмаган ҳолат билан ажратилмасдан, балки уларнинг содир этилиши билан фарқланиши керак»77. Бироқ, бу фикрга ҳам қўшилиш қийин, чунки жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ жиноятлар содир этилган асосий жиноятларнинг натижалари билан сабабий боғлиқликда бўлиши мумкин эмас, бинобарин, жиноят содир этган шахслар билан олдиндан ваъда берилган ҳолда, жиноятни яшириш, жиноятнинг натижалари билан сабабий боғлиқлик ҳолатларини келтириб чиқариб, жиноятда иштирокчиликни ташкил этади.
Ниҳоят, суд амалиётида ва юридик адабиётларда ҳанузгача олдиндан ваъда бермаган ҳолда, жиноятни яширишнинг интеллектуал (ақлий) тури баҳсли ҳолатлигича сақланиб қолмоқда. Олимлар ва амалиёт мазкур муаммога шарҳ беришда айрим ҳолатда муаммоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлашади.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов, бундай ҳолатни келтириб чиқариши мумкинлигининг бир қатор сабабларини айтиш мумкин дейди, биринчидан, қонун чиқарувчи Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятда унинг объектив томонини ташкил этувчи аниқ ҳаракатларни белгилаб берса-да, уларнинг қандай усулда содир этилишини чегараламайди, бироқ жиноят ҳуқуқи назарияси ва суд амалиётида жиноятни ёки жиноят содир этган шахсни яширишга ақлий (интеллектуал) кўмаклашиш ҳолатлари учраб туради (масалан: жиноят содир этган шахсни яшириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ёлғон маълумотларни бериш йўли билан уларни чалғитиш), иккинчидан, нима учун жиноят содир этган шахсларга ақлий ёрда бериш мумкин ва у ижтимоий хавфли деб топилиб, жиноятда иштирокчилик деб баҳоланади, бироқ интеллектуал яшриш эса бундай эмас.
Шу сабабдан, ушбу мунозарали муаммога нисбатан икки йўналишдаги қараш тарафдорлари ажратилади, яъни айрим муаллифлар олдиндан ваъда қилинмаган ҳолда, ақлий яшириш имкониятларни тан олсалар, айримлари уни инкор этади.
Жиноятни яшириш нафақат жиноятчини, жиноят содир этган қурол ва воситаларини, жиноят изларини ва жиноий йўл билан қўлга киритилган предметларни яшириш бўйича жисмоний ҳаракатларни содир этишда, балки ҳокимият органларида ҳақиқатан жиноят содир этган шахсга нисбатан гумонни келтириб чиқармаслик ва одил судловни нотўғри йўналишга йўналтириш мақсадида, била туриб ёлғон хабар ва ёлғон кўрсатмалар бериш йўли билан яшириш юзасидан ақлий кўмаклашиш ҳолатларида ҳам акс этиши мумкин.
Ёлғон кўрсатма ва ёлғон хабар бериш йўли билан жиноятни яшириш каби қилмишлар бутун ва қисм нормалар рақобати муносабатида бўлади, яъни ёлғон кўрсатма бериш йўли билан жиноят яшириш – бутун, ёлғон, кўрсатма беришнинг ўзи эса, жиноятни яшириш усули – унинг объектив томони белгисининг қисми ҳисобланади. Бу каби ҳолатларда квалификация санкциясига тегишли бўлган (бунда жиноятни яшириш учун белгиланадиган жиноий жавобгарлик ёки ёлғон хабар беришга нисбатан оғирроқ бўлиши керак) муайян шароитларда амал қилган ҳолда, бутун норма учун жавобгарликни назарда тутувчи норма бўйича амалга оширилади.
Бир қарашда бу масалага ягона ёндашувнинг йўқлигини кўриш мумкин. Афтидан, ушбу муаммога билдирилган турли қарашларнинг баёни – жиноятни яшириш интеллектуал хусусиятидаги қилмишда ифодаланиши мумкинми; жиноятни яширишга йўналтирилган ёлғон хабар бериш, ёлғон гувоҳлик беришни қандай квалификация қилиш лозим; бу каби қилмишлар ёлғон гувоҳлик бериш (ёлғон хабар бериш) ва жиноятни яшириш каби жиноятлар мажмуи сифатида квалификация қилинадими, деган саволларни туғдиради.
Чунончи, В.Д.Иванов «ёлғон кўрсатма беришда ифодаланган жиноятни яшириш ёлғон кўрсатма бериш ва жиноятни яшириш учун жиноий жавобгарлик белгиланган нормалар билан жиноятлар мажмуини ташкил этади»78, деб таъкидлайди. Муаммога шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, мазкур фикрни ёқлаб чиқаётган муаллифларнинг фикрларига қўшилиш қийин. Ушбу ҳолатда жиноятларнинг идеал мажмуи белгилари мавжуд бўлмайди, балки унда асосий эътибор умумий ва махсус нормалар рақобати қоидаларига қаратилиши лозим. Шу нуқтаи назардан жиноий-ҳуқуқий нормалар рақобати мавжудлигида Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир нечта моддаларида мазкур қилмиш белгиларини ташкил этувчи белгилар акс этади, аммо барча қилмишлар ушбу нормаларнинг биттаси билан тўлиқ қамраб олинади. Жиноятлар мажмуи эса, бирор-бир норма қилмишни тўлиқ ўзида қамраб олмаслиги хосдир, унга фақатгина мазкур норма билан бирга икки ёки ундан ортиқ Махсус қисм нормаларини қўллаш йўли билан тўғри ҳуқуқий баҳо бериш мумкин.
Шу билан бирга, агар шахс жиноят содир этилгандан сўнг жиноятни яшириш юзасидан муайян ҳаракатларни амалга оширишга розилик бериб, ўзиги боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра қилмишини охирига етказмаган бўлса, қилмишни Жиноят кодекси 25-м.2-қ ва 241-м 2-қ. каби баҳолаш лозим.
Жиноятга оид қонунчилигимизда жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишни иштирокчиликдан фарқлаш муаммоси ҳам ўз ечимини талаб қилади. Мазкур муаммонинг ечими жиноят қонуни ва суд амалиётида ўз аксини топиши керак. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят қонуни жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш ва уни иштирокчиликдан фарқловчи белги сифатидда «олдиндан ваъда бермаслик» ҳолатини назарда тутади. Бироқ, юридик адабиётларда жиноятни мунтазам, тизимли содир этиш ҳолатлари ҳам иштирокчилик сифатида баҳоланиши лозимлиги тўғрисида турли фикрлар баён этилган. Чунончи, А.П.Козлов «олдиндан ваъда бермаган ҳолда мунтазам (тизимли) равишда жиноятни яшириш назария ва амалиётида анъанавий равишда иштирокчилик деб қаралиши ва бундай қилмишлар иштирокчиликнинг ёрдамчи тури сифатида баҳоланиши лозим», деб ҳисоблайди. Олимларнинг фикрича, «олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноятни икки маротабадан ортиқ яшириш мунтазамлилик (тизимлилик)ни келтириб чиқаради. Бу эса, шахсда бошқа янги жиноятни яширишга нисбатан ишонч ҳиссини уйғотиб, унда бундай ҳис-туйғуни мустаҳкамлайди»79.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажоновнинг фикрича, «тизимли равишда содир этилган жиноятни яширишни ёрдамчи деб баҳолаш учун, аввло жиноят содир этаётган шахснинг мазкур жиноятни содир этишга бўлган субъектив муносабатига юридик баҳо бериш лозим. Жиноятни мунтазам равишда яширган шахс жиноят предметини қандай жиноят натижасида топилганлигини билган ёки билмаганлиги ва унинг мазкур жиноят предметининг топилишига сабаб бўлган жиноят содир этган шахслар билан субъектив алоқасининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш қилмишга баҳо беришда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, ушбу ўринда «мулкни мунтазам равишда олган ёки жиноятни яширган шахс қайси жиноятда иштирок этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилади деган савол туғилиши табиийдир»80.
Ҳақиқатан ҳам бу каби қилмишларни жиноятда иштирокчилик деб баҳолаш учун, албатта, иштирокчиларнинг жиноят содир этишдаги ўзаро ҳамкорлик ва икки томонлама субъектив алоқадорликнинг мавжуд эканлигини аниқлаш талаб этилади. Демак, бундай вазиятда шахснинг қилмишида иштирокчиликнинг зарурий белгилари аниқланмаса, қилмишни иштирокчилик деб баҳолаш мумкин эмас.
Агар шахс мунтазам равишда жиноий йўл билан топилган мулкни олса ёки ўтказса, шунингдек, мунтазам равишда олдиндан ваъда бермаган ҳолда, жиноятни яширса, бундай қилмишни бирга бажарувчилик сифатида баҳолаш лозим81, деган қараш ҳам мавжуд. Биринчи ва иккинчи ҳолатда билдирилган фикрлар мантиқан бир-бирини инкор қилади. Чунки, агар шахс олдиндан ваъда бермаган ҳолда, мунтазам равишда мулкнинг жиноий йўл билан топилганлигини била туриб, олса ёки ўтказса, у содир этилган жиноят ҳақида содир этган шахсга айланиб қолади. Бу эса, жиноят қонунининг айб учун жавобгарлик принципи бузилишига олиб келади.
Мунтазам равишда жиноятни яшириш, бу жиноятнинг субъектив томонини очиб бермайди. Шу нуқтаи назардан бундай қилмишлар жиноят содир этган шахслар ва олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноятни яшираётган шахсларнинг чегараланмаган муддатга ҳар қандай усуллар ёрдамида келишганлиги билан шартланган бўлса, қилмишин иштирокчилик деб баҳолашимиз мумкин.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов қуйидаги ҳолларда жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ жиноятларни иштирокчилик сифатида баҳолаш лозим деб ҳисоблайди:

  1. жиноятни яшириш олдиндан ваъда қилинмаган бўлса;

  2. кўрсатилган қилмишлар олдиндан ваъда қилинмаган бўлса-да, бироқ шахс жиноят содир этган шахсга мунтазам равишда бу каби кўмаклашишни кўзлаётганлигини онгли равишда англаган ҳолда содир этган бўлса;

  3. жиноятни яшираётган шахс олинган мулкнинг топилишида ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи вазифаларини бажарган бўлса82.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқорида келтирилган фикрларга қўшилган ҳолда, муаммоларни бартараф қилиш ва жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ қонун нормаларини Республикамиз миқёсида бир хилда татбиқ этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумини, яъни жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик ҳақидаги қонунчилик нормаларини судлар томонидан қўллаш ҳақидаги масалаларини тартибга солувчи раҳбарий ҳужжат қабул қилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 186,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish