Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика


-§. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун жавобгарлик белгиланган нормаларни такомиллаштириш



Download 186,34 Kb.
bet11/16
Sana18.07.2022
Hajmi186,34 Kb.
#819954
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Д.М.Mavlonov 5

2-§. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун жавобгарлик белгиланган нормаларни такомиллаштириш.
Ҳозирги кунда жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишни таҳлил қилишга бағишланган баъзи илмий тадқиқотларда унинг ҳуқуқий жавобгарлик масалаларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар ишлаб чиқилган. Жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича берилган бу таклифларнинг асосий йўналишлари, биринчидан, унинг Умумий қисмига ва иккинчидан, Махсус қисмига тааллуқли ҳисобланади. Жумладан, А. В. Зарубин94 ва Е. В. Пономаренко95лар Жиноят кодекси Умумий қисмида жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш тушунчаси ва уларнинг дахлдорлик шакллари сифатида белгиланиши ҳақида унга яқин баъзи фикрларни билдириб, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш тушунчаси ва дахлдорлик шакллари сифатида Умумий қисмнинг битта нормасида белгилаган ҳолда «Дахдорлик учун жавобгарлик» деб номлашни таклиф қилади.
Шунда мазкур норманинг биринчи қисми, жиноят дахлдорлик институтининг тушунчаси ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик белгилаш асосини, яъни, жиноятга дахлдор бўлганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган Жиноят кодекси Махсус қисм моддалари келтириб ўтилиши; иккинчи қисмида жиноятни яшириш учун жавобгарлик, учинчи қисми жиноятга йўл қўйиш учун жавобгарлик ва ниҳоят тўртинчи қисмида эса жиноят ҳақида хабар бермаслик учун жавобгарлик белгиланиш мақсадга муофиқ эканлигини тавсия қилиб ўтади.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажоновнинг фикрича, дахлдорлик институтини бу каби ҳуқуқий тартибга солиниши ушбу институт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва суд тергов амалиётида мавжуд муммоларни бартараф қилишда ижобий жиҳатдан самара бера олмайди. Чунки биринчидан, битта нормада дахлдорлик институтини комплекс ҳолда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг самараси юқори бўлмайди, унда норма жуда кенг ва мураккаб тарзда ифоланиб қолиши мумкин (бу эса, ушбу институт моҳиятини тушунишни мураккаблаштиради), иккинчидан, олимлар томонидан тавсия қилинаётган норма дахлдорликнинг барча белгиларини ўзида акс эттира олмайди (жиноятга дахлдор бўлганлиги учун жавобгарликка тортилмайдиган шахсларнинг рўйхатини аниқлаш, жиноят ҳақида хабар бермаслик қандай тоифадаги жиноятларга нисбатан содир этилиши ва бошқ.).
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов ўз фикрини давом эттириб, назаримизда, мазкур институт самарадорлигини янада ошириш, қилмишга тўғри баҳо бериш ва жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ошириш мақсадида, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш институтини ҳозирги замон шароитларини инобатга олган ҳолга, такомиллаштириш тақозо этилади. Шу боис, қонунларимизда мазмун жиҳатдан айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган атамаларни қўллашдан воз кечиш керак дейди.
Масалан, бундай атамалардан бири «жиноятчи» атамаси ҳисобланади. Шубҳасиз, жиноят қонунида «жиноятчи» атамасидан фойдаланиш, амалиёт ва назарияда айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки жиноят қонуни шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бошқа ижтимоий муносабатларни бир хилда ҳимоя қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий ҳукуқ ва эркинликлари миллий Конституциямизда ҳам мустаҳкамланган, унда шахснннг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя килиш кафолатининг таъминланиши ўрнатилган. Шулардан бири Конституциянинг 26-моддаси биринчи қисмида белгиланган бўлиб, унда: «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда конуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди», дейилган. Мазкур конституциявий нормага асосан, ҳар бир шахс, гарчи у жиноят содир этишда гумон қилинаётган бўлишига қарамай, айби судда исботланмагунга қадар, жиноятчи (айбдор) деб топилиши мумкин эмас.
Мен ҳуқуқшунос олим А.А.Отажоновнинг фикрларига қушилган ҳолда, ҳуқуқшунос олим А. С. Якубовнинг «… жиноят қонуни: биринчидан, муайян жиноят таркибини белгилаш ва уни содир этган шахсни жиноятчи деб топиш, фақат қонунга асосан амалга оширилиши; иккинчидан, шахснинг жиноятчи деб топилиши ва унинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жиноий жавобгарликка, жазо ёки бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларига дучор бўлиши фақат суднинг айблов ҳукми бўйича амалга оширилиши лозим»96 деб билдирган фикрини тўғри деб ўйлайман.
Демак, биз жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш ва у билан боғлиқ бошқа нормаларни тузишда «жиноятчи» атамасидан фойдаланмаган ҳолда, унинг ўрнига «жиноят содир этган шахс» атамасидан фойдаланишимиз мантиқан тўғри бўлади.
Ўз навбатида, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик белгилаш ва уларни Жиноят кодекси Махсус қисмида жойлаштириш муаммоси назария ва амалиётда муҳим мунозарали ҳолатни ташкил этади.
Шу маънода олимларнинг дахлдорлик қилмишлари учун жавобгарлик белгилаш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари эътиборга лойиқдир. «Таъкидлаш жоизки, деб ёзади Н. С. Косякова ва А. Д. Макаровлар, –дахлдорлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик Махсус қисмнинг «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар» бўлимида акс эттирилиши ва унда фақат жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш учун жавобгарлик назарда тутилиши керак97.
А. В. Зарубин ва Е. В. Пономаренколар, аксинча, дахдорликнинг барча шакллари учун Махсус қисм нормаларида жавобгарлик назарда тутилиши билан бирга, уларнинг барчаси «Одил судловга қарши жиноятлар» бобида белгиланишини таклиф этганлар98.
Шу нуқтаи назардан жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш жиноятлари учун Жиноят кодекси Махсус қисмида жиноий жавобгарлик белгилашда, биринчидан, унинг объектини инобатга олишимиз ва, иккинчидан, мазкур институтнинг ишлаш механизми самарадорлигини ошириш учун хизмат қилувчи нормаларни ҳам ишлаб чиқишга эътибор қаратиш лозим.
Маълумки, амалдаги жиноят қонунида дахлдорликнинг шакллари учун жавобгарлик Махсус қисмнинг турли бўлим ва бобларида назарда тутилган.
Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун жавобгарлик белгилашда, гарчи маълум маънода дахлдорликнинг умумий белгилари ҳисобга олинган ҳамда унинг бир қатор ижобий жиҳатлари мусассамлаштирилган бўлса-да, аммо, бизнингча, унинг кўзга яққол ташланадиган камчиликлари ҳам мавжуд.
Муаммога ушбу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, ҳозир айрим юридик адабиётларда жиноят ҳақида хабар бермасликни декриминилизация қилиш, шунингдек уларни жавобгарлик назарда тутувчи нормалар қаторидан чиқариб ташлаш лозимлиги тўғрисида фикрлар ҳам баён этилмоқда. Жумладан, А. В. Наумов жиноят қонунида жиноят ҳақида хабар бермаслик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилиши фуқароларнинг бир-бирларини кузатиб юриш бўйича уларга ҳуқуқий мажбурият юклайди ва натижада улар ўртасида бир-бирларига нисбатан бўладиган шубҳа уйғотишга олиб келади99, деб таъкидлайди. Ўз вақтида ушбу фикр В. Н. Поправко100 томонидан ҳам қўллаб-қувватланади. Бироқ бундай фикрга қўшилмаган ҳолда Е. В. Пономаренко «… Давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш сиёсатини халқнинг ёрдамисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Аксинча, жиноятчиликка қарши курашда халқ ёрдамидан фойдаланиш, биринчидан, жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш самарадорлигини оширади, иккинчидан, жамоат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда фуқароларни ҳаётий шароитларда тинч яшаш имкониятларини юзага келтиради. Агар фуқаролар атрофда содир этилаётган жиноятларга бефарқ бўлса ва уларга нисбатан ҳаракатсизликдаги хулқ-атворини намойиш қилса, албатта, бу ҳолат жиноятчиликнинг ўсишига олиб келади»101, деб таъкидлайди.
Бу борадаги чет эл тажрибасининг таҳлили ҳам фуқаролар ёрдамидан жиноятчиликка қарши курашда кенг фойдаланишни намоён қилди.
Жумладан, буни Германия мисолида кўришимиз мумкин. Германия ҳукумати томонидан 1993 йил 25 октябрда қабул қилинган ва ҳозирги кунда амалда бўлган «Пул қимматликларини легаллаштириш ҳақида» (GWG)ги қонуннинг 17-параграфида пул қимматликлари воситаларини айлантиришда шубҳа уйғотган шахслар ҳақида ваколатли органларга хабар бермаслик тўғрисидаги қонун талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган102. Демак, Германияда хабар бермаслик учун нафақат жиноий жавобгарлик, балки маъмурий жавобгарлик ҳам назарда тутилганлигини кузатиш мумкин.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов шундай дейди: дахлдорликнинг алоҳида шакллари бўлган жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш учун Жиноят кодекси Махсус қисмининг битта моддасида жавобгарлик назарда тутилиши бизнингча, жиноят қонуни нормаси тузилишининг мантиқий талабларини бузилишига ва қонунчилик техникаси қоидаларига зид равишда ҳуқуқий жиҳатдан бир-бири билан боғланмаган икки ҳуқуқий ҳодиса аралашиб кетишига ҳамда ушбу қилмишлар учун жавобгарликни индивидуаллаштириш имкониятларни мураккаблаштиришга олиб келиши мумкин.
Шунингдек, хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилиги ва ўтказилган тадқиқот натижаларининг таҳлили ҳам шуни кўрсатдики, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширганлик учун Жиноят кодекси Махсус қисмининг алоҳида-алоҳида нормаларида жавобгарлик назарда тутилиши ижобий натижаларга эришиш имкониятларини инкор этмайди.
Бундан ташқари, амалиёт давлат ҳокимияти органларининг жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда фуқароларнинг ёрдамисиз ҳаракат қилиши, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашда ижобий натижаларга олиб келмаслигини кўрсатди. Суд амалиёти ва назарияда «жиноят содир этган шахс» ҳақида хабар бермаслик учун ҳуқуқий баҳо беришга оид масалаларда айрим муаммоларнинг мавжуд эканлиги аниқланди. Баён этилаётган муаммо нуқтаи назаридан, Р. Кабулов ва З. Х. Гулямовлар «… Мазкур нормани ҳуқуқий шарҳлаш, жиноятнинг бошқа белгилари билан бирга, айбдор шахсини тавсифловчи маълумотлар ҳақида ҳам хабар бериш кераклигини англатади»103, – деб таъкидлайдилар.
Бироқ бу борада В. Н. Кудрявцев «Жиноят қонунида муайян ҳуқуқ нормаси унинг барча таркибий белгиларини тўлиқ акс эттирган ҳолда тузилиши лозим ва қонун чиқарувчидан ташқари ҳеч ким ушбу белгиланган жиноят таркибига у ёки бу белгиларни «қўшиши» ёки «олиб ташлаши» мумкин эмас»104, деб ҳисоблайди. Айнан, жиноят қонунининг 31 ёки 241-моддаси 1-қисмига назар ташланса, жиноят ҳақида хабар бермасликнинг объектив белгилари сифатида «жиноят содир этган шахс» ҳақида хабар бермасликни назарда тутмаганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, юқорида назарда тутилган олдиндан ваъда берилган ҳолда хабар бермаслик билан боғлиқ жиноят қонунида мавжуд бўлган муаммони бартараф этиш учун жиноят ҳақида хабар бермасликнинг таърифида мавжуд бўлган «олдиндан ваъда бермаган ҳолда» белгисини чиқариб ташлаш лозим. Шу боис, жиноят қонунида жиноят ҳақида хабар бермасликнинг юридик мустаҳкамланган барча белгиларини аниқлашимиз керак бўлади.
Ушбу мулоҳазалар асосланган ҳолда ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов Жиноят кодексининг 241-моддасида жиноят ҳақида хабар бермаслик учун жавобгарлик белгилаган ҳолда уни қуйидаги таҳрирда баён этилишини таклиф этади:
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, содир этилаётганлиги ёки содир этилганлиги, шунингдек уни содир этган шахслар ҳақида аниқ била туриб ҳокимият органларига хабар бермаслик, агар хабар берилмаётган жиноятлар оғир ёки ўта оғир жиноятни ташкил этса – ... жазоланади105.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов Жиноят кодекси Махсус қисмининг алоҳида нормасида жиноятни яширганлик учун жавобгарлик белгилаш лозимлигини ва уни қуйидагича баён этиш зарурлигини айтади:
Жиноят содир этган шахсларни ёки жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини, шунингдек жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яшириш, агар бундай ҳаракатлар оғир ёки ўта оғир жиноятларга нисбатан содир этилган бўлса –
... жазоланади.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов ўз фикрларини давом эттириб, биз кўриб чиқаётган муаммо нуқтаи назаридан яна бир жиҳатга эътибор қаратиш муҳимдир дейди. Яъни, агарда «жиноятни яшириш» атамаси сўзма-сўз шарҳланса, уни фақат жиноятни яширишга йўналтирилган ҳаракатларга тегишли ҳисобланиши ҳақида фикр юритиш мумкинлигини англатади. Бироқ жиноятни яшириш ва жиноят содир этган шахсни яшириш бири-биридан фарқланувчи хусусиятларни ўзида акс эттиради. Бу эса, жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш учун жавобгарликни назарда тутувчи норманинг номланишига ойдинлик киритиш заруриятини вужудга келтиради. Бу масалада, Н. Косякова ҳақли равишда «... Жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш тўғрисидаги мазкур нормаларнинг номланишида жиноят содир этган шахсни ҳам кўрсатиш керак. Бу эса, ўз навбатида, келгусида ушбу нормалар билан танишмасдан туриб ҳам уларнинг таъсир чорасини ошириш жиҳатидан кўпроқ жавоб беради»106, деб таъкидлайди.
Ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов юқоридаги фикдларини давом эттирган ҳолда, амалдаги Жиноят кодексида жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни янада такомиллаштирган ҳолда, жиноят ҳақида хабар бермаслик жиноятини «жиноят ёки уни содир этган шахслар ҳақида хабар бермаслик» ва жиноятни яширишни эса, «жиноят ёки уни содир этган шахсларни яшириш» деб номлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади деб хулоса қилади.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда юридик адабиётларда жиноятни яширганлик учун жавобгарликни дифференциялаштириш масалаларида турли фикрлар баён қилинган. Чунончи, Н. Б. Эсенбаев «бир гуруҳ шахслар томонидан ҳамда ғаразгўйлик ниятида содир этилган жиноятни яшириш, оддий ҳолатларда жиноятни яширишдан фарқ қилади. Шу сабабли, улар учун жавобгарликни оғирлаштирувчи нормалар билан белгиланиши керак»107, деб ҳисоблайди. В. Г. Трифонов эса, «Жиноятни яширишда ўта оғир жиноятлар ва айнан жиноятчини яширишнинг ижтимоий хавфлилиги, унинг бошқа усулларидан кўра юқорироқдир. Шу боис, улар учун жавобгарлик фарқланиши лозим»108, – деб таъкидлайди.
Шу билан биргаликда, А. П. Окладников тайёргарлик кўрилаётган ва содир этилган жиноят ҳақида хабар бермаслик бир-бири билан таққосланганда, уларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти турлича эканлигини кўриш мумкин, яъни унда тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида хабар бермаслик ижтимоий хавфлироқ ҳисобланади. Шу муносабат билан улар учун жавобгарлик норманинг турли қисмларида белгиланиши лозим109лигини кўриб чиқишни тавсия қилади.
Фикримизча, уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси турлича эканлиги ўзининг қонунчилик кўринишига эга бўлиши керак. Бироқ амалдаги жиноят қонуни кўрсатилган қилмишлар учун жавобгарлик даражасини фарқламайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, дейди ҳуқуқшунос олим А.А.Отажонов, жиноятни яширганлик учун жавобгарликни дифференциялаштириш нуқтаи назаридан Жиноят кодексининг жиноятни яширганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норманинг 2-қисмини қуйидагича баён этиш лозим:
Ушбу ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) ғаразгўйлик ниятида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, –... жазоланади110.
Бироқ бу билан биз, агарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига одил судловни амалга оширишда ёрдам бераётган фуқароларнинг хавфсизлигини қонун жиҳатидан таъминламас эканмиз, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг ҳуқуқий жавобгарлиги самарасиз бўлиб қолади. Шу боис, қонунларимизда жиноят ҳақида хабар бераётган шахс ва унинг яқинлари тўғрисидаги маълумотларнинг махфий сақланишини таъминловчи чоралар тизимини назарда тутиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Юқорида келтирилган хулосалар, таклиф ва тавсияларни амалдаги қонунчиликда тартибга солиниши, шунингдек жиноятчиликка қарши кураш амалиётида қўлланилиши бизнингча, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг ҳуқуқий жавобгарлигини тартибга солиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

ХУЛОСА
Мазкур битирув малакавий ишимизнинг якуни сифатида, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг жиноий ҳуқуқий таҳлили, унинг жавобгарлигини такомиллаштиришда мамлакатимиз ва айрим чет эл ҳуқуқшунос олимлари фикрлари, миллий қонунчилигимиз ва айрим хорижий давлатлар қонунчилигида назарда тутилган нормаларни ўрганган ҳолда, инсон ва унинг ҳуқуқ, эркинликларини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб такомиллаштириш ва у билан боғлиқ айрим назарий ва амалий масалалар юзасидан уларнинг бугунги кунда ечимини топиш сари қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ўрганилди ҳамда улар илмий жихатдан таҳлил қилинди. Шу боис илмий изланиш натижасида, мавзуга доир бир қатор хулосаларга келиш ҳамда улар бўйича асосланган ва тадқиқот жараёнида кўриб чиқилган назарий ва амалий масалаларни ечимига қаратилган қуйидаги икки йўналишда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берди:
1) жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ назарий ҳолатларни такомиллаштиришга оид баъзи омиллар;
2) жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун жавобгарлик назарда тутилган ва у билан боғлиқ бўлган қонун нормаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар.
1. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ назарий ҳолатларни такомиллаштиришга оид баъзи омиллар:
а) жиноят ҳуқуқи назарияси ва унинг тарихида, шунингдек хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жиноятга дахлдорликнинг учта тури ҳуқуқий тарзда тартибга солинган, яъни улар олдиндан ваъда берилмаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаслик, жиноятни яшириш ва жиноятга йўл қўйишдир. Шу сабабли, жиноят ҳақида хабар бермаслик, жиноятни яшириш ва жиноятга йўл қўйиш жиноятга дахлдорликнинг шакллари ҳисобланади. Мулкни жиноий йўл билан топилганлигини била туриб, олдиндан ваъда берилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш, жиноятни яширишнинг бир тури ҳисобланади ва қандай жиноятга нисбатан содир этилишидан қатъи назар мустақил равишда жавобгарликни назарда тутади;
б) жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш жиноятга дахлдорликнинг ижтимоий хавфли қилмиш сифатида асосий жиноятни содир этган шахсларнинг, жиноят содир этишда иштирок этмаган шахслар ёрдамидан фойдаланган ҳолда, уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жиноий-хуқуқий таъсир чораларидан қочиши учун имконият яратиб бериши билан изоҳланади;
в) жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш билан боғлиқ қилмишларни олдини олиш одил судлов органлари фаолияти самарадорлигини оширади ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади;
г) тайёргарлик кўрилаётган, содир этилган ёки содир этилаётган жиноятлар ҳақида ҳокимият органлари маълумотга эга бўлмаган ҳолатдагина жиноят ҳақида хабар бермаслик деб ҳуқуқий баҳолаш керак;
д) жиноятни яшириш харакатсизлик билан содир этилиши мумкин эмас. Агарда жиноятни яшириш ёлғон кўрсатув бериш йўли билан содир этилган бўлса, бу каби қилмиш жиноий-ҳуқуқий нормалар рақабати қоидалари асосида квалификация қилинади;
е) жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш, шахсларнинг қилмиши, улар дахлдор деб баҳоланган жиноят натижасида келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибатлар билан сабабий боғлиқликда бўлмайди.
2. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун жавобгарлик назарда тутилган ва у билан боғлиқ бўлган қонун нормаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар:

  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1551-моддаси (Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик) 1-қисми диспозициясида кўрсатилган террорчилик хусусиятига эга бўлган нормалар доирасини 132 (Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш), 133 (Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш), 251(Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш), 2511 (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 252 (Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) ва 2552 (Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш) каби моддалар билан тўлдирган ҳолда ва жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яширишни мустақил таркибли жиноятлар сифатида ажратган ҳолда, уларда мавжуд ҳолатларни инобатга олиб, алоҳида қилмишлар учун жавобгарликка дифференция қилиш мақсадида «Жиноят, унинг бажарувчилари ёки иштирокчилари ҳақида хабар бермаслик» ва «Жиноят ва унинг бажарувчисини ёки иштирокчиларини яшириш» деб номлаган ҳолда уларни қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:

● Жиноят кодекси Умумий қисми 31-моддаси 2-қисми диспозициясидаги «241-моддаси» сўзини «2413 -моддаси» сўзи билан алмаштириш.
● 1551-моддаси 1-қисми диспозициясини қуйдагича тартибда баён этиш:
«Ушбу Кодекснинг 132, 133, 155, 1552, 1553, 158, 159, 161, 242, 245, 251, 2511, 252, 254, 2551, 2552 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган , дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик».
● «241-модда. Жиноят, унинг бажарувчилари ёки иштирокчилари ҳақида хабар бермаслик.
Оғир ёки ўта оғир жиноятларга тайёргарлик кўрилаётганлиги, содир этилаётганлиги ёки содир этилганлиги, шунингдек унинг бажарувчилари ҳамда иштирокчилари ҳақида аниқ била туриб, қисқа вақт мобайнида жиноятчиликка қарши кураш ваколати берилган ҳокимият органларига хабар бермаслик – ...билан жазоланади.
Мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, – ...билан жазоланади».
● «2413-модда. Жиноятни, унинг бажарувчилари ёки иштирокчиларини яшириш.
Оғир ёки ўта оғир жиноятни, унинг бажарувчилари ёки иштирокчиларини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни, шунингдек асосий жиноятнинг жабрланувчилари ва гувоҳларини олдиндан ваъда бермаган ҳолда яшириш –...билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) ғаразгўйлик ниятида содир этилган бўлса –...билан жазоланади».
Юқоридаги таклиф ва тавсиялардан кўзланган асосий ҳамда умумий мақсад ва вазифалар тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик, жиноят ҳақида хабар бермаслик ва жиноятни яшириш қонунийлик, шунингдек, унинг зарурий элементи бўлмиш асосланганлик шартларини доимо таъминлашдан иборатдир.


Download 186,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish