Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

Қадимги 
Хнтой 
дини
Милоддан аввалги II минг йилликнинг бошларида Кддим­
ги Хитой дини вужудга келган. Қабила итгифоқи давлатга ўсиб 
ўгиши натижасида ҳукмрон Инь қабиласининг ҳомийси Шан­
ди бош худо сифатида қабул қилинган. Қудратли худоларга си­
гиниш 
уруғ-крбила 
динлари негизида шаклланганлиги сабаб­
ли унда тотемиз ва анимизмнинг таъсири кучли бўлган. Хитой- 
ликлар Шандини улуғ аждод сифатида қадрлаганлар. У элат 
фаровонлигининг ҳимоячиси, аждодлар анъаналарига амал 
қклинишининг назоратчиси сифатида мазкур тартибни буз- 
ганларни жазолаган. Одамлар унга ўз кундалик муаммоларини 
ҳал этишда кўмак сўраб сиғинганлар. Шандининг улуғ аждод 
сифатидаги вазифаси кейинчалик аждодлар руҳига сиғиниш- 
нинг мамлакатда кенг ёйилишига шарг-шароит яратган.
- 64 -


Милоддан аввалги XI асрда Хитойда Чжоу сулоласининг 
ҳукмронлиги даврида Шандига эътиқод Осмон худоси ва аж­
додлар руҳига сиғиниш билан алмашган. Шу билан бирга, 
ҳукмдорнинг Осмон худоси билан наслий боғлик^иги ғояси 
вужудга келган ва Хитой «осмоности империя» деб аталади- 
ган бўлган.
Осмон худоси борлиқни белгиловчи ўзгармас коинот тар- 
тибини ифодалайди. Коинотда амал қилувчи тартиб жамиятда 
ахлоқ нормаларида намоён бўлади. Фозилликка интилиш Ос­
мон қонуниятларига амал қилиш билан айнийлаштирилган. 
Бунда кишининг асосий вазифаси Осмон билан тўғри муноса­
батда бўлиш, жаҳоний тартибга мос келишдир. Жаҳоний тар­
тиб борлиқца, табиатда ўзини намоён қилади. Зеро, борлиқ ва 
табиат илоҳий мукаммалликнинг бир кўриниши экан, инсон 
бу тартибни бузишга ҳдкди эмас. Киши табиат билан уйғун 
яшаши, ундаги мукаммалликка интилиши керак. Табиатдаги 
мукаммалликка интилиш одамлар ўртасидаги муносабатларга 
таъсир этган. Хитойликлар \ар бир одамда ижтимоий аҳволи- 
дан кртъи назар мукаммаллик мавжуд деб қарайдилар.
Қадимги Хитой динининг хусусиятларидан яна бири 
шундаки, коҳинлар табақаси жамиятда кучли мавқега эга, 
лекин бу ерда коҳин ва давлат хизматчисининг вазифаси 
бир бўлган. Чунки император Осмон худосининг ердаги ва­
кили, биринчи коҳин .сифатида диний маросимларни бажа­
риш вазифасини давлат хизматчиларининг зиммасига юкла- 
ган. Уларнинг асосий вазифаси давлатнинг барқарорлигини 
таъминлаш бўлганлиги сабабли Осмон худосига сиғиниш 
расмий-бюрократик мазмун касб этган.
Шанди, Осмонга ва аждодлар руҳига сиғиниш Қадимги 
Хитой маданиятининг асоси вазифасини бажарган. Уларнинг 
асосида даосизм ва конфуцийлик диний-фалсафий таъли­
мотлари шаклланган.
Қадимги Хитой диний фалсафий таълимотлардан бири 
даосизмдир. У фалсафий таълимот сифатида милоддан аввал­
ги VII асрда вужудга келган. Милоддан аввалги IV—III асрлар­
да диний таълимот сифатида мустаҳкамланган. Даосизм таъ­
лимотнинг асосчиси — мутафаккир мураббий Лао-цзы.
-65 -


Мазкур диний таълимотнинг асосини Дао тўғрисидаги 
қарашлар ташкил этади. Дао — борлиқ, коинот тўғрисидаги 
қонун, дунёнинг универсал бирлиги, илоҳий абсолют (ло­
тинча 

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish