Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси



Download 0,84 Mb.
bet35/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

Бадиий ғоялар адабиёт ва санъат асарининг асосий маъно-мазму­нини ташкил этадиган, ундан кўзланган мақсадга хизмат қиладиган етакчи фикрлар. Улар ҳаётдан олинади, бадиий талқинлар асосида баён этилади, ўқувчида муайян таассурот уйғотади. «Қаҳрамон» ларни севиш, уларга эргашиш ҳоллари ҳам шу асосда рўй беради.
Сиёсий ғоялар давлат ва жамият ишларида фуқароларнинг сиёсий манфаатларига хизмат қиладиган ғоялар, бўлиб, давлат миқёсида (ички) ва давлатлараро (ташқи) муносабатларда ҳокимият­нинг ўз манфаат ва қизиқишларини амалга ошириш билан боғлиқ. Сиёсий ғоялар давлатни бошқариш санъати, ҳокимиятнинг жамият устидан сиёсат олиб бориш мақсадлари, ҳокимиятчиликнинг турли шаклла­рини ифода этувчи устувор ғоялар туркумидир. Сиёсий ғояларда ҳар бир давлат фуқароларининг ижтимоий-сиёсий манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинлик­лари ифода этилган бўлади. Мустақил Ўзбекистоннинг ички сиёсати­даги энг устувор ғоялар миллий ва ижтимоий тотувликни сақлаб қолиш, диний ва миллий бағрикенгликни таъминлаш, тараққиёт ва ривожланиш тамойилларининг қатъийлиги, ташқи сиёсатда эса Ўзбекистон халқи манфаати ва яна бир бор Ўзбекистон халқи манфаати, инвестиция ва яна бир бор инвестиция, коммуникация ва яна бир бор коммуникация, экспорт ва яна бир бор экспорт, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик каби бир қатор умумэътироф этган устувор ғоялардир.
Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаётига маъно-мазмун бахш этувчи, уни эзгу мақсад сари етакловчи илмий билимлар мажмуи. Асрлар мобайнида бундай буюк, ўлмас ғоялар халқларга куч-қувват ва илҳом бағишлаб, уларни ўз эрки учун курашга сафарбар этиб келган.
«Миллий ғоя ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Ҳар бир даврнинг, ҳар бир халқнинг ўз етакчи ғояларига эга бўлиши табиий ҳолдир. Шу нуқтаи назардан миллий ғоя миллат камолотининг, маънавий-маърифий истиқбол сари интилишининг руҳий, ахлоқий асоси, бош мақсади, тактик йўли ва стратегиясидир. Масалан, Япония миллий ғояси фуқаро меҳнатсеварлиги, интизомлилик, жамоавийлик характе­рини ривожлантириш, таълим-тарбияни энг устувор вазифа деб билиш, «Бор имкониятларингни ишга сол!» ғоясига амал қилиш, «Ахлоқ тарбияси», «давлат учун мақбул ахлоқий сифатларни тарбия­лашга қаратилган фаолият», «фуқаролик ахлоқи асосларини тарбия­лаш»га йўналтирилган.
Ўзбекистон халқининг бош ғояси Озод ва Обод Ватан – эркин ва фаровон ҳаёт, стратегик мақсади – кенг ижтимоий йўналтирилган, барқарор бозор иқтисодиётига асосланган, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этишдир. Асосий ғоялар Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва комил инсон тарбиясидир.
Ижтимоий тараққиёт жараёнларида ғоявий бўшлиқларнинг юзага келиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Унинг юзага келиши чуқур ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ахлоқий инқироз ва жараёнлар билан боғлиқ. Ғоявий бўшлиқ (вакуум) – кишилик жамияти гуруҳ ва қатламларининг онгида содир бўладиган ғоясиз­ликдир. Амалдаги мавжуд ғоялар, фикр ва қарашлар замон зиддият­ларига, қарама-қаршиликларига учраганда ва барбод бўлганда унинг ўрнига замона талабларига тўла-тўкис жавоб берадиган ғоя ва мафку­ралар шаклланиб улгурмаган ҳолатларда ғоявий ва мафкуравий бўшлиқлар
Ғоялар аксиологияси. Ғоялар табиатан маълум бир ижтимоий гуруҳларга хизмат қилади. Ғояларни кимга хизмат қилишига қараб баҳолаш мумкин. Айрим ғоялар тор доирадаги гуруҳларга, яъни уларни (пролетариат, буржуазия, миллий ва жинсий кўринишларни мутлақлаштириш) умуминсоний қадриятлардан устун қўювчи мақсадларга хизмат қилса, бошқа бир ғоялар умуминсоний қад­риятларни (инсон, унинг шаъни, қадр-қимматини улуғловчи ҳуқуқ ва эркин­ликларини) ифода этувчи манфаатларга, инсо­ниятга хизмат қилиши мумкин. Айтиш жоизки, умуминсониятга хизмат қилувчи, инсонни олий қадрият сифатида эъзозловчи, тинчлик, яратув­чанлик, бунёдкорликни тарғиб этувчи ғоялар абадиятга дахлдор ғоялардир.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish