Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси



Download 0,84 Mb.
bet33/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

иккинчи савол бўйича хулоса. Ҳуқуқий онг сиёсий ва ахлоқий онг орасида турадиган жараёндир. Сиёсий онгдан фарқ қилиб у муайян индивидуал – шахсий категориялар билан иш кўради. У ахлоқий онгдан фарқ қилиб зарурат ва ҳақиқат тушунчалари давлат қонунлари сифатида қабул қилинган ва бу қонунларни бузулиши ҳуқуқий чоралар кўришни тақозо қилади. Агар сиёсий онг объектив ижтимоий-иқтисодий манфаатлардан келиб чиқса, ҳуқуқий онг ақлий – ахлоқий баҳога суянади.


3-савол. Мафкура – инсонларнинг эҳтиёжлари, манфаатлари, мақсад ва вазифаларини ифодаловчи ғоялар мажмуаси сифатида.


«оғзаки баён» Инсон ҳайвонот оламидан фарқли равишда энг буюк неъмат – тафаккур юритиш қобилиятига эга. Шу сабабли инсон коинотнинг мўъжизаси сифатида илмий-бадиий асарларда тавсифланади. Бир вақтнинг ўзида ўша мўъжизани инсон ўз ақли, тафаккури орқали ҳам яратади. Таниқли файласуф Декарт «мен» фикрлайман, демак мавжуд­ман, «мен» мавжудман, демак фикрлайман»1, деган эди. Бу фикрда инсон моҳияти ўз аксини топганлигига шубҳа йўқ. Инсон пайдо бўлганидан бугунги кунгача нимага эришган бўлса, тафаккури орқали эришган. Шу боис, инсон мўъжизани ташқаридан эмас, ўзидан қидириши лозим. Мўъжиза яратиш, яъни дунёни инсон манфаатларига мос равишда гўзаллаштириш, фаровонлаштириш тафаккур юритишга боғлиқдир.
Инсон тафаккури асосида маълум бир ғоя ётади. Инсон қандай ғояга амал қилса, шундай фикрлайди. Диний уламоларнинг диний ғоялар, фан олимларининг табиий қонуниятлар асосида фикрлаши бунга мисолдир.
Ғоя асосида билим, билим асосида эса фикр ётади. Инсон тушунчалар асосида фикрлайди, агар тушунча ҳаётга мос бўлса, яъни ҳақиқий бўлса, инсон тўғри фикрлайди. Тўғри фикр ҳаётда ўз исботини топса, билимга айланади. У ёки бу соҳадаги билимларнинг йиғилиши натижасида билимлар тизими, яъни ғоя пайдо бўлади. Демак, ғоя билимлар тизимидан иборат. Ҳар қандай ғоя билимдир, аммо ҳар қандай билим ғоя бўла олмайди. Ғоя бўлиш учун билимлар тизимлаштирилган бўлиши зарур. Масалан олам тўғ­рисидаги билимлар тизими табиатшунослик фанларини, жамият ҳақидаги билимлар тизими жамиятшунослик фанини, давлат, ҳуқуқ тўғрисидаги билимлар тизими давлат ва ҳуқуқ назарияси фанини вужудга келишига сабаб бўлди. Шу боис, ҳар қандай фан билимлар тизими, яъни ғояларни ўргатади десак хато бўлмайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, инсон тушунчалар асосида фикрлайди, агар тушунча ҳаётга мос келмаса, яъни ёлғон бўлса, инсон нотўғри фикрлайди, янглиш фикрлаш эса инсон онгида ёлғон, бузғунчи дунёқараш шаклланишига олиб келади. Бузғунчи дунё­қараш генезисида билимсизлик, яъни ғоясизлик ётади. Ғоясизлик – инсонлар, ижтимоий гуруҳлар тафаккури ва онгида муайян билимларга асосланган фикрларнинг йўқлиги. Ғоясизлик одатда ҳали ўзлигини англаб етмаган, ўз манфаат ва имкониятларини ифода эта олмайдиган, мақсад-муддаолари ва ҳаётий қадриятларни англаб етмаган кишиларда учрайди. Ғоясизлик маънавияти тубан, имон-эътиқоди суст, мафкураси бузуқ кимсаларни юзага келтиради.
Фалсафий луғатларда «ғоя» тушунчасига – инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикр. Ҳар қандай ғоянинг асосида билим ётади (Фалсафа.Қомусий луғат. -Т., 2004. 484б.), деб таъриф берилади. Ушбу таърифда ғоянинг моҳияти ўз ифодасини топган. Шунингдек, «ғоя» яратувчанлик, яхшилик билан боғлиқ тушунча эканлиги эътироф этилган.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish