Ўзбекистон Республикаси Хал= таълими вазирлиги



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/58
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#92320
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58
Bog'liq
zumradojlar davrasi

 
Мақоллар 
Одобли бола элга манзур. 
Саѐқ юрсанг, таѐқ ейсан. 
 
Йўлга қарайман Ш. Саъдулла  
Боғча йўлига чиқсам эрталаб, 
Кузатар экан ойим эркалаб. 
-Ўзингга дейди қараб юр, болам, 
Боғда очилган эй гулу Раъном. 
қизиқ ўзимни қандай кўраман, 
Яхшиси йўлга қараб юраман. 
35-мавзу: «Қуш ва жонзотларга ғамҳўрлик» 
Калдирғоч бизнинг уйимизда 
Ҳикоя 
Ҳар йили иссиқ кунлар келишини бизнинг оиламиз зориқиб кутади. Чунки қалдирғочлар ин 
қуриб кетишган ва ҳар баҳор ўз инларига қайтиб учиб келишади. Мен ва укам қалдирғочларимиз 
келишига тайѐргарлик кўрамиз. Уларнинг инларини тозалаб, болалари учаман деб тушиб кетмаслиги 
учун бу йил инлари тагига кичик фанер қўйиб қўйдик. Дадам ҳам бу ишимиздан жуда ҳурсанд 
бўлдилар. қалдирғочлар бизнинг дўстимиз, улар бизни яхши кўргани учун доим қайтиб келадилар. 
Қушлар одамлар ѐрдамига муҳтожлигини ҳеч қачон эсимиздан чиқармаймиз. 
Раҳмон ота 
Раҳмон ота чўпонлик қилади. Ота ҳар бир қўй-қўзини меҳр билан парвариш қиладилар. қўй-
қўзилар ҳам Раҳмон отага жуда ўрганиб қолишган. Ота бир пас кўринмай қолсалар, зарур иш билан 
бирор жойга кетсалар, қўйлар дарров маърашади. Раҳмон ота қўй-қўзиларни жуда яхши боқадилар. Бу 
ишда отага неваралари доим ѐрдам беришади. Ота неваралари ѐрдамидан жуда хурсанд бўладилар. 
Қўзиларим  
О.Пўлатов 
Барра қўзиларимни, 
Боқаман меҳр бериб. 
Семиргин, деб ўтларни, 
Ташлайман доим уюб. 
Соғинганда ѐнимга, 
Келишади чопишиб. 
Лекин, мен қолиб, ўтга, 
Кетишади ѐпишиб. 


41 
Қафасдаги мусича 
Баҳор фасли эди. Лолақизғалдоқлар очилган, қиру-адирлар ям-яшил тусга кириб қолган. 
Ҳаммаѐқда қушларнинг шўҳ ва шод сайрашлари эшитилади. Шундай кунларнинг бирида уйимизга 
бир мусича кириб қолган экан. Уни укам ушлаб олди ва қафасга солиб, олдига сув, дон қўйди. Мусича 
донга боқмай, бошини қуйи солган ҳолда тураверди. Орадан икки-уч кун вақт ўтгач, укам: «Ака, мен 
ушлаган мусича ҳеч ҳам овқат емайди, сабаби нима?» -деб сўради. Мен укамни койидим, мусичани 
қафасдан чиқариб юбордим. Мусича қафасдан чиққан заҳотиѐқ пириллаб учди. Кейин эса ерга учиб 
тушди-да, донлай бошлади. 
Меҳр 
Насиба йўлда кетаѐтганда ярадор ѐтган қушчани кўраб қолди. 
Уни қўлига олиб эркалади. Сўнг уйига олиб келиб, ювиб-тараб парвариш қилди. 
Қушча соғайиб кетди. У Насибага ўрганиб қолди «Чириқ-чириқ» -деб эркаланадиган бўлди. 
Меҳрли бўлиш яхши. Агар Насиба қушчани кўрмай, бепарво ўтиб кетганда нима бўлар эди? 
Қушча 
А.Орипов 
Гоҳ бутоққа, гоҳ гулга қўнар 
Тиним билмас сайроқи қушча, 
Нечун баҳор сени ром этган, 
қайда эдинг баҳор келгунча? 
Кел яшайлик ҳамиша бирга, 
Бизда баҳор, гуллар барчаси. 
Билсанг, мен ҳам чаман ўлкамнинг 
Шўх ва қувноқ, шод ўғилчаси 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish