Амалий машқ: "Кийимларни тахлаб қўйиш"
Тарбиячи: Болажонлар, ухлаш олдидан кийимларни ечиб, пижамаларни кийиб оласиз. Ечинганда
кийимларингизни ечиб, чиройли килиб стулчага тахлашингиз керак. (Тарбиячи кийимларни тахлаб
қўйишни кўрсатади). Уйқудан турганингиздан сўнг яна тартиб билан кийимларингизни кийиб оласиз.
(Тарбиячи кийимларни қандай кийиш кераклигини кўрсатади).
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Болажонлар, бугун биз нималар ҳакида гаплашдик?
Қандай кийиниш керак экан?
Кийимларни тахлаб тахлаб қўйиш керак экан?
Тарбиячи суҳбат давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Уйга вазифа:
Болаларга:
Болалар, уйга борганда кийиниш одоби ҳақида билиб олган тушунчангизни ота-онангизга айтиб, кўрсатиб
беринг. Кийимларни қандай қилиб тахлашни, шкафга қандай қилиб илиб қўйишни ўрганганингизни
кўрсатиб беринг. Гуруҳимиз болалари билан тушган суратимизни олиб келинг. Кейинги машғулотда биз
боғча опамиз- меҳрибонимиз мавзусида суҳбатлашамиз. Ота-оналарингизга боғча опалар сизга
нималарни ўргатаѐтганларини сўзлаб беринг.
Ота-оналарга:
Болаларнинг бугунги суҳбатда қандай мавзуни ўрганганликларини сўраб, суҳбат
ўтказишлари, ―Боға опалар-меҳрибон опалар‖ мавзусида болалар билан қисқа суҳбат ўтказишларини
илтимос қилиш. Бу вазифанинг заминида келгуси суҳбат мавзусига болаларни тайѐрлаш, уларни
суҳбатда фаол қатнашишга ундаш туради
5-мавзу: «Устозимиз-меҳрибонимиз»
Мақсад: Болаларга ўз устозларнинг меҳнати ҳақида тушунча бериш. Устозлар меҳрибон, улар
болаларни ўз болаларидек севадилар. Гуруҳдаги болаларнинг ақлли, доно, одобли бўлишларини орзу
қилишларини тушинтириш. Мавзуга мос расмлар топиб изоҳлаш.
Керакли жиҳоз: Тарбиячи, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиси ишларидан лавҳалар.
Суҳбатнинг бориши:Тарбиячи: Боғча опаларимиз ҳақида суҳбатлашамиз. Боғча опаларни биз ким деб
атаймиз. Устозлар деб атаймиз. Устозлар бизга меҳрибонлар. Бизни ўз болаларидек севадилар.
Бизни ақлли, доно, одобли бўлишимиз учун ўз ѐрдамларини аямайдилар.
Устозимиз бизга китоблар ўқиб берадилар, эртаклар айтиб берадилар. Турли хил ўйинлар
ўйнатадилар, расм чизишга, лойдан нарсалар ясашга ўргатадилар. Кийинишимизда, ювинишимизда
ѐрдамлашадилар. Доимо устозимизни ҳурмат қилишимиз, уларнинг сўзларини диққат билан
тинглашимиз, айтганларини сўзсиз тез бажаришимиз керак.Устозимиз йўқлигида ҳам одоб
қоидаларини бузмаслигимиз керак. Шунда устозимиз хурсанд бўладилар.
Муассасада яна қандай устозимиз бор? Мусиқа раҳбаримиз. Мусиқа раҳбари бизга қўшиқ
айтишни, куй эшитишни, рақс тушишни ўргатадилар. Бизни айтган қўшиғимизни, ўйнаган
рақсларимизни ота-оналаримиз кўриб қувонадилар, хурсанд бўладилар. Устозингга рахмат деб
олқишлайдилар. Биз мусиқа раҳбаримизга доимо миннатдорчилик билдиришимиз керак. Мен сизга
устозлар ҳақида шеърлар айтиб бераман. Диққат билан эшитинг.
48
Do'stlaringiz bilan baham: |