4.Моделлаштириш техникаси
Моделлаштириш техникасининг усул ва методларнинг хилма-хил,
ранг-баранглигига қарамай ўқувчилар осон эгаллаб олишади.
Конструктив услуб
Моделлаштиришнинг бу услуби конструктор қисмлари каби алоҳида қисмлардан яратилади (номи ҳам шундан келиб чиққан). Ўқитувчи даставвал ўқувчиларнинг диққатини ўша предметнинг йирик қисмларига, унинг майда қисмларига, шаклига, рангига жалб этади. Дастлабки
189
дарсларда ўқитувчи тасвирлашнинг техник усулларини кўрсатиб тушунтириб беради. Шунингдек, ўқитувчи ўқувчиларни лойдан нарсалар ясашда кўпроқ кўрсатмали усулларидан фойдаланади. Бу гуруҳда лой дарслари предметли характерга эга бўлади, яъни ўқувчилар алоҳида, якка предметларни ясайдилар, бу гуруҳда ўқувчилар ишига ёки фаолиятига баҳо бериш ҳам муҳим ҳисобланади. Ўқитувчи албатта ўқувчиларни, улар қандай ишлаганларини ва ишни қандай бажарганларини айтиб рағбатлантириб бориши лозим.
Ўқувчи ўйлаб топган образни тасаввур қилиб, қандай қисмлардан иборатлигини аниқлаштириб, ясайди. Конструкторлик услуби билан болалар 2-3 ёшдан бошлаб ясашни бошлайдилар ва кўпинча ўзларига бу "янгиликни " мустақил "очишади".
Кўп ҳолларда кичик ёшдаги ўқувчиларда моделлаштириш қўйидаги вариантларда намоён бўлади:
иккита бир хил шаклни бирлаштириш;
ўхшаш, аммо турли ҳажмдаги шаклларни бирлаштириш;
турли шаклларни бирлаштириш.
Ҳайкалтарошлик услуби
Ўқувчиларни лой бўлагининг майда қисмларини чўзиб чиқаришга, бармоқ билан чуқурча ҳосил қилишга, буклашга, бириктирилган қисмини маҳкам қилиб ёпиштиришга ўрганадилар. Чимдиб чиқаришга ўқувчилар жўжа, қушларни ясашда ўрганадилар. Шу жараёнда ўқувчилар предметларни, уларнинг қисмларини, шакл катталиги жиҳатдан таққослашга ўрганадилар. Масалан: балиқни лой ясашдан олдин танасини овал шаклида ясаб оладилар, сўнг балиқнинг бир томонини салгина чўзиб ва думалоқлаб, балиқнинг бошини, қарама-қарши томонини кўпроқ чўзиб чиқариб, япалоқлаб, унинг думини ясайдилар, сузгичларини чимдиб чиқарадилар. Шунингдек ўқувчилар лой бўлагини бир неча бўлакка бўлишга ўрганадилар. Улар идишларни якка усулда: яъни юмалоқсимон ва силидрсимон шаклларни бармоқ билан босиб чуқурча ҳосил қилиш, бандини эса алоҳида лой бўлагидан ёки асосий лой бўлагидан чўзиб чиқариб ясаш мумкин. Ўқувчилар ўқитувчи билан бирга типратикан, сичқон, мева солинган идишча, қўзиқорин солинган саватча кабиларни ҳам лойдан ясашга ўргатиб боради. Ўқувчилар бошлаган ишларини охирига етказишга мустақил ишлашга, ўз ишларини янги деталлар билан бойитиб боришга ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |