Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим 
муассасаси, мактаб, маҳалла ҳамкорлиги 
 
Г.Н.Алимова
599-МТМ
Болаларни мактабга тайѐргарлиги деганда, авваламбор, руҳий тайѐрлик 
тушунилади: бола мактабга боришни истаяпти, унга мавқейининг ўзгариши 
ѐқяпти, 
ўйин 
фаолияти 
аста-секин 
ўқишга 
алмашмоқда, 
бола 
диққатнижамлашга 
ва 
қоидаларга 
амал 
қилишга 
қодир;
иккинчидан эса, болада мактабга мослашишга ѐрдам берадиган қатор 
қобилиятлар шаклланиб бўлиши керак: бўлғуси ўқувчи қоғоз варағи ҳақида 
тушунчага эга бўлиши, қайчидан фойдалана олиши, ҳафта кунларини, ой 
номларини йил фаслларини, асосий рангларни, ўз исми, фамилияси ва 
манзилини билиши лозим. 
Болани ривожланитириш халқаро дастури, бутун дунѐ соқлиқни 
сақлаш ташкилоти билан биргаликда Болаларда яхшироқ психи-ижтимоий 
ривожланишни илгари суриш учун она ва бола муомаласини 
ривожлантирувчи бир қатор қўлланмалар ишлаб чиқди. Дастурни мақзи 
қуйидаги ―Яхши муносабат учун саккизта тамойил‖да ўз ифодасини топган. 
Бу йил – йўриқлар айни пайтда дунѐда кенг тарқалган ва махаллий 


108 
анъаналарга зид келмайди, уч ѐшгача бўлган боланинг оптимал 
ривожланишини қўллаб – қувватлайди. 
Бола билан мулоқатга киришаѐтганда, тарбиячи боланинг истаги ва имо-
ишораларига эътибор бериб, унга эргашишга харакат қилиши керак. Агар 
бола бирор ўйинчоқ ѐки бирор жисмни ўйнамоқчи бўлса, уни яхшилаб 
текшириб кўришига имкон беринг ѐки ухлайдиган пайти бўлиб қолган бўлса-
ю, лекин ўйнагиси келаѐтган бўлса, бироз қўйиб беринг. Шунда бола 
тарбиячи уни хурмат қилаѐтганини сезади ва унинг ташаббуси инобатга 
олинаѐтганини хам хис қилади. Албатта, бу боланинг ахлоқига оид тартиблар 
билан меъѐрда бўлиши керак. Боланинг ривожланишида яна бир мухим 
нарса бор, яъни болага чегаралашлардан ташқари, маълум бир меъѐрда ўзи 
хохлаган нарсаларни қилишга эркинлик хамда имкон берилиши керак, 
ўшанда фақат бошқалар томонидан айтиладиган нарсаларни эмас, ўзи 
хохлаган нарсаларни қилади. Шунинг учун болага қулоқ солиб, унга хам 
эргашиш керак. 
Республикамиз 
мустақилликка эришиб, миллий истиқлолни 
мустаҳкамлаш дамларини бошидан кечираѐтган бир даврда озод давлатимиз 
келажагини белгиловчи ѐш авлод тарбияси олдида турган вазифалардан бири
хар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш ишини тубдан яхшилашдир. Бу 
шарафли масъулятли ишда педагоглар олдида бшлажак фуқаро шахсини 
мактабга мувофиқ равишда мактабга тайѐрлаш муаммоси туради.
Бу борада республикамиз аҳолисининг педагогик маъданиятига 
этиборни янада кучайтириш, ота- онларни ялпи педагогик ўқитиш тизимини 
амалга ошириш, ― Ҳар бир оилага – педагогик билимлар, педагогик 
маъданият‖ шиорини сингдириш, аҳоли ўртасида педагогик билимлар 
тарғиботини ташкил қилиш каби вазифалар турибди.
Бундай тарбия тизимни яратиш ѐлғиз бир олим педагог ота-она яки 
мактабгача таълим муассасасининг фикри ѐки иши билан бўлиши мумкин 
эмас.
Мактабгача тарбия муасасаси ота-оналар, жамоатчиликнинг хамкорликда 
олиб бориши керак бўлган ўзимизнинг миллий тарбия тизимимизни 
яратишни республикамиз институтларида ишлаб турувчи юзлаб этук педагог, 
психолог олимлар, илғор тарбиячилар, ота-оналар фикрларини ўрганган 
ҳолдагина амалга ошириш мумкин.
Ўзбек оиласи тарихи узоқ-узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ҳатто 
«Авесто»да ҳам бола тарбиясида оиланинг роли, тутган ўрни, улуғвор 
вазифалари ҳақида сабоқ берилади. Шунингдек, муқаддас китоблару фозилу 
фузалоларимиз, донишмандларимиз ўгитларида оила жипслиги софлиги, 
унинг жамиятдаги мавқеи равшан кўрсатилган. 
Бугунги кунда ҳар бир оиланинг жамиятда тутган ўрни, ҳаѐт мазмуни, 
миллий қадриятларни ўрганиши инсон маънавиятига хизмат қилади. Бунга 
эришиш учун авваламбор, оилада бола тарбиясини тўғри ташкил этиш, унда 
соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, чуқур билим ва юксак масъулият 
талаб этади. Маълумки, инсоний муносабатлар оиладан, оила муҳитидан 
бошланади. Ҳар бир бола оиладаги муносабатларни, вазиятларни ота-она, 


109 
оиладаги оила аъзоларига тақлид қилиш орқали фикрлайди, хулоса чиқаради. 
Бундан шу нарса маълум бўладики, оила ўзига –ўзи тарбиячилик вазифасини 
бажаради. 
Шундай экан, ушбу омил миллий қадрият сифатида аждодларимиздан 
қолган ҳиссий тажриба сифатида ҳаѐтий тажрибаларнинг ижобий кўриниши 
бўлиб, миллий менталитетимизнинг ўзига хос бир кўриниши эканлигини 
унутмаслигимиз зарур. Инсон ҳаѐти, жумладан ўсиб улғайиб келаѐтган 
навқирон авлод ҳаѐти ва фаолиятининг асосий даври оилада ўтади 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish