Мактабгача таълим муассасаси имижини яратиш
Р.Мусаева
МТМХҚТ ва УМОРЎММ
Инсонларга ѐқиш санъати ва фани деб юритиладиган имиж йўналиши,
ҳар бир инсонни жазибадор ва бетакрор бўлишга чорлайди. Имиж
2
(инг.
image, лот. imago - тимсол, кўриниш) - шахс, ҳодиса, нарсанинг
оммалаштириш, реклама қилиш ва бошқа мақсадларда одамларга ҳиссий-
2
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриѐти. Тошкент. Эл.
Манба:WWW.ziyouz.com.кутубхонаси.132-б.
33
руҳий таъсир кўрсатишни кўзлаб шакллантириладиган қиѐфаси; тарғиб
қилиш воситаларидан бири (масалан, сиѐсий арбоб имижи).
Эмоционал, ѐрқин яратилган, махсус шакллантирилган имиж
муассасанинг жамоасига, тарбияланувчиларига ҳамда ота-оналарига маълум
маънода руҳий таъсир кўрсатади. Муассасада ҳар бир шахсга ижодий
эркинлик яратиш керак. Болаларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш,
катталар жамоасига эса ўзларининг касбий малакаларини оширишга имкон
туғдиради. Муассасадаги ҳар бир ходим корхонанинг юзи ҳисобланади,
чунки ходимларга қараб муассасага бирламчи умумий бахо берилади.
Жамоанинг ҳар бир аъзоси ўзининг педагогик имижига эга, шу билан
бирга барча ходимларни бир хил кўринишдаги ягона имиж бирлаштиради.
Педагогнинг ташқи кўриниши, муомала маданияти, ақлий салоҳияти, ним
табассуми, хулқ атвори ҳамда касбий фахри унинг имижини яратади.
Муассанинг имижи унинг кўргазмали воситаларига ҳам боғлиқ бу
ўринда муассасага танланган ном, байроғи, махсус кўкрак нишони (бейжик),
баннерлар ва ташқи реклама воситалари, гуруҳларнинг болаларбоп
безалиши, ѐзги майдончаларнинг жиҳозланиши, ижодий хоналарнинг
шинамлиги, хонадаги танланган рангларнинг уйғунлиги, гуруҳлар интерьери
ҳамоҳанглиги ва шу каби воситалар имижни шакллантиришда муҳим
аҳамият касб этади. Муассаса раҳбари сиймоси ва унинг ишбилармонлигига
ҳам имижнинг таркибий қисми сифатида қаралади. Хушмуомала, мулоқотга
тез киришувчан, билимли ва масъулиятли, бир сўз билан айтганда замонавий
раҳбар - муассасанинг имижини ошириши шубҳасиздир.
Республика миқиѐсидаги конкурслар, матбуот анжуманлари, ижодий
кечалар, болалар фестиваллари ва спорт тадбирларини мунтазам уюштириш,
болалар ва катталар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, илғор иш
тажрибаларни оммалаштириш, устоз-шогирд тизимида иш юритиш, янги,
қизиқарли йўналишларни топиш жамоатчилик эътиборини тортибгина
қолмай, мактабгача таълим муассасасининг имижини мустаҳкамлашга ҳисса
қўшади.
Шунингдек, Ҳудудий халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида (ХТМФМТТЭБ) да муассасалар
имижи бўйича ―Энг обод муассаса‖, ―Кўркам майдонча‖, ―Энг яхши
тарбиячи‖, ―Энг намунали раҳбар‖, ―Зукко методист‖, ―Чаққон йўриқчи‖,
―Креатив мусиқа раҳбари‖, ―Энг билимдон психолог‖, ―Меҳрибон энага‖
каби кўрик танловларни туман, шаҳар ва вилоят кесимида ўтказиш ва
натижаларга кўра истиқболдаги фаолият йўналишини танлаш мақсадга
мувофиқдир.
Мактабгача таълим муассасаси имижини аниқлаштирувчи усуллардан
кенг фойдаланиш, сўровнома (очиқ ва ѐпиқ) ўтказиш, тест (ички ва ташқи)
олиш, суҳбат (якка ва жамоавий) уюштириш, амалий ўрганишлар муассаса
имижини баҳолашда қўл келади. Муассаса имижи нафақат таълимий-
тарбиявий жараѐнларга таъсир кўрсатибгина қолмай, жамоанинг аҳиллигини
сақлаш, бирдамлигини таъминлашда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
34
Do'stlaringiz bilan baham: |