Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Мактабгача ѐшдаги болаларни мактаб таълимига тайѐрлашнинг



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Мактабгача ѐшдаги болаларни мактаб таълимига тайѐрлашнинг 
замонавий жиҳатлари 
М.Каримова
МТМХҚТ ва УМОРЎММ
Д.Узоқова 
Навоий ВХТХҚТМОИ 
7 ѐшдаги болалар мактаб ўқувчиси ролини бажаришга тайѐр бўлади,
унда янги ўқув фаолияти ва билимларини ўзлаштиришга мойиллик пайдо 
бўлади. Шунингдек, болаларда шахсий сифатлар ва психологик томондан 
тайѐрлик шакллана бошлайди. Боланинг психик ривожланишидаги бундай
ўзгаришлар ўз-ўзидан юзага келмайди, балки мақсадга йўналтирилган 
педагогик таъсир натижасида пайдо бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, 
агар оилада таълим олиш учун зарурий шароитлар яратилмаса, бола 
тенгдошлари орасида ривожланишдан ортда қолади. Психолог олимларнинг 
фикрича болаларни мактабга тайѐрлаш жараѐнида уларга ортиқча юклама 
ва топшириқлар берилса, ўзини бошқариш ва таҳлил қилишга қийнала
бошлайди. Бироқ ҳар қандай ѐшда шахс ўзининг баҳолаш ва юқори 
даражада туришга ҳаракат қилади. 
Психик ривожланиш жараѐнида болалар маълумотларни эсда сақлаш, 
таҳлил қилиш, қиѐслаш ва умумлаштиришга ҳаракат қилади. Яъни бунда 
оптимал даражада ривожланиш имконияти пайдо бўлади ва ѐш даврига хос 
ўзгаришлар рўй беради. Мактабга тайѐрлик даврида бундай ҳолатлар 
шаклланмаса, бола ривожланишида салбий бурилиш хосил бўлиши мумкин. 
Мактабгача таълимнинг асосий вазифаси болани ҳар томонлама мактаб 
таълимига тайѐрлашдан иборат. Мактабгача ѐш даврида болаларни ҳар
томонлама етук қилиб тарбиялашда педагоглар ва ота-оналардан мақсадга 
йўналтирилган фаолият талаб этилади. Ота-оналар ва педагоглар болалар 
тарбиясида уларнинг психик ривожланиш қонуниятларини чуқур 
англашлари, кейинги ѐш босқичининг ўзига хос томонлари ҳақида 
тушунчага эга бўлишлари лозим. Боланинг келгуси ривожланишида қандай
ўзгариш ва янгиликлар бўлишини олдиндан билишлари лозим. Тажриба 
шуни кўрсатадики, болаларда талаб этиладиган мактабга тайѐрлик даражаси
ота-оналарнинг фаол таъсирисиз намоѐн бўлмайди. Шунинг учун ота-
оналар катта ва мактабга тайѐрлов ѐшдаги болаларнинг ўзига хос 
хусусиятларини билишлари керак. Мактабга тайѐрлашни самарали ташкил 
этишда ота-оналар болаларни мактабга тайѐрлаш учун суратли 
қўлланмалардан (5 та китоб) тўғри фойдаланишни билишлари, жараѐнда
учрайдиган қийинчиликларни бартараф эта олишлари лозим. 
Ота-оналарда болаларга тарбия беришда пайдо бўладиган
муаммоларни ечиш учун давра суҳбати, тренинглар, ўйин фаолияти орқали
маслаҳатлар бериб борилади. Болаларни мактабга тайѐрлаш даврий 
равишда давом эттирилади. Болалар атроф-олам ҳақидаги билим ва 
тасаввурларни турли хил усуллар асосида ўзлаштирадилар масалан:


35 
буюмларни ўрганиш, тасвирий фаолият, ўйин, катталар билан мулоқот
орқали.
Боланинг фаолияти ўқитиш шакли ва ўқув фаолияти тўғри
танланса, у ўзлаштираѐтган билимлар мақсадга йўналтирилган,
фаолликка ундайдиган бўлсагина, самарали кечади. Шунда бола бирон 
бир ҳатти-ҳаракатни бажариш натижасида янгиликларни ўрганади,
тушунади ва ўзлаштиради. Мактабга тайѐрлов гуруҳи болаларида ўқув 
фаолияти кўникмалари ва хулқ-атвор меъѐрлари яъни мактабда дарс 
жараѐнида партада ўтиришни билиш, педагог саволларига қўл кўтариб тўғри 
жавоб бериш кўникмалари аста-секин шакллантирилиши зарур. Юқоридаги 
ҳолатлар ўқув фаолиятига тайѐрликнинг асосий шакли эмас, асосийси 
шундаки, болалар ўқув вазифалари ва топшириқларини бажаришга 
диққатини қарата олишлари лозим. Бунинг учун болалар гуруҳда партада 
ѐки гиламда ўтириб якка ўзи ѐки тенгдошлари билан тарбиячи берган 
топшириқни бажариши керак. Тарбиячи 1-синфдаги ўқитиш мазмуни катта 
ва тайѐрлов гуруҳларда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларга 
ўхшаш эканлигига диққатни қаратиш талаб этилади. Масалан катта ва 
тайѐрлов гуруҳи болалари сўзларни тўғри талаффуз қила олади, ҳарфларни 
танийди, рақамларни ва санашни билади ҳамда асосий геометрик 
шаклларни ажрата олади. Ўқувчилар биринчи ярим йилликда асосан
мактабгача даврда ўзлаштирган, уларга таниш бўлган билимларни 
оладилар. Болаларни мактаб таълимига мослашув жараѐни ҳам айнан
биринчи ярим йиилликда қийинчилик билан ўтади. Мактабда билим ва 
кўникмаларни самарали ўзлаштириш ўқувчиларда аниқ мақсад асосида
ўқув фаолиятини ташкил этишни талаб этади. Мактабгача ѐшда болалар 
билимларни кўп қисмини ихтиѐрсиз ўзлаштирадилар, машғулотлар 
қизиқарли шаклда турфа хил ташкил этилади. Болалар хоҳиш-истакларига 
кўра турли фаолият орқали билимларни ўзлаштиришлари мумкин. Болани
мактабга тайѐрлашда фақатгина уларнинг хотираси, диққати ва 
тафаккурини ривожлантириш етарли эмас. Боланинг мактабга тайѐрлик 
даражаси мактабда олиш лозим бўлган билим ва кўникмаларни 
ўзлаштиришини таъминлаш билан амалга оширилади. Яъни ўқув фаолияти 
ва ўқитиш мазмуни боланинг билиш жараѐнлари, образли тафаккурининг
юқори даражада ривожланишига туртки бериши лозим. Мактаб таълимига 
тайѐрликни кўрсаткичи сифатида болада геометрик шаклларни таҳлил қила 
олиш, улардан турли хил образлар яратиш, катталар ва тенгдошлари билан 
мулоқот қилиш, ифодали, равон гапириш малакаларига эгалигини мисол 
қилишимиз мумкин.
Боланинг билиш фаолиятини юқори даражадалиги ўқув мотивациясини 
етарли эканлигига кафолат бермайди, балки боланинг билишга қизиқишини 
ошириш мактаб таълимининг мазмун ва шартларига узвий равишда боғлиқ 
бўлиши керак. 
Демак, мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси болани мактаб 
таълимига тайѐрлашда машғулотларни замонавий усулда ташкил этиши, 
ота-оналар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиши, ўз устида тинимсиз 


36 
ишлаши, умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси 
билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish