15
моторикасини ривожлантириш. Болаларнинг сўз бойлигини ошириш ва
фаоллаштириб бориш.
Вазифалар: Болалар эртак
мазмунини тушуниб тинглашга, лаб, тил
ҳаракатларини аниқ бажаришга, ―Z‖ товушидан бошланувчи сўзларни тўғри,
баланд овозда талаффуз қилишга, бармоқлар ѐрдамида машқ бажаришга ўргатиш.
Кутиладиган натижалар: Лаб, тил ҳаракатларининг аниқлигига, ―Z‖
товушларининг тўғри талаффуз қилинишига эришиш, уйчани бармоқлар ѐрдамида
мустақил ясаш.
Керакли жиҳозлар: Рангли ва бўлакли расмлар.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, мана бугун ҳаммамиз ўз уйимиздан боғчамизга келдик. Демак,
барчамизнинг ўз уйимиз бор. Уйчани ҳатто бармоқларимиз ѐрдамида ҳам кўрсатиб
беришимиз мумкин. Келинг, ҳаммамиз биргаликда ўз уйимизни бармоқларимиз
ѐрдамида кўрсатамиз.
Тарбиячи: Уйча турар: бор мўриси ва томи,
Айвони кенг, чиройли эшик, роми.
Баракалла, болалар барчанинг уйи чиройли ва катта экан.
Келинг, ҳозир сизлар билан биргаликда ―Бу уйчада ким яшайди?‖ ўйинини
ўйнаймиз. Болалар, қўлларимизни бошимиз
устида учбурчак шаклида том
қилиб, уйчага ўхшатиб турамиз, мен ҳар бир уйчани тақиллатиб, ―Бу уйчада ким
яшайди?‖ – деб сўрайман. Сизлар эса: ―Бу уйчада мен яшайман. Менинг исмим
Анора‖, – деб жавоб қайтарасиз. Шу тариқа берилган саволларга тўлиқ жумла
тузиб жавоб берамиз.
Ўйинимиз қизиқарли ўтди. Болалар, биласизларми, хатто тилчамизнинг ўз уйчаси
бор экан.
Бизнинг оғзимиз – қувноқ тилчамизнинг уйчаси.
Ҳозир мен шу қувноқ тилча ҳақида эртак айтиб бераман. Бу эртагимизда сизлар
ҳам иштирок этасиз.
– Қувноқ тилчамизнинг бир шинам уйчаси бор экан. Тилча
эрта туриб, ойналарини
очиб, хонага тоза ҳаво киритар экан (болалар оғизларини очадилар), тилча юзини
ювади (тил билан лабларни ялайди), сўнгра чой ичишга ўтиради (тил учининг
икки четини букиб, ҳавони ичига тортади). Тилчамиз нонуштадан сўнг ўйнагани
ташқарига чиқади (бола икки лунжини шиширади), тилча кўчада
тошдан тошга
сакраб ўйнайди (тилнинг учи тишларга навбат билан теккизилиб чиқилади).
Тилчамизнинг ташқарида ўйнаѐтган отга ҳам кўзи тушибди (тил танглайда
қоқилади), тилчамиз шунчалик ўйнаб чарчабдики, бир оз дам олибди (тил пастки
лаблар устида бўш қўйилади). Шундан сўнг тилчамиз ўз уйига кириб кетибди.
Тарбиячи: Болалар эртагим ѐқдими, баракалла, эртагимнинг давоми ҳам бор.
Бунда ҳам сизлар иштирок этасиз.
– Тилчамиз уйига келганида кечқурун чивинлар келиб чаққан экан.
–Ҳозир сизлар билан ―Чивинлар‖ ўйинини ўйнаймиз. Бунинг учун 1 ва 2
рақамларини галма-гал айтган ҳолда икки гуруҳга бўлиниб оламиз.
Сўнг болаларга иккита чивиннинг бўлакларга бўлинган расмларини бутун бир
бўлакка йиғиш вазифаси топширилади. Вазифа топширишда
чивин тасвирланган
расм бўлакларини иккита лаганчага ажратиш лозим. Қайси гуруҳ болалари
бўлакларни биринчи бўлиб йиғиб бўлса, ―Болалар‖ гуруҳи деб, иккинчиси
16
―Чивинлар‖ гуруҳи деб номланади. Ўйиннинг шарти бўйича ―Чивинлар‖ гуруҳи
болалари ―z-z-z‖ деб, ―Болалар‖ гуруҳидаги болаларни қувлайдилар. Болалар
чивиндан қочиб, уйларига, яъни стулларига ўтириб олишлари керак бўлади. Сўнгра
болалар рол алмашадилар.
– Тарбиячи : Баракалла, чивинлардан роса қочдик.
Тарбиячи: Болалар машғулотимизда ҳамма жуда яхши иштирок этди. Шу билан
машғулотимиз тамом, ҳаммангизга раҳмат.
Do'stlaringiz bilan baham: