Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Тетиклаштирувчи машқ 
Ўйин: "Мушук ва сичқонлар". 
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ 
Тарбиячи тез айтиш айттириб, машғулотни якунлаши мумкин: 
"Сорани санама Салимани сана". Тез айтиш секин ва тез овозда айтилади. 
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар : 
1. Мушук қандай экан? 
2. Олапар кучукча қандай экан? 
3. Ким тез айтишни қайтаради? 
5- машғулот 
Мавзу: Асарни қайта ҳикоя қилиш Собир Ғофуров “Рустамжон ва чумоли” 
Мақсад: Болаларнинг сўзлашув ва ҳикоя қилиб бериш нутқини ўстириш. Уларни 
суҳбат пайтида фаол иштирок этишга ундаш.
Вазифалар: Болаларда саволларга жавоб бериш, савол бериш малакаларини 
ўстириш, мавзу бўйича берилган саволларга тушуниб, қисқа ва тўлиқ жавоб бериш,
ўртоқларининг 
бераѐтган 
жавобларига 
эътибор 
бериш 
малакасини 
такомиллаштириш.
Керакли жиҳоз: ҳикоя бўйича расмлар 
Машғулотнинг бориши. Тарбиячи: Болалар мен сизга ҳозир бир ҳикояни ўқиб 
бераман. Бу ҳикоя Рустамжон деган бола ҳақида экан. Ҳикояни диққат билан
эшитсангиз, Рустамжон нима иш қилганини билиб оласиз. 
Тарбиячи ҳикояни ифодали қилиб ўқиб беради. 
Рустамжон ва чумолилар 
Рустамжон эндигина 6 ѐшга тўлди. Лекин шунга қарамай кўп нарсани билишга
ва уддалашга ҳаракат қилади. Айниқса, рангли китобларни варақлаб, ҳайвон ва 
ўсимликларни томошо қилиш унинг энг севимли машғулоти. Бир куни жуда қизиқ
воқеа юз берди. 
Дам олиш куни эди. Рустамжон одатдагидек кийиниб, ўртоқлари билан ўйнагани 
кўчага чиқди. Кўчада ҳеч ким кўринмас эди. Ер депсиниб келаѐтган Рустамжон
5-6 чумолиларнинг кичик нон увоғини талашаѐтганини кўриб қолди. У бу 
манзарани анча вақт томошо қилиб турди, кейин уйга югуриб кетди.Бир оздан сўнг 
ҳарсиллаб, қўлида бир бурда нон билан чумолилар олдига келди ва чопқиллаб 
чумолиларга нон увоғидан ташлади.Лекин чумолилар у ташлаган нонга 
қарашмади. Рустамжоннинг онаси ўғлидан ҳавотир олиб кўчага чиқди.Ўғлининг 
майдончада ѐлғиз ўтирганини кўриб, олдига келди. Қилаѐтган ишини бир оз кутди 
ва
-Ўғлим, бу ерда нима қиляпсан?-деб сўради. 
Рустамжон норози қиѐфада онасига қараб:-Ойи чумолиларга нон берсам 
ейишмаяпти, айтинг мен берган нонни ҳам уйларига олиб кетишсин,-деди. Она 
ўғлининг гапидан бир оз аччиқланди. Чунки Рустамжон нонни бурдалаб ташлаган 
эди. Бир чеккаси ўғлининг меҳрибонлигидан қувониб, оҳиста деди:
-Ўғлим, чумолилар текинхўрликни ѐмон кўради.Улар ўз меҳнатлари билан овқат 
топиб ейдилар.Сен берган нонни олмаганликларининг сабаби ҳам шу. 


13 
-Сен эса нонни увол қилиб ерга ташлабсан бу яхши эмас. 
Рустамжон ўзи қилган ишидан ўзи уялиб чумолиларга анчагача тикилиб қолди. 
Кейин, нон бурдаларини териб ола бошлади. 
Тарбиячи ҳикоя асосида саволллар беради: 
-Ҳикоянинг номи нима экан? 
-Рустамжон кўчада нималарни кўриб қолди? 
- Рустамжон чумолиларга нима берди? 
-Чумолилар Рустамжон ташлаган нон увоғини олдиларми? 
-Рустамжон онасига нима деди? 
- Рустамжонга онаси нима деб жавоб берди? 
- Рустамжон ўзининг қилган ишидан уялиб қолдими? 
Ҳикояни яна бир марта тингланглар, кейин уни ҳикоя қилиб берасизлар. 
(3-4 болалар жавоблари тингланади) 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish