Тетиклаштирувчи машқ
Тарбиячи болаларга ўйин таклиф этади. Тарбиячи қайси ўйиичоқни кўрсатса,
болалар ўшани тасвирлайдилар. Масалан, ғозни кўрсатса, ғоз бўлиб ға-ға-ға деб
юрадилар. Қурбақани кўрсатса, вақ-вақ-вақ деб қурбақага ўхшаб юрадилар.
Шундан сўнг тарбиячи "Овозидан топ" ўйинини ташкил этади. Болалар
тарбиячининг овозидан ҳайвоннинг боласи ѐки онасининг овози эканини фарқлаши
керак (от, тойчок.).
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ
Болалар, ҳозир биз машинамизга фақат "S" товуши бор ҳайвонларни ўтказиб,
сайрга чиқиб кетамиз. Демак, сўзда "S" товуши эшитилиши керак. "Сигир" "S"
товуши борми? Сигирни машинага соламиз."Сичқон" "S" товуши борми? Демак,
сичқон хам машинага ўтиради. "Саман тойчоқ" "S" товуши борми? Биз нима учун
қолган ҳайвонларни олмадик? Тўғри, "тулки" сўзида "S" товуши йўқ.
Машинада ҳайвонларни олиб чиқиб кетиб, машғулот якунланади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
1. Қўзичоқ қандай экан?
2. Қўзичоқ ҳақида айтган сўзларимизни қайтарамиз.
3. Тойчоқ қандай экан?
4. Тойчоқ ҳақида айтган сўзларимизни қайтарамиз.
5. Машинага қандай ўйинчоқларни солдик?
2 – машғулот
Мавзу: “S” товушини тўғри талаффуз қилиш
Мақсад: Болаларга «S» товушини бўғинларда ва сўзларда талаффуз этиш устида
машқ қилиш; «S» товушини сўзлар маълум интонация билан талаффуз қилишга,
шу товуш бор бўлган сўзларни ажратишга ўргатиш.
Машғулот учун жиҳоз: «S» товуши сўзнинг бошида, ўртасида, охирида
келадиган буюмли расмлар: soat, savat, sigir, sabzi.
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи: «Болалар! Эсланглар-чи, сиз сайрда
велосипед минганингизда балонидан ҳаво чиқиб кетган эди. Биз насосда дам
бердик. Насос билан камерага ҳаво юбордик. Насосдан чиқаѐтган ҳаво ―s-s-s-s‖
деб овоз чиқарган эди. Бу насосдан чиқаѐтган ҳавонинг ашуласи эди. Келинглар
насосдан чиқаѐтган ҳавонинг ашуласини айтамиз: s-s-s, sss.
Энди шу ашулани жарангли овозда айтинг: s-s-s, sss.
«Тилчага насосдан чиқаѐтган ҳавонинг ашуласи жуда ѐқиб қолди ва у s-s-s, sss
ашуласига ўхшаш ашула ўйлаб топди.
Sа-sа-sа—si-si-si—su-su-su
(болалар тарбиячи билан биргаликда айтадилар).
«Болалар!—деб давом эттиради. Тарбиячи насосдан чиқаѐтган ҳавонинг ашуласи
s-s-s, sss ҳамма сўзларда бўлмайди ва у эшитилмайди. Масалан, олма сўзида бу
ашула эшитилмайди sss-oat сўзида эса эшитиладими? Собир, so-at деб айтгин,
шундай айтгинки биз «s» товушини эшитайлик».
Сўнгра тарбиячи номида «s» товуши бор бўлган расмларни (ҳайвонларни, турли
нарсаларни акс эттирувчи расмлар) кўрсатиб, кўриб турган нарсаларнинг номини
айтишни таклиф этади. Болалар биргаликда ва якка ҳолда жавоб берадилар
9
(светафор, соат, сигир, сават ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |