Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва


Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ 
Тарбиячи машғулотни давом эттириб, болаларга У. Қурбоновнинг "Беланчак" 
шеърини ўкиб беради. Болалар "Z" товуши бор сўзларни ажратиб айтишлари керак. 
Ўригимиз шохида бор "Зағизғон" уяси. 
Полопонлар яйрашар ризқ келтирса онаси. 
Шамол турса кузатиб қувнар жажжи Озода! 
Беланчакда учяпти полопонча мазза-да. 
"Z" товуши бар сўзларни такрорлаб, машғулотни якунлаш мумкин. 
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар : 
1. Бу қандай қуш?(зағизғон) 
2. Бу қандай парранда? (хўроз) 
3.Асалари қандай овоз чиқаради? ("виззз-виззз) 
4. Расмларни номланг. "Z" товуши иштирок этган расмлар кўрсатилади. 
Октябрь 
9- машғулот
Мавзу: "Офтоб нон" сурати бўйича суҳбат 
Мақсад: Сурат бўйича кичик боғланган ҳикоя тузиш малакаларини 
шакллантиришни давом эттириш. Болаларни мустақил ҳикоялар тузиб, ўз 
фикрларини эркин ва изчил баѐн этишга ўргатиш. 
Вазифалар: 

Сўзларни келишларда тўғри қўллашга ўргатиш.

Феъл шаклларини билдирувчи сўзларни фаоллаштириш.

Нутқнинг ифодалилигини тарбиялаш давом этиш, сўзларни эшитиб, 
берилган товушни ажратишга ўрганиш. 

―Z’‖ товушини бўғин ва сўзларда тўғри талаффузини мустаҳкамлаш. 
Кутилаѐтган натижалар:
Сурат бўйича қисқа боғланган ҳикоя тузишга ўрганадилар. 
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади 
―Z’‖ товушини бўғин ва сўзларда тўғри талаффузини мустаҳкамланади. 
Болалар билимларини кенгайтиришга йўналтирилган, иштирок этишга 
мўлжалланган интерфаол усуллар: 

Ақлий ҳужум 

Қисқа ҳикоя 

Савол- жавоб 

Ўйин. 
Керакли жиҳозлар: 
"Тандирда нон ѐпилди‖ мавзусида расм
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи болалар диққатини суратга жалб этади. 
Суратда кимларни кўраяпсиз? 
Она қўлидаги нима?
Қизча нима қиляпти? 
Суратда яна нималарни кўряпсиз? 
Тарбиячи: (болалар жавобларини тўлдириб) саватдаги кулчалар тайѐр бўлишига 
қанча меҳнат сарф бўлган, 5 — 6 та расм бор. Ким биринчи сурат бўйича гапириб 


18 
беради? Сурат ҳақида гапириш учун бир бола чиқади. Гапиришга қийналса 
тарбиячи режа беради. 
Қиз ва она қаерда турибди (тандир олдида) 
Қизча онасига нима деди? (Ойижон, нон ѐпиб беринг) 
Она нима деб жавоб берди? (хўп бўлади) 
Иккинчи сурат бўйича ким гапиради? Бола онанинг ун элаѐтгани ҳақида сўзлаб 
беради. 
Шу тариқа 5 — 6 боланинг ҳикоялари тингланади. Сўнгра тарбиячи якун ясайди. 
Нон! У шунчакн дастурхонимиз безаги эмас. У бизнинг энг севимли нематимиз. 
Нон кечамиз, бугунимиз, эртамиз. 
Суратда саватдаги кулчалар тайѐр бўлишига қанча меҳнат сарф бўлганини 
ҳозиргина ўзингиз суратлар орқали ҳикоя қилдингиз. 
Она аввал ун элаган, хамир қорган, хамир ошиб чиққач, нон ѐпган. Қизча ҳам 
онасига ѐрдамлашди, у нонни чакичлаб берди. Она тандирга нонни ѐпди. Қизча 
узатиб турди. Тандирдан қип-қизил чиройли нонларни узиб, саватга солишди. 
— 
Болалар нон ҳақида қандай сўзларни айтиш мумкин? Қандай нонлар 
бўлади? 
(мағизли, жиззали, седанали, гўштли). 
Суратдаги қизча ҳақида қандай сўзлар айтиш мумкин?
(ширин қиз,меҳнатсевар, онасига меҳрибон) 
Она ҳақида-чи?
(меҳрибон, ғамхўр, пазанда) 
Болалар, биз, "Кулча нон" шеьрини ѐдлаган эдик. Ким менга ифодали қилиб айтиб 
беради? 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish