84
62- машғулот
Мавзу: Болаларни ўйинчоқлар асосида тасвирий ҳикоя тузишга ўргатиш.
Мақсад: Болаларни ўйинчоқларнинг
сифатини билиб олишга, асосий
хусусиятларига диққатини йўналтира олишга ўргатиш.
Вазифалар: бола ўйинчоқни ташқи кўринишини мустақил тасвирлаганда 2—3
жумладан иборат ҳикоя туза олишига эришиш.
Машғулот учун жиҳоз: Ширма, оқ рангли бир қулоғи диккайган иккинчи қулоғи
пастга тушган қуѐнча, жўжа, мушукча, копток.ўйинчоқлари.
Машғулотнинг бориши: Стол устига ширма қўйилиб, ширмадан ташқарига
(ширманинг олдинги томонида) қуѐнча ва копток ўйинчоғи қўйиб қўйилади.
Ширманинг ичкари томонига жўжа, мушукча ўйинчоғи қўйилади.
Тарбиячи:Болалар қаранглар бизнинг гуруҳимизга ким келибди?
Болалар: Қуѐнча.
Тарбиячи: Тўғри қуѐнча. Унинг бош қисмида нималар бор? Тана қисмида-чи?
Унинг ранги қандай? Унинг ѐнида нимаси бор?
Болалар: Копток.
Тарбиячи: Тўғри, унинг ѐнида копток бор. Биласизларми, бу копток кимники?
Болалар: Бу копток қуѐнники.
Унинг коптоги қандай экан?
Қандай шаклда?
Қандай рангда?
У қандай хом ашѐдан қилинган? У билан қандай ўйинлар ўйналади?
Қуѐн ҳам ўйнаш учун коптогини олиб келган. Аммо унинг дўстлари негадир
кўринишмаяпти. Улар ҳали ўз уйларида бўлишса керак. Қани қуѐнча
уларнинг
уйчалари эшигини тақиллатиб кўрчи, улар уйдамикинлар. Қуѐнча (тарбиячи уйча
қилиб қўйилган ширмани тақиллатади) уйчанинг эшигини тақиллатади. У ердан
мушукча ва жўжа югуриб чиқишади ва болаларга, қуѐнчага салом беришади.
Тарбиячи: қаранглар, қуѐнчанинг дўстлари кимлар экан? (Ширмани
стол устидан
олиб қўяди)
Болалар: Жўжа ва мушукча.
Тарбиячи: Жўжа қандай қандай экан?
Жўжанинг бош қисмида нималари бор?
Жўжанинг тана қисмида нималари бор?
Унинг ранги қандай?
Мушукча-чи? Мушукчанинг бош қисмида нималари бор?
Мушукчанинг тана қисмида нималари бор?
Унинг ранги қандай?
Уларнинг жавобларини тинглайди, тўлдиради.
Тарбиячи қуѐнчани ва коптокни мушукча ва жўжача ѐнига суриб қўяди ва
болаларга шундай дейди: «Болалар, қуѐнча сизлардан мен ва коптогим ҳакида
дўстларимга гапириб беринглар. Кейин эса менинг дўстларим мушукча, жўжача
ҳақида гапириб берасизлар деяпти. Қани ҳаммангиз яхшилаб ўйлангларчи
қуѐнча ва унинг коптоги ҳақида нималарни гапириш мумкин? Нималар ҳақида
гапириб беришларини яхшилаб ўйлаб олишлари учун вақт беради. Агар болалар
ҳикоя тузишда қийналсалар, тарбиячи ѐрдам бериб боради. У намуна ҳикоясини
85
беради.
Масалан: қуѐнча ўйинчоғи ҳақида шундай ҳикоя тузиб бериш мумкин.
«Бу қуѐнча Шалпанг қулоқ. У оппоққина, жунлари юмшоққина, момикқина,
кўзлари дум-думалоқ бўлиб, ранги яшил, худди шишага ўхшайди Қулоклари узун.
Бир қулоғи юқорига қараб диккайган, иккинчиси
эса пастга шалпайиб тушган
Унинг орқа томонида калтагина думчаси бор. Унинг орқа оѐғи узун, олдинги оѐғи
орқа оѐғига қараганда калта У икки оѐқлаб сакраб-сакраб юради. Намуна ҳикояни
5—6 боладан такрор айтиб беришни сўрайди 2—3 та болаларнннг ҳикоясини
тинглагач, болалардан ким қуѐннинг коптоги ҳақида гапириб бермоқчи деб
сўрайди. Агар болалар копток ҳақида ҳикоя қилиб беришда қийналсалар ўзи
ҳикоянинг намунасини беради.
«Бу копток. Бу копток Шалпангқулоқ қуѐнники У катта, думалоқ, резинкадан
қилинган, унинг бир томони кўк бошқа томони қизил, копток майдонда ўйнаш
учун керак. У билан волейбол, футбол, ерга уриб санаш ўйинларини ўйналади.
Қуѐнча дўстлари билан коптокда турли ўйинлар ўйнаб бўлгач, уни тозалаб артиб
олган жойига олиб бориб қўяди». Бу намуна ҳикояни хам 2 та
боладан такрор
айтиб беришни сўрайди. Болаларнинг ҳикоясини тинглагач тарбиячи: Энди
қуѐнчага унинг дўсти мушукча ва жўжача ҳақида ҳикоя қилиб беринг. Аввал сиз
қуѐнчага дўсти мушукча ҳақида гапириб беринг, сўнгра жўжача ҳақида гапириб
берасиз. Болаларнинг ҳикояларини тинглайди. Болалар мушукча ўйинчоғи ѐки
жўжа ўйинчоғи ҳақида ҳикоя қилиб беришда қийналсалар намуна ҳикоясини
беради.
Тарбиячи: «Мана мен ҳозир қуѐннинг дўсти мушукча ҳақида сўзлаб бераман. Сиз
эса мен қандай сўзлаб беришимни тингланг. Кейин сизлар мушукча ҳақида
қуѐнчага гапириб берасизлар. Бу—мушукча. У кичкина.
Унинг бошида иккита
диккайган, сезгир қулоқлари, думалоқ кўзлари, узун мўйловлари бор.
Мушукчанинг тўртта оѐғи ва узун думи бор. Мушукчанинг ранги кулранг. У миѐв-
миѐв деб овоз чиқаради. Қуѐнча дўсти мушукча билан ўйнашни жуда яхши
кўради. Улар бир-бирлари билан уришмасдан, бақиришмасдан ўйнашади. Биз ҳам
мушукча ўйинчоғи билан ўйнашни жуда яхши кўрамиз. Уни жуда эҳтиѐт қиламиз.
Энди сизлар гапириб берасизлар. Мен кимни чақирсам шу келиб менинг гапириб
берганларимни қуѐнчага гапириб беради. Болалар тарбиячининг бу намуна
ҳикоясини
такрор гапириб беришгач, тарбиячи болаларга жўжача ҳақида намуна
ҳикоясини тинглашни таклиф этади.
«Мана бу жўжача. Унинг патлари юмшоққина, кўзлари дум-думалоқ,
кичкинагина. Унинг бош қисмида тумшуғи бор. У тумшуғи билан донни чўқиб
ейди, сув ичади. Тана қисмида 2 та кичкина, калтагина қаноти бор. Орқа томонида
калтагина думчаси бор. Иккита оѐғи, оѐғида панжалари, панжаларида тирноқлари
бор. Ранги сап-сариқ. У ―пи-пи-пи‖ деб овоз чиқаради».
Тарбиячининг бу намуна ҳикоясини 1—2 та бола такрорлайди. Тарбиячи
машғулотни қуѐнча, мушукча, жўжача, копток ҳақидаги шеърни сўраш ѐки айтиб
бериш билан якунлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: