Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Машғулот учун жиҳоз: Ҳар бир боланинг столи устида «J» товуши бор бўлган ва 
бу товуш бўлмаган расм кетма-кетлик билан 3 та расм ѐпиштирилган варақда «J» 
товуши бор бўлган ва бўлмаган расмлар бўлиши керак, рангли доирачалар 
(фишкалар), жўжа, жирафа, жийда, жемпер, маккажўхори, жўва, занжир, маржон,


83 
жавон, ғижжак ва ҳоказолар расми. 
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга «Яқиндагина биз сизлар билан 
«Қўнғизлар» ўйинини ўйнаган эдик» — деб айтади. Энди диққат билан тингланг 
ҳозир сиз тинглайдиган тез айтишувда қайси ашула бор эканлигини топинг. 
Тарбиячи тез айтишувни айтади («Жиблажибон жажжи жўжа билан жўра, жажжи 
жўжа жиблажибон билан жўра»). Тарбиячи тез айтишувни айтган вақтда «J» 
товушини сўздаги бошқа товушларга нисбатан кучли овоз билан айтиши керак. 
Болалар қайси ашула борлигини айтганларидан сўнг, тарбиячи уларга қўнғизнинг 
ашуласини паст овозда айтишни таклиф этади, ўзи эса болаларнинг лаб, тил 
ҳолатларини кузатиб боради. Сўнгра бу вазифани «J» товушини аниқ талаффуз эта 
олмайдиган болалар бажарадилар( алоҳида-алоҳида ва гуруҳчаларга бўлиб 
сўрайди). 
«Қўнғизнинг ашуласи,— деб тушунтиради тарбиячи,— айрим сўзларда яшайди, 
бошқа сўзларда яшамайди. Ҳаммангиз столингиз устидаги расм ѐпиштирилган 
вараққа қаранг. (Бу варақлар олдиндан тайѐрланади. Ҳар бир варақда бир қаторга 
кетма-кетлик билан учтадан расм ѐпиштирилган бўлади.) Ўзингизнинг 
варағингиздаги расмларнинг номини ичингизда овоз чиқармасдан айтинг. (Вараққа 
«J» товуши билан келадиган ва «J» товуши бўлмаган расмлар ѐпиштирилган 
бўлиши керак.) Энди бу расмларнинг қайси бирининг номида қўнғизнинг ашуласи 
(j-j-j) яширинганини ўйлаб топинглар. Агар уни топсангиз дарҳол унинг устига 
фишкани (рангли доирачани) қўйинг. Агар топшириқ нотўғри бажарилса, рангли 
доирача сиздан қочади ва бошқа рангли доирачадан фойдаланишга тўғри келади. 
Болалар «J» товуши бор бўлган расмни топадилар ва унга рангли доирачани 
қўядилар. Тарбиячи қайси сўзларда «J» яшашини сўрайди. 10—12 боланинг 
жавобини тинглайди, бир боланинг варағидаги расмлар бошқа бир боланинг 
варағида такрорланмаса мақсадга мувофиқ бўлади. 
Энди, болалар — дейди тарбиячи,— қўнғизнинг учишини менга кўрсатинг. 
Тарбиячи болаларга хона бўйлаб тарқалиб юришни ва «j-j-j» деб қўнғизнинг 
ашуласини айтишни таклиф этади (жис. дақиқаси). Тарбиячи: энди уйингизга 
учинглар, дейиши билан болалар «j-j-j» — «j-j-j» деб ўз стулчаларига қайтиб келиб 
ўтиришади. Жисмоний дақиқадан сўнг «ўйин ўйнашни айтиб, тарбиячи стол 
устига номида «j» товуши бор бўлган расмларни териб қўяди. (Масалан: жўжа,
жирафа, жийда, жемпер, маккажўхори, жўва, занжир, маржон, жавон,
ғижжак ва ҳоказолар) ва болаларга шундай дейди: Ҳозир биз сизлар билан 
«Нима яширдим топ» деган ўйинни ўйнаймиз. Бу ўйин қуйидагича ўйналади. Мен 
кимни чақирсам шу бола келиб менинг столим устидаги расмларни яхшилаб
кўриб олади ва уларнинг номларини айтади, сўнгра кўзини юмиб туради, мен 
шу вақтда расмлардан бирортасини яшираман. Мен бўлди дейишим билан бола 
кўзини очади ва стол устида қайси расм йўқлигини айтади (бу ўйинда 6—8 
боладан сўраш мумкин). 
Тарбиячи машғулот охирида «j» товуши кимнинг ашуласи эканлигини, қўнғиз 
қандай ашула айтишини 3—4 боладан сўрайди. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish