Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Ҳайвонлардаги тафаккур куртаклари



Download 1,71 Mb.
bet29/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ҳайвонлардаги тафаккур куртаклари
Юқори даражада тараққий қилган ҳайвонларнинг (масалан, ит, маймунларнинг) баъзи ҳаракатларини кўрганимизда баъзан уларга «зийрак», «сезгир», «тийрак» деган ва бошқа шу каби сифатлар берамиз.
Ҳайвонларда шундай ҳаракатлар кўринадики, бу ҳаракатлардан бизга ҳайвон қандай бўлмасин мақсадга етиш йўллари ёки воситаларини танлагандай, қандай бўлмасин масалани ҳал этгандай, аввалги тажрибани янги шароитга қараб татбиқ этгандай туюлади. Ҳайвонларнинг тафаккури ҳақидаги масала соҳасида сўнгги вақтларда ғоят кўп экспериментал текшириш ўтказилди, бу тажриба ишларининг кўпчилиги маймунларнинг турли зотлари устида олиб борилди.
Масалан, Н.Н.Ладигина Котснинг текширишлари шимпанзеда бошланғич абстракция қобилиятлари борлигини кўрсатади: маймунлар ўзи идрок қиладиган нарсаларнинг рангини шакли ва ҳажмидан ажратар экан, шунингдек, шаклни ранг ва жисмдан ажрата олар экан.
Ҳатто тубан даражадаги маймунларда ҳам анчагина мураккаб танлаш-ажратиш қобилияти борлигини тажриба кўрсатиб берди.
Профессор Рогинский мана бундай тажриба қилган: май­мунлар олдига турли томонга қаратиб, узун-узун бир неча тасма ва арқон узала ётқизиб қўйилган. Шу тасма ва арқонлардан баъзиларининг учига емиш боғлаб қўйилган. Маймун­лар бу тасма ва арқонларни бир-биридан фарқ қилмай бир неча марта ушлаб кўрганидан кейин, охири, тасма ва арқонларнинг қай хилда чўзилиб ётганидан қатъий назар, янгилишмай худди ўша емиш боғланган тасма ва арқонларни дарров ажратиб, топиб олганлар.
Одамсимон маймунларнинг сунъий суратда яратилган шароитда ўзлари учун янги, мураккаб ҳаракатларни бажаришга қобил эканликлари маълум бўлди. Маҳсус тажриба қилиб кўрилганда шу нарса аён бўлганки, маймунлар баланд жойга қўйиб қўйилган емишларни тушириб олиш учун ёнларида турган ёғочни «қурол» тариқасида ишлата олганлар, айрим ҳолларда эса емишларни тушириб олиш учун ёғочларни бир-бирига улаганлар ёки буюмларни қалаштириб, устига чиқиб олганлар.
Одамсимон маймунларнинг тафаккурини текширишда И.П.Павловнинг хизмати айниқса каттадир. И.П.Павлов синчиклаб тажриба қилиб, маймунларнинг фаҳм билан алоқадор ҳаракатлар қила олишини кўрсатиб берди. Масалан, тажриба қилинган Рафаэль деб аталган маймун эшикларнинг турли хил занжир ва илгакларини уларнинг ҳар бирига яраша асбоб билан очишга, оловга сув сепишга, яшикларни тахлаб зинапояча қилиб, баландга чиқишга ўрганди.
И.П.Павлов ўз тажрибаларига, шунингдек, бошқа текширувчиларнинг тажрибаларига асосланиб, маймунларнинг фаҳм билан алоқадор ҳаракатларини материалистик асосда ўқтириб берди. Маймунларнинг фаҳм билан алоқадор бу ҳаракатлари улар миясининг шартли рефлектор фаолиятидир, албатта. И.П.Павлов маймунларнинг тафаккури, фаҳми ўйлашда эмас (маймунлар ўйламайди), балки ҳаракатидадир деган хулоса чиқаради. «Маймуннинг тафаккурини унинг ҳаракатларида ўз кўзингиз билан кўрасиз», «маймуннинг гоҳ уни, гоҳ буни қўлига олиб кўриб қилаётган барча иш-ҳаракатлари, ўз кўзингиз билан кўриб турганингиздек, иш-ҳаракатда намоён бўлган тафаккурдир. Бу қисман авваллари ҳосил қилинган, қисман ҳозир кўз ўнгингизда ҳосил бўлаётган, кўз олдингизда бир-бирига қўшилаётган бир қанча ассоциациялардир. Албатта, бу фаҳм энг элементар фаҳмдир» - дейди И. П.Павлов.
Бу тафаккурнинг элементар тафаккурлиги шундаки, ҳайвонлар шу пайтда ўзи идрок қиладиган воқеълик доирасидагина «фикрлайди», уларнинг фаҳм билан алоқадор ҳаракатлари фақат биологик эҳтиёжларни қондириш йўлидаги ҳаракатлардир, холос.
Ҳайвонлар ўйламайди, уларнинг фикрни ифодалайдиган ва маълум бир шаклга киритадиган тили йўқ. Юқори даражада тараққий қилган ҳайвонларда фақат биринчи сигнал системасининг муваққат боғланишлари тафаккурнинг нерв физиологик механизмлари бўлиб хизмат қилади.
Ҳайвонларда вужудга келган ҳаракат усуллари биридан иккинчисига ўтмайди. Бу ҳаракат усулларини қайси ҳайвон топган бўлса, фақат ўша айрим ҳайвонники бўлиб қолади. Ҳайвонларнинг куртак ҳолидаги тафаккури тараққий этмайди. Бу тафаккурнинг зоҳир бўлиши тафаккурнинг навбатдаги, юксак ва мураккаброқ формалари тараққий этиши учун бир босқич бўлолмайди. Ҳайвонларнинг тафаккури намоён бўладиган ҳаракатлар уларнинг феъл-атворида асосий ўрин тутмайди. Ҳайвонларнинг феъл-атвори (хатти-ҳаракатлари)даги асосий формалари инстинктлари билан кўникмалардан иборат. Ҳайвонларнинг ана шу оддий куртак ҳолидаги тафаккур фаолияти айни вақтда ҳайвон психика тараққиётидаги юксак босқич ҳисобланади.
Ҳайвонлар психологияси – зоопсихология деган маҳсус фан ҳайвонлар психикасини текшириш билан шуғулланади. Бу фан ҳайвонлардаги психик ҳаёт формаларининг тараққиётини улардаги нерв системасининг тараққиётига ва биологик систематикага (ҳайвонларнинг ҳар хил турларига), шунингдек, ҳайвонларнинг ҳаёт кечириш ҳусусиятларига қараб ўрганади.
Зоопсихология турли ҳайвонлар психикасининг таққослаб текширганидан чоғиштирма психология деб ҳам аталади. Шу психологиянинг ўзи психика тараққиётини ҳайвон организмларининг биологик тузилишига қараб текширгани учун яна биологик психология деб ҳам юритилади.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish