Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Одамнинг юксак нерв фаолиятининг ҳусусиятлари



Download 1,71 Mb.
bet25/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

4. Одамнинг юксак нерв фаолиятининг ҳусусиятлари
Юксак нерв фаолиятининг юқорида баён этилган қонуниятларини И.П.Павлов ҳайвонлар устидаги тажрибаларида очиб берди. Павлов таълимотига кўра, одамнинг юксак нерв фаолияти ҳам ўша қонуниятларга бўйсунади.
«Катта ярим шарларга жо бўлган юксак нерв фаолиятининг энг умумий асослари тараққиётнинг юқори даражасига чиққан ҳайвонларда, шунингдек, одамларда бир хил эканлигига шубҳа қилмаса бўлади, шунинг учун ҳам бу фаолиятнинг элементар ҳодисалари тараққийси юқори даражага чиққан ҳайвонларда ҳам, одамларда ҳам бир хил бўлиши керак». Аммо такомил топиб борган ҳайвонлар оламида одам пайдо бўлиши билан, дейди И.П.Павлов, нерв фаолияти механизмларида бунга қадар бўлмаган янги, ғоят муҳим қўшимча содир бўлди. Одамда янги шартли қўзғовчи сўз, нутқ пайдо бўлди, ҳайвонларда эса бундай қўзғовчи йўқ.
Одам сўзлашни билганлигидан ундаги юксак нерв фаолияти асосий қонуниятларининг кўринишлари ҳайвонлардаги юксак нерв фаолиятидан сифат жиҳатидан тубдан фарқ қилади.
Ҳайвонга воқеъликдан дарак берувчи сигналлар фақат кўриш, эшитиш ва организмнинг бошқа рецепторларининг маҳсус ҳужайраларига бевосита борадиган таъсирлар ва буларнинг катта мия шарида қоладиган изларидан иборат десак бўлади. И.П.Павлов таълимотига кўра, «бу воқеъликдан сигнал берувчи биринчи сигнал системаси бўлиб, бу система бизда ҳам, ҳайвонларда ҳам бор». Аммо сўзлар, дейди Павлов, воқеъликнинг одамга хос бўлган иккинчи, маҳсус сигнал системаснни ташкил этади. Сўз бевосита нарса ва ҳодисалардан олинган сигналларнинг ўрнини босади, шунинг учун ҳам, Павлов уни (сўзни) сигналларнинг сигнали деб атади.
Ҳар қандай сўз, эшитилган, қилган, баланд овоз билан ёки ичида айтилган сўз одамнинг тажрибаси билан боғланган бўлиб, хилма-хил биринчи сигналлар ҳақида сигнал беради.
Шундай қилиб, одамнинг катта ярим шарлар пўстида биринчи сигнал системасидан ташқари, иккинчи сигнал системаси ҳам бор, иккинчи сигнал системаси одамнинг юксак нерв фаолиятини ҳайвонларнинг юксак нерв фаолиятидан ажратадиган, сифат жиҳатдан янги системадир.
Иккинчи сигнал системаси меҳнат жараёнида, кишиларнинг тарихий тараққиёти жараёнида келиб чиққан, шу билан бирга, у одамнинг ижтимоий ҳаётининг зарур шартидир. «Худди сўз,– дейди Павлов, бизни одамга айлантирган». Одам билан муҳит ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг ҳаммаси иккинчи сигнал системаси орқали воқеъ бўлади. Ик­кинчи сигнал системаси «одамга жо бўлган муносабатларда энг доимий ва қадимги регулятор» бўлиб қолди.
Аммо иккинчи сигнал системаси биринчи сигнал системасидан ажралган ҳолда воқеъ бўлмайди, балки у билан маҳкам боғланган ҳолда воқеъ бўлади.
Иккинчи сигнал системасининг механизмлари тафаккур ва нутқнинг физиологик асосидир. Иккинчи сигнал системаси, биринчи сигнал системаси билан ўзаро таъсир этар экан, тафаккур фаолияти кузатиш, логик хотира, ҳис ва ирода билан чамбарчас боғланган функцияларнинг ҳам физиологик асосидир.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish