Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet28/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ҳайвонларнинг кўникмалари.
Кўникма –ҳайвонларнинг индивидуал ҳаёти давомида пайдо қиладиган ҳаракатларидир.
Масалан, ўрганган ит қўл узатилса, олдинги оёғини беради; ит эшикни оёғи ёки тумшуғи билан очади, «ўйинга тушади», кейинги оёқлари билан тикка юради, от аравага киради ва ҳоказо. Бундай ҳаракатлар кўникмалар деб аталади.
Ҳайвон инстинктив ҳаракатлар ёрдами билан қандай эҳтиёжларини қондирса, ҳосил қилинган кўникма йўли билан ҳам ўша эҳтиёжларини қондиради. Итнинг «ўйинга тушиши» ёки «олдинги оёғини бериши» унинг овқат олишига ёрдам берадиган ҳаракатлардир.
Ҳайвонларнинг кўникмалари шартсиз рефлекслар, инстинктлар асосида, шунингдек, илгари ҳосил бўлган шартли рефлекслар асосида вужудга келади. Кўникмалар ҳайвоннинг бирон эҳтиёжини қондиришга ёрдам берадиган янги (инстинктив ҳаракатлардан узгача) ҳаракатларни қайта-қайта такрорлаш йўли билан вужудга келади. Шундай қилиб, кўникманинг нерв-физиологик механизми шартли рефлексдир. Кўникма ҳосил қилиш ҳайвонда шартли рефлексларнинг биринчи ёки бутун бир системасини ҳосил қилиш демакдир.
Янги ҳаракат пайдо қилиш ва уни мустаҳкамлаб қолиш аввало ҳайвон турган шароитга боғлиқ. Масалан, итга овқат бериладиган идишни уйга олиб кириб, уй эшигини ёпиб қўйилди дейлик. Ит буни кўради. Ит овқатга эҳтиёж сезганда эшикка югуриб боради, уни оёғи ёки тумшуғи билан очишга ўриниб, кўпгина пойма-пой ҳаракатлар қилади. Шу бетартиб ҳаракатлар давомида ит эшикни оёғи ёки тумшуғи билан беҳосдан очиб юборади. Бу ҳаракат бир неча марта такрорланади. Оёқ ёки тумшуқнинг ўнг келган ҳаракатлари мустаҳкамланиб қолади, натижа бермайдиган фойдасиз ҳаракатлар эса йўқолади; ит кейинчалик эшикни оёғи ёки тумшуғи билан бемалол очадиган бўлиб қолади.
Ҳайвонда бамаъни ҳаракатнинг янги кўникмаси, янги усули таҳминан шундай вужудга келади.
Ҳайвонларнинг кўникмалари ота-онасидан «ўрганиш» йўли билан ҳам ҳосил бўлади. Масалан, бўрилар болаларини овга шундай «ўргатади»: қари бўри қилган ҳаракатларни ёш бўрилар такрорлайди. Бу ерда «ўрганиш» таҳлил қилиш инс­тинктига асослангандир.
Уй ҳайвонларини одам «ўргатганида улар кўп кўникма ҳосил қилади. Кишиларнинг ҳайвонларда шу тариқа кўникмалар ҳосил қилиши ўргатиш (дрессировка) деб аталади.
Тараққиётнинг тубдан босқичида турган ҳайвонларда ҳам кўникма ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, тахтани турли рангларга бўяб, муайян рангдаги қисмига суварак чиққанда, шу қисмидан электр токи ўтказилса, суваракни тахтанинг ўша қисмини эхтиёт билан айланиб чиқадиган қилиб ўргатиш мум­кин. Асаларини ҳам муайян рангли қоғозга кўнадиган қилиб ўргатиш мумкин. Бунинг учун ширин сув солинган идишни муайян рангли қоғознинг устига бир неча марта қўйиш керак.
Ҳайвон биологик тараққиётининг қанчалик юқори босқичида турса, бинобарин, нерв системаси қанчалик мураккаб бўлса, бош мияси қанчалик кўп такомиллашган бўлса, бу ҳайвондаги кўникмалар ҳам шунчалик турли-туман бўлади, бу кўникмалар шунчалик тезроқ ҳосил бўлади.
Ҳайвонларда пайдо қилинган кўникмалар кўпинча инстинктив ҳаракатлардан ажралган ҳолда намоён бўлмай, балки шу инстинктив ҳаракатлар билан бирга намоён бўлади. Кўникмалар инстинктив ҳаракатларни мураккаблаштиради, уларнинг хилини кўпайтиради, ўзгартиради. У ҳосил бўлган кўникмалар айрим инстинктларни ҳатто тўхтатиб қўя олади. Мушук билан сичқонни шунга ўргатиш мумкинки, натижада мушук сичқондан қочадиган, сичқон эса мушукни қувлайдиган бўлиб қолади.
Юксак даражадаги ҳайвонларнинг баъзи кўникмалари жуда мураккаб бўлади ва ҳатто ақллилик белгиси бўлиб кўринади. Масалан, ўргатилиб, цирк саҳнасига олиб чиқиладиган ҳайвонларнинг кўрсатадиган ҳаракатлари: филлар рақси, ана айиқларнинг велосипед миниб юриши, шерларнинг акробатик ҳаракатлари, ит, отларининг «математик масалаларни» ечиши ва ҳоказолар шундайдир. Буларнинг ҳаммаси шартли рефлекслар ҳосил қилишга асослангандир.
Ҳосил бўлган кўникмалар айрим ҳолларда, ҳайвонларнинг ҳаёт шароитига қараб, мустаҳкамланиши ва ирсий бўлиб қолиши янги инстинктив ҳаракатлар шаклида наслдан-наслга ўтиши мумкин. И.П.Павлов физиологларнинг 1913 йилда гроненгенда бўлиб ўтган халқаро конгрессида бундай деган эди: «Янги пайдо қилинган шартли рефлексларнинг баъзилари кейинчалик ирсият йўли билаи шартсиз рефлексларга айланади дейиш мумкин».Бир йилдан кейин – 1914 йилда, Павлов янада кўпроқ ишонч билан бундай деди: «Янги пайдо бўлган рефлекслар бирин-кетин бир қанча наслларда ҳаёт шароити бирдай сақланган тақдирда, узлуксиз равишда доимий рефлексларга айланиши жуда ҳам эҳтимол (ва бунга энди фактлар далил бўла олади). И.П.Павлов таълимотига кўра, ҳайвонлар пайдо бўлиб уларда нерв системаси вужудга келиши биланоқ шартли рефлекслар, яъни организм билан ташқи муҳит ўртасидаги муваққат нерв боғланишлари вужудга кела бошлаган. Биологик жиҳатдан ниҳоятда муҳим ва организмнинг ҳаётини сақлаш учун зарур бўлган бу муваққат нерв боғланишлари бир қанча насллардан-наслларга ўтиб, такрорланиб, доимий (шартсиз) боғланишларга, яъни инстинктларга айланган. Ҳайвонларда шартли рефлекслар ҳосил бўлиш жараёнида нерв системасининг ўзи ҳам ўзгарган ва такомиллашиб борган.
Шундай қилиб, И.П.Павлов таълимотига кўра, юксак нерв фаолияти ҳайвонларнинг тараққиётида етакчи роль ўйнайди.
Ҳайвонлар кўникмалар ҳосил қилиш туфайли, ташқи муҳитнинг ўзгарувчи шароитига чаққонроқ ва яхшироқ мослашадиган бўлиб қолади.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish