Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Шахсиинг бирон мақсадни кўзлаши ва дунёқараши



Download 1,71 Mb.
bet37/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Шахсиинг бирон мақсадни кўзлаши ва дунёқараши.
Шахснинг белгиси ва ўзини англашининг мазмуни – унинг бирон мақсадни кўзлаши, шунга интилишидан иборат.
Шахснинг муҳим хоссаси шуки, у бирон мақсадни кўзлайди, шу мақсадга интилади. Шахс ҳамиша бирон нарсага, бирон мақсадга, бирон объектга кўз тикади, унга интилади, воқеъликнинг реал соҳалари ана шундай объект бўлади, аммо хақиқатда йўқ бўлган, хомхаёлдан келиб чиққан нарсалар ҳам шундай объект бўлмоғи мумкин.
Шахс ўз ҳаётида муайян бир идеал учун, киши истикболнинг ўз умрида амалга ошириш лозим деб ҳисоблайдиган ва амалга оширадиган баркамол образи учун интилади ва шуни ўзига олий мақсад қилиб олади. Одам шу мақсадни деб яшайди ва ҳаётининг маъноси шунда деб билади.
Одамнинг интилишлари, ҳаёт мақсади муайян ва барқарор мақсад бўлиши учун шу юксак идеал ҳам хомхаёл маҳсули бўлмасдан, балки ҳақиқатан ҳам ҳаётий, барқарор ва доимий идеал бўлиши керак. Юксак идеал ёки олий мақсад кишининг дунёқарашидан келиб чиққандагина барқарор ва идеал бўла олади.
Дунёқарашнинг бўлиши ҳам шахснинг муҳим белгисидир.
Дунёқараш одамнинг табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги қарашлари, тасаввурлари ва тушунчалари системасидир.

Синфий жамиятда ягона дунёқараш йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Дунёқараш ташқи олам ва инсон тафаккурининг жараёнлари ҳақида мунтазам қарашлар системасини беради. Бу дунёқараш фаннинг ютуқларига ва инсониятнинг кўп асрлик тажрибасига асосланади.


Одамнинг кўзлаган мақсади, ҳатти-ҳаракати дунёқарашга мос бўлиб, шахснинг эҳтиёжига айланганда бу дунёқараш маслак бўлиб қолади.
Идеаллар (олий мақсадлар) ва дунёқарашнинг мавжудлиги ҳам одамнинг ўз онгига қўшилади. Одам ўз идеалларини англаб, ўз дунёқараши ва маслакларини билиб олиб, ҳаётда ва жамиятда тутган ўрнини аниқлайди, нимани деб яшаётганлигини ва ишлаётганлигини; ўзини, ўз фаолиятини қай йўлдан камолга етказа бориши кераклигини, жамиятда қандай киши бўлиб етишуви зарурлигини аниқлаб олади.


Одамнинг эҳтиёжлари ва меҳнат.
Шахснинг муҳим белгиси фақат одамга хос маҳсус эҳтиёжларнинг борлигидир.
Эҳтиёжлар одамнинг кун кўриши ва яшаши учун зарур нарсалардир.
Одам яшамок, кун кечирмок учун ўз эҳтиёжларини қондириш керак. Эҳтиёжлар ҳайвонларда ҳам бор.
Аммо ҳайвонларда фақат биологик, туғма эҳтиёжлар бўлади,– овқатланиш, сақланиш, насл қолдириш эҳтиёжлари бор, холос. Одамда эса биологик эҳтиёжлардан ташқари, яна юк­сак эҳтиёжлар – билиш эҳтиёжлари, ижтимоий эҳтиёжлар, маънавий, эстетик ва бошқа шу каби эҳтиёжлар бор. Бу эҳтиёжлар туғма эҳтиёжлар эмас – улар тарихан тараққий этган. Ижтимоий зот бўлган одамнинг биологик эҳтиёжлари ҳам тарихий тараққиёт жараёнида сифат жиҳатдан ўзгарган.
Кишиларнинг эҳтиёжлари ижтимоий тузум формаларининг тараққийсига қараб ўзгаради.
Ҳар бир айрим одамнинг эҳтиёжлари ижтимоий муҳит, тарбия ва тажрибасига қараб тараққий этади. Эҳтиёжни қондириш жараёни ҳаётнинг муҳим бир томонини ташкил этади.
Одам юксак даражадаги маънавий эҳтиёжлари борлиги билангина эмас, балки ўзининг эҳтиёжлари (шу жумладан, биологик эҳтиёжларни ҳам) англаши билан ҳам ҳайвонлардан фарқ қилади. Эҳтиёжлар одамни ғайратга киргизади, унинг фаолиятини ҳамма турларига далда беради.
Юқорида айтилганидек, ҳайвонлар ўзининг эҳтиёжларини туғма инстинктив ҳаракатлар ёрдами билан ва инстинктлар асосида вужудга келган кўникмалар ёрдами билан қониқтиради. Одам шахс бўлганидан ўз эҳтиёжларини онгли, оқилона ҳаракатлар ёрдами билан қондиради. Шу билан бирга, одам фақат инсонга хос бўлган маданий ижтимоий эҳтиёжларнигина эмас, балки табиий, биологик эҳтиёжларини ҳам оқилона қондиради.
Шу билан бирга, одамнинг ҳаракати ҳайвонлар ҳаракатидан тафовут қилиб, ижодий характерда бўлади.
Ҳайвонлар теварак-атрофдаги муҳитга фақат мослашади, ундан тайёрини олади. Одам муҳитга мослашиш билангина қолмайди, балки шу муҳитни қайта кўради, ўзгартиради ўзига мослаштиради. Шахснинг оқилона ирода билан бўладиган фаолияти ижодий меҳнатда содир бўлади. Одам янгилик яратади, ижод қилади, шу янгиликни теварак атрофдаги воқеъликка қўшади, воқеъликни ўзгартиради ва тўлдиради.
Кишиларнинг ижтимоий меҳнат фаолияти туфайли ер шарининг бутун қиёфаси ўзгарди – янги географик муҳит вужудга келди дейиш мумкин.
Шахснинг индивидуал ҳусусиятлари унинг белгиси ҳисобланади. ҳар бир одамнинг ўзига яраша шахсий ҳусусиятлари бор. Бир-бирига ўхшайдиган, аммо тамомила бир хил бўлмаган кишилар бор. Одамнинг индивидуал ҳусусиятлари ақлида, ҳисларида, иродасида намоён бўлади. ҳар бир одам ўзига яраша идрок этади, эслаб қолади, ўзига яраша фикр юритади ва сўзлайди. Ҳар ким турли ҳисларни ўзига яраша кўнгилдан кечиради ва турли шароитда ўзига яраша иш қилади. Ҳар бир одамнинг ўзига хос темпераменти ва характери, ўзига яраша индивидуал лаёқат-қобилиятлари ва қизиқиш-ҳаваслар бор.
Юқорида айтилганлардан, шахснинг моҳияти фақат юқорида кўрсатилган психик белгилардан иборат экан, деган маъно чиқмайди. Шахснинг таркибий қисми одам организми – гавдасидир.
Одамни шахс деб айтганимизда умуман одамни – унинг онги ва организмини назарда тутамиз.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish