Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet198/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ХVIVII АСРЛАРДА ЭМПИРИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ДАСТЛАБКИ ТАРАҚҚИЁТИ
XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида капитализм ҳақида буржуа жамиятининг ривожланишн муносабати билан Ғарбий Европада философия ва илмий тафаккур соҳасида кескин бурилиш рўй беради. Фанда тажрибага асосланган янги оқим (эмпирик оқим) ривожлана бошлайди. Илмий тафаккурдаги бу бурилиш, одатда, инглиз мутафаккирлари Ф. Бе­кон, Гоббс, Локкларнинг, шунингдек, француз философи Р. Декартнинг номи билан боғланган.
Френсис Бекон (1561 –1725 й.) ва Томас Гоббс (1588–1679 й.)
Ф.Бекон «инглиз материализмининг ва умуман тажриба фанларининг» асосчисидир. Бекон, аввало, шунинг билан машҳурки, у ўрта аср схоластик философиясини қаттиқ танқид қилди ва илмий билимнинг янги йўлларини белгилаб берди. Бекон таълимотига кўра, фан, биринчи навбатда атрофдаги табиатни, унинг баъзи бир ҳодиса ва қонунларини ўрганиш билан шуғулланмоғи керак. Табиатни ўрганиш унинг устидан ҳукмронлик қилиш учун керак. Табиатни ўрганиш методи умумий оғзаки мулоҳазалардан эмас, балки тажрибадан иборат бўлмоғи керак. Бекон рационалистик дедуктив методни фанда бефойда деб инкор қилди ва тажрибага асосланган индуктив методни асослаб берди. Бекон ўзининг метод ҳақидаги таълимотини гўё Аристотель «Органон»и зиддига ва ўрнига ёзилгандек «Янги органон» деб аталган китобида баён қилди. Айни вақтда Бекон руҳ ва руҳий ҳаёт ҳақидаги масалаларни ҳам қўзғаган. Бекон руҳни иккига бўлади: ақлий ва ҳиссий руҳлар. Биринчиси илоҳий нафасдан келиб чиқади, иккинчиси моддий (жисмий) бўлиб, барча органик мавжудотларга хосдир, ҳайвонларнинг танаси ҳиссий руҳ органидир, инсонда эса тана ақлий руҳ органи бўлиб хизмат қилади.
Бироқ, ақлий руҳ илмий билиш предмети бўла олмайди. У фақат теология – диннинг предмети бўлиши мумкин.
Беконнинг таълимотига кўра, ҳиссий руҳ моддийдир, лекин иссиқлик билан сийракланиши натижасида кўзга кўринмайдиган бўлиб қолган, у суюқликка ўхшаган бўлиб, ўз табиатига кўра ҳаво ва ўтга яқиндир. Бекон руҳнинг асосий турадиган жойи миядир, лекин нервлар ва артериялар орқали бутун организм бўйлаб ҳаракатланади, деб ҳисоблайди.
Бекон руҳнинг қобилиятлари ҳақида гапирар экан, фаҳм, ақл, хотира, истак, иродаларни кўрсатади. Лекин унинг таълимотининг бутун қисми ривожлантирилмаган. Психология масалаларида у айрим-айрим тасодифий мулоҳазалар билан чекланиб қолган.
Бекон физик олам қонуниятларини инсон психик ҳаётига кўчириш, психикани тажриба ва кузатиш йўли билан ўрганиш мумкин, деб таҳмин қилди. Беконнинг фикрича, «биринчи пси­хик элемент» (ўзига хос психик атом) тасаввурдир. Психологиянинг идеали «табииётдаги атомлар механикасидан намуна олиб, «тасаввурлар механикасини» яратишдир.
Беконнинг тасаввурлар механикаси ҳақидаги фикрларини бошқа бир инглиз философ – материалисти Гоббс янада мукаммалроқ ривожлантирди. У руҳий ҳаёт философиясининг ҳам, богословиянинг ҳам эмас, балки табиат фанининг предметидир. Унинг фикрича, руҳ сингари моддий бўлмаган моҳиятнинг бўлиши мумкин эмас. Гоббснинг фикрича, психик ҳаётнинг асосини гўёки ўзига тортувчи, жалб қилувчи (ҳузур, истак, муҳаббат) ва ранжитадиган (оғриқ, қўрқув, нафрат) кучларидан иборат бўлган эҳтирослар ташкил этади. Психологик ҳодисаларнинг ўзи моддий тартибдаги фактлардир. Уларнинг ривожланиши нутқнинг ривожланиши билан боғлиқдир. Гоббс янги материалистик психологиянинг асосчисидир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish