Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Шартсиз рефлекслар билан шартли рефлекслар ўртасидаги фарқ яна шундаки, шартсиз рефлекслар доимий бўлади, шартли рефлекслар эса сусайиши ёки сўниши мумкин



Download 1,71 Mb.
bet19/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Шартсиз рефлекслар билан шартли рефлекслар ўртасидаги фарқ яна шундаки, шартсиз рефлекслар доимий бўлади, шартли рефлекслар эса сусайиши ёки сўниши мумкин.
Оғизга олинган овқат ҳамиша сўлак ажралишига сабаб бўлади. Аммо қўнғироқ товушига жавобан сўлак ажралиши доимий бир нарса бўлмай, вақтинча бир нарсадир. Қўнғироқ чалиш (шартли қўзғовчи) бир неча марта такрорлангандан кейин айни вақтда овқат (шартсиз қўзғовчи) берилмаса, сўлак ажралиши камаяди, сусаяди ва ниҳоят, бутунлай тўхтайди. Қўнғироқ товуши яна сўлак ажралишига сабаб бўлиши учун шартли қўзғовчини шартсиз қўзғовчи билаи мустаҳкамлаш керак.
Шартсиз ва шартли рефлекслар организм ҳаётидаги турли аҳамияти билан ҳам фарқ қилади. Организм шартсиз рефлекслар ёрдамида теварак-атрофдаги муҳит билаи доимо боғланиб туради. Шартли рефлексларда эса ўзгариб турувчи муҳит билан янги, муваққат боғланишлар вужудга келади.
Ҳайвон организми атрофидаги муҳит ҳеч вақт ўзгармасдан доимо бир хилда турганда эди, ҳайвон организмлари муҳит билан фақат шартсиз рефлекслар ёрдамида боғлана олар эди. Аммо организм яшайдиган ташқи муҳитнинг доимо ўзгариб туриши маълум, шу сабабли ҳайвонларнинг сақланиб қолиши учун шартсиз рефлексларнинг ўзи камлик қилади, демак, уларга янги боғланишлар, шартли рефлекслар қўшилиши керак. Шунинг учун ҳам ташқи муҳит тез ўзгарганда қуйи даражадаги ҳайвонлар, шунингдек, ҳашаротлар нобуд бўлади, чунки уларда шартли рефлекслар кам ва бунинг устига жуда секинлик билан ҳосил бўлади. Юқори даражадаги ҳайвонларда эса жуда кўп шартли рефлекслар тез ҳосил бўлади, шунинг учун бундай ҳайвонлар теварак-атрофдаги муҳитда тез-тез бўлиб турадиган ўзгаришларга ҳийла осонроқ мослашади.
Шартли рефлекслар ҳосил бўлганлиги туфайли, шартсиз рефлекслар ҳали шартсиз қўзғовчилар юз бермасдан анча олдин воқеъ бўлаверади, ҳатто бу шартсиз қўзғовчилар узоқ жойда юз берган ҳолларда ҳам воқеъ бўлаверади шартли қўзғовчи ҳайвон ҳаёти учун муҳим бўлган бирон бир ҳодиса ҳақида, масалан, офат борлиги, ҳавф-хатар туғилганлиги ҳақида сигнал беради.
Шунинг учун ҳам И.П.Павлов бош мия пўстининг фаолиятига сигнал фаолияти деб ном берган эди.
Шартли рефлекслар ҳайвонларда малака ва одатлар ву­жудга келишининг нерв-физиологик асосидир.
И.П.Павлов миянинг катта ярим шарлар пўсти шартли рефлексларнинг маркази эканлигини кашф этгандан кейин, юксак нерв фаолияти қонуниятларини мукаммалроқ текшириш учун шу шартли рефлекслар методидан фойдаланди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish