Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet180/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ўз характерини ўзи тарбиялаш.
Киши характери фақат педагоглар томонидан олиб бориладиган тарбиявий таъсир этишнинг самараси бўлибгина қолмай, балки ўз-ўзини тарбиялашининг ҳам маҳсулидир. Шу сабабли ҳар бир киши маълум ёшдан бошлаб ўз характери ва унинг айрим сифатлари учун ўзи жавобгардир. Ўз харак­терини тарбиялашда у киши аввало яхши фазилатларни, шахс идеалини ўзида тарбиялаб етказишни кўзда тутмоғи лозим. Шу билан бир вақтда киши ўз характеридаги салбий томонларни ўзи тан олиши камчиликларига ўзи иқрор бўлиши керак.
Ўз камчиликларига ўзи иқрор бўлиш киши характерининг ижобий, прогрессив хислатидир. Ўз камчиликларига иқрор бўлиш кишини ўз-ўзини тарбиялаш йўлига бошлайди. Ўз кам­чиликларига иқрор бўлмаслик, уларни кўрмаслик киши характерининг энг ёмон хусусиятидир. Ўз камчиликларини кўра билмаган одам олдинга қараб ҳаракат қилишга, ўсиш ва камолотга етишга лаёқатсиз одамдир.
Ёмон хислатларни йўқотишга фаоллик билан киришмасдан, ўзида уларнинг борлигига иқрор бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Иқрор бўлиш заиф ирода ва характернинг мавжудлигидан далолат беради, холос. Бунда ташаббускорлик ва ирода кучини ҳам ишга солиш керак.
Мактаб ўқувчиси характерининг таркиб топишида ўз-ўзини тарбиялаш катта ўрин эгаллайди. Ўз-ўзини тарбиялашга ҳаракат қилиш кўп жиҳатдан атрофдаги одамларнинг таъсири ва аввало педагогнинг таъсири остида туғилади ва тараққий этади. Тарбиявий иш ўсиб келаётган ёш авлодда, жумладан ўз характерида муайян ижобий хислатларни ўзи тарбиялаш заруриятини пайдо қилиш ва ўстириш ҳамдир.
Ота-оналар, ўқитувчи ва тарбиячилар бошқа тарбиявий ишлар билан бир қаторда болаларга ўз камчиликларини билиб олиш ва бу камчиликларни йўқотиш учун ҳаракат қилиш ҳамда ўзларида ижобий ирода ва аҳлоқий сифатларни пайдо қилиш устида машқ қилиш зарурлигини ўқтиришлари лозим.
Ўз-ўзини тарбиялашга интилишни пайдо қилишда жамоанинг роли катта. Таълим-тарбия ишлари тўғри йўлга қўйилган тақдирда ўрта ёшдаги мактаб даврининг биринчи йилларидаёк ўқувчиларда ўз характерини ўзи тарбиялашга интилиш истаги сезиларли равишда кўрина бошлайди.
Ўсмирларда ўз-ўзини англашнинг таркиб топиши асосида киши шахсига хос бўлган яхши фазилатларни ўзларида пайдо қилиш масаласи туғилади. Ўсмирлар кўпинча ўз ҳаракатларида фақат катта ёшдаги кишиларга ёки ўртоқларига тақлид қилибгина қолмай, балки ҳар бир ишни ўз ҳоҳлаганларича қилишга, мустақилликка, бошқаларга ўхшамасликка интиладилар.
Албатта, бу даврда ҳам болаларда мустақилликни уйғотиш ва уни қўллаб-қувватлаш билан бирга педагоглар бола шахсининг таркиб топиши жараёнида уларни доим йўлга солиб туришлари керак бўлади. Лекин тарбиячилик бунда ўсмирларнинг ўз ижодий фаолиятларини, ташаббусларини усталик билан йўлга сола билишлари ва уларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишда кўрсатаётган ўринли қатъиятликларини бўғиб қўймасликлари лозим. Ўсмирлардаги фаоллик ва мустақилликка бўлган интилишини тегишли изга солмоқ керак.
Киши шахсига хос бўлган яхши фазилатларни ўзида пайдо қилишга интилиш юқори синф болаларида яна ҳам кучлироқ бўлади. Бундай интилиш ўз-ўзини англашнинг яна ҳам ўсиб бориши, улардаги дунёқарашнинг таркиб топиши ва бу ёшдаги бола шахсида ғоявий йўналишнинг шаклланиши муносабати билан айниқса яққол кўринади.
Катта ёшдаги мактаб болалари аҳлоқ ва характернинг ижобий хислатлари тўғрисидаги масалалар билан жуда ҳам қизиқадилар. Йигит ва қизларимиз кучли ва мустаҳкам иродага эга бўлишни истайдилар ва шунинг учун ҳам улар, одатда, ўз ирода ва характерларини тарбиялаш ҳамда ўзларида ирода ва характер тарбиялаб етказиш масалалари билан жуда ҳам қизиқадилар. Улар ирода, характерни ўстириш масалаларига оид лекциялар тинглашни ва суҳбатлар ўтказишни, шу масалаларга оид адабиётлар ўқиш ва мунозаралар ўтказишни севадилар.
Йигит ва қизларимиз, қатъият, сабот-матонат ва қийинчиликларни бартараф қилиш, тамойилиаллик, довюраклик сингари характер хислатларини ўзларида тарбиялаб етказишга ҳаракат қиладилар.
Характернинг иродавий сифатлари таркиб топишида мактаб ўқувчилари қизиқишларининг ўсиши катта аҳамият касб этади. Кўпчилик йигит ва қизларда юқори синфларида ўқиётган даврларида муайян ҳаёт идеаллари бунёдга келади, улар ўзларининг бўлғуси касбларини танлаб оладилар. Бу қизиқиш ва идеалар сабот-матонатнинг ўсишига, жасурлик, ташаббускорлик, субутлилик каби иродавий сифатларнинг тараққий этишига имкон беради.
Ўқувчиларда характернинг ижобий иродавий ва аҳлоқий сифатлари таркиб топишига уларнинг дунёқарашлари, жумладан аҳлоқ тамойилларини пухта эгаллаб олишлари катта таъсир кўрсатади. Агар одам ўзининг кундалик кайфиятлари ва ҳатти-ҳаракатларини ана шу тамойиллар асосида баҳолаб борса, унда ўз фаолиятини ўзи баҳолаш туфайли характернинг тегишли белгилари ҳам таркиб топади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish