Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


IV. ЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet127/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

IV. ЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
Ҳиссиётлар пайдо бўлиш тезлиги, кучи ва давомийлиги (барқарорлиги) жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади.
Ҳиссиётнинг пайдо бўлиш тезлиги. Эмоционал кечинмалар турли ҳолларда турлича тезлик билан пайдо бўлади. Баъзан ҳиссиётлар жуда тез тўсатдан, дарҳол пайдо бўлади, масалан, киши бирдан хурсанд бўлиб кетади, дарҳол ғазабга келади, дарҳол аччиқланади ва ҳоказо. Лекин баъзан шу ҳиссиётларнинг ўзи дафъатан ўзгармайди, балки аста-секин туғила бошлайди. Хурсандлик ҳам, ғазаб ҳам, аста-секин қўзғалади. (Бундай ҳолатни биз «қўрққанлиги» ёки «суюнганлиги дарров билинмади» деб айтамиз.)
Лекин шундай эмоционал кечинмалар борки, уларнинг қай даражада тез пайдо бўлганлигини белгилаш қийин ёки бутунлай белгилаб бўлмайди. Масалан, биздаги кайфиятларнинг кўпчилиги шулар жумласига киради.
Ҳиссиётнинг кучи. Эмоционал кечинмаларнинг кучи тур­лича бўлиши мумкин. Ҳиссиётнинг кучи аввало ёқимли ёки ёқимсиз туйғуларнинг нақадар кучли бўлишидадир. Шунинг учун ҳам «жуда хурсанд бўлдим», «унчалик ёқмади» ва шу каби иборалар ишлатилади. Субъектив жиҳатдан олганда, ҳиссиётнинг кучи шу ҳиссиётни шахснинг нақадар эҳтирос ила кечираётганлиги билан ҳам белгиланади.
Ҳиссиётнинг кучи интеллектуал (ақл-идрок) жараёнларга ҳам сезиларли равишда таъсир қилади. Эмоционал қўзғалишнинг маълум бир даражасида интеллектуал жараёнлар кучаяди: идрок ва тасаввур яққолроқ бўлади, тафаккур жараёнлари жадаллашади. Лекин баъзан айниқса кучли эмоционал кечинмалар вақтида - интеллектуал жараёнлар чекланади, сустлашади ва ҳатто ақл-фаросат қочади. Одам ўз ҳиссиётларини тийиб тура олмаганларида кўпроқ шундай бўлади. Пайдо бўлган тасаввурлар ва фикрлар тўхталиб қолади ёки йўқолади, мантиқий боғланишлар сусаяди, тафаккурнинг назорат қилувчи, танқидий фаолияти бўшашади ёки бутунлай тўхтаб қолади. Одам мана шундай қаттиқ, эмоционал изтироб ҳолатида қаттиқ ҳаяжонга тушган ёки ҳовлиққан пайтларида кўпинча ножўя ишлар қилиб қўяди, мантиққа сиғмайдиган, субъектив, ҳақсиз, ғаразли хулосалар чиқаради, энг оддий масалаларни ҳам ҳал қила олмай қийналиб қолади. Ўз атрофидаги вазиятни яхши пайқай олмайди. Агар кучли ҳиссиётларни бизнинг онгимиз бошқариб турса, бу ҳиссиётлар бизнинг тамойилларимиз туфайли туғилган бўлса, бундай кучли ҳиссиётлар ижобий аҳамият касб қилади. Ифодаловчи ҳаракатларнинг мускул-ҳаракатлантирувчи соҳадаги ва нутқдаги энг сезиларли ўзгаришлар билан бирга кучайиши ёки кучсизланиши сиртдан қараганда ҳиссиётларнинг кучи қай даражада эканлигини билдириб туради. Ҳиссиёт нақадар кучли бўлса, унинг сиртқи кўриниши шу қадар ифодали бўлади.
Муайян нарсага зўр интилиш билан намоён бўладиган кучли ҳиссиётлар катта-катта тўсиқларни енга оладиган кучли ҳаракатларда ифодаланади.
Сенсор ҳиссиётдан фарқли бўлган эмоционал ҳиссиёт ҳис-туйғулар пайдо бўлишининг тезлиги ва кучи билан белгиланади (353-бетга қаралсин).
Ҳис-туйғуларнинг барқарорлиги. Эмоционал кечинмалар қанчалик узоқ давом қилиши (барқарорлиги) билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Пайдо бўлган кечинма­лар узоқ вақт давом қилса, бундай ҳис-туйғулар барқарор кечинмалар деб аталади. Ҳис-туйғулар пайдо бўлиши билан дарров сўниб қолса, ёки бошқа бирор эмоционал кечинмага тез ўтиб кетса, бундай ҳис-туйғулар беқарор ҳис-туйғулар деб аталади.
Ҳис-туйғуларнинг кучи ва барқарорлигини уларнинг чуқурлигидан фарқ қилмоқ керак. Ҳис-туйғуларнинг чуқурлиги, одатда, тасаввурлар ва фикрларнинг, шунингдек мана шу конкрет эмоционал кечинма сабабли пайдо бўлган ва шу кечинмаларга муайян бир маъно бераётган интилишларнинг хилма-хиллиги ва бойлиги билан белгиланади. Одамнинг эътиқодлари, дунёқараши, қизиқишлари ва майллари билан алоқадор тасаввурларга, фикрларга ва интилишларга бой бўлган ҳис-туйғулар чуқур ҳис-туйғулардир. Чуқур ҳис-туйғулар ўтиб кетганидан кейин ҳам одатда, уларнинг изи узоқ вақт сақланиб қолади. Кўпинча тасодифий идрок қилишлар ва тасаввурлар билан боғлиқ бўлган бекарор ҳис-туйғулар, яъни «ҳавас» деб аталадиган ҳис-туйғулар чуқур бўлмайди. Бундай вақтинча ҳаваслар, одатда, одамнинг хотирасида бирор сезиларли из қолдирмайди.
Ҳис-туйғуларни қўзғатувчи эмоцияларнинг хусусияти – пайдо бўлиш тезлиги кучи ва барқарорлиги – бир қанча сабабларга, яъни нерв системасининг ҳолатига, муайян пайтда пайдо бўлиб қолган эҳтиёжларнинг кучига, шу ҳисларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ҳодисаларнинг шахсий ва ижтим-оий аҳамиятини одам қай даражада англаганлигига, шу ҳис-туйғулар пайдо бўлаётган ва ўтаётган вазиятга, шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир.
Ҳисларнинг айни вақтда нақадар тез, кучли ва барқарор бўлишига қараб, эмоционал ҳолатларнинг турлари фарқ, қилинади. Эмоционал ҳолатларнинг асосий турлари – кайфият, эҳтирос, руҳланиш ва аффектлардир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish