Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


III. ҲИССИЁТНИНГ ТАШҚИ ИФОДАЛАНИШИ



Download 1,71 Mb.
bet126/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

III. ҲИССИЁТНИНГ ТАШҚИ ИФОДАЛАНИШИ.
Психик жараёнларнинг ҳаммаси организмнинг ташқи ўзгаришларида ва ҳаракатларида маълум даражада ифодаланади. Лекин одамнинг ҳиссиётлари айниқса яққол ифодаланади. Эмоционал кечинмалар организмнинг ташқи ўзгаришларида шу қадар яққол аломатларда ифодаланадики, одатда, биз одамнинг ташқи кўринишига қараб унда қандай ҳиссиётлар юз бераётганлигини – у хурсандми, ёки хафами, ғазабланганми ёки бирор нимадан қўрқиб турганми, унда муҳаббат пайдо бўлганми ёки нафрат пайдо бўлганми, шодлик пайдо бўлганми ёки уялиш пайдо бўлганми, хуллас, мана шу ҳисларнинг кўпини айтиб бера оламиз. Ранг кўр, ҳол сўр, деган ҳикматли сўзнинг психологик маъноси бунга мисол бўла олади. ҳиссиётларнинг ташқи аломатларини ифодали ҳаракатлар деб аталади.
Эмоционал кечинмалар аввало мускулларнинг ихтиёрсиз бўладиган ҳаракатларида ифодаланади. Ижобий ҳиссиётлар вақтида бу ҳаракатлар, одатда, шу ҳисларни туғдирган нарса томонга йўналган бўлади, салбий ҳиссиётлар вақтида эса бу ҳаракатлар шу ҳисларни туғдирган нарсадан тескари томонга йўналган бўлади. Масалан, биз бир бадиий суратни кўриб ундан завқлансак, бизда ёқимли ҳис туғилади, шунинг учун беихтиёр шу суратга яқинлашамиз. Шунингдек, қалин дўстимиз билан тўсатдан учрашиб қолганимизда, биз шу дўстимизга томон беихтиёр ҳаракат қиламиз, яъни унга яқин бориб қолганлигимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз.
Айрим салбий ҳиссиётлар вақтида бизнинг ҳаракатларимиз шу ҳисни туғдирган нарсадан четлатишга интилади. Бошқа баъзи салбий ҳиссиётлар вақтида, масалан, ғазаб, нафрат ҳислари вақтида бизнинг ҳаракатларимиз шу эмоционал кечинмаларга сабаб бўлган нарса томонга йўналади. Бунинг сабаби шуки, бизда шу нарсани йўқ қилиш ёки унинг ҳаракатини бостириш ҳаракати туғилади ва биз шунга интиламиз. Мустақил ватанимизнинг душманлари, тероризмга, диний ақидапарастликка, ваҳобизмга нисбатан биздаги ғазаб ва нафратнинг ажойиб аҳамияти бор, чунки бу ғазаб ва нафрат душманни йўқ қилишга қаратилган эмоционал кечинмалардир.
Бизнинг эмоционал кечинмаларимиз мимикада, гавда ҳаракатларида ва имо-ишораларда айниқса яққол ифода­ланади. Кишининг эмоционал кечинмалари физиологик жараёнларда ва йиғи, кулги, бошқа шу кабиларда ҳам намоён бўлади.
Ҳиссиётларнинг ҳаракатларда, мимикада, гавдада, имо-ишоралар ва маъноли кўз қарашларда, бошқа шу кабиларда мана шу тариқа ташқи ифодаланишларининг ҳаммаси суратга ва кинога олиш йўли билан қайд қилиниши мумкин.
Кишининг эмоционал кечинмалари унинг нутқида ифодаланади. Турли эмоционал кечинмалар вақтида унинг тезлиги ўзгаради, кўпинча, нутқнинг синтаксис тузилиши бузилади, ритмика ва интонация ўзгаради. Ўтказилган текширишлар шуни кўрсатдики, ғамгинлик ва маъюслик ҳисларини ифодаловчи нутқ вақтида шу нутқни сўзловчи кишининг овози беихтиёр пасайиб кетади, нутқнинг ўзи сусайиб қолади, сўзлаётган кишининг товуши ҳам бўлиниб-бўлиниб чиқади. Хурсандлик ҳолатида бир нима сўзлаётган кишининг нутқида бунга бутунлай тескари ҳолат намоён бўлади. Турли эмоционал кечинмалар вақтида овознинг титраши ва унинг паст-баландлиги турлича ўзгаради.
Ҳиссиётларнинг мана шу ташқи ифодалари, одатда, ихтиёримиздан ташқари намоён бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, айрим ҳислар ўзига хос формада ифодаланади. Ма­салан, қўрқув вақтида кишининг кўз қорачиқлари кенгайиб кетади, бадани қалтирайди, юзи оқариб-бўзариб кетади. Хур­сандлик ҳисси вақтида кишининг кўзи ярқираб кетади, юзида қизариш пайдо бўлади, ҳаракатлар тезлашади ва ҳоказо.
Аммо одам ўзининг ифодали ҳаракатларини ўзгартириши мумкин: у баъзи ҳаракатларни тийиб туриши, баъзиларини эса кучайтириши мумкин. Одам сунъий равишда янги ифода­ли ҳаракатлар яратиши ва шу ифодали ҳаракатлар ёрдами билан ўзидаги эмоционал кечинмаларни тўлиқ ва хилма-хил қилиб очиб бериши мумкин.
Одам ўзининг мимикаси ва гавда ҳаракатини, шунингдек, товушини атайин чиройли қилиб кўрсатиши мумкин. У гарчи ўзи муайян ҳиссиётларни кечинмаётган бўлса ҳам, аммо шу ҳиссиётларни ифодалайдиган ҳаракатлар яратиши мумкин. Чунончи, артистлар саҳнада ўз ҳисларини эмас, балки сунъий мимика, имо-ишоралар, нутқининг интонацияси ва шу кабиларни яратиш йўли билан муайян ифодали ҳаракатларни тасвирлаб кўрсатишлари лозим бўлади. Ҳар бир киши ҳам ўз ҳиссиётларининг ташқи ифодаларини маълум даражада ўзгартириши мумкин.
Мана шу ўзгартириладиган ва янгидан вужудга келтириладиган ифодали ҳаракатлар, яъни эмоционал кечинмаларнинг ташқи аломатлари кишида мустаҳкам ўрнашиб қолиши, кўникма ва одатга айланиши, сўнгра эса ҳисларнинг табиий ифодаси тариқасида беихтиёр намоён бўлиши мумкин.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish