Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда



Download 1,71 Mb.
bet98/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда тафаккурнинг ўсиши.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг тафаккури ҳам, асосан конкрет-амалий ва конкрет-яққол тафаккур бўлади.
Лекин тарбия таъсири билан тажриба ва билимлар тўпланиши сабабли ва умуман ақл-идрокнинг бирмунча ўсганлиги сабабли, мактабгача тарбия ёшидаги боланинг тафаккури ясли ёшидаги боланинг тафаккурига нисбатан анча мазмунли бўлиб қолади. Унинг фикрлаш жараёнлари ҳам анча такомиллашади: унинг таққослаши анча аниқроқ бўлади, анализи анча муфассалроқ, умумийлаштиришлари анча аниқ ва кенгроқ бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола бирор ишни қилаётганида шу ишнинг мақсадини олдиндан белгилаб қўяди. Мак­табгача тарбия ёшидаги боланинг мана шундай фикрлаш жараёни анча мураккаброқ бўлган ўйин фаолиятида ва унинг уйидаги ўзи уддалайдиган меҳнат фаолиятида намоён бўлади ва ўсиб боради. Мактабгача тарбия ёшидаги бола ўйинда ва меҳнатда бошқаларнинг ҳаракатларига кўпинча тақлид қилиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, баъзи вазифаларни ўзи ҳам мустақил қиладиган бўлиб қолади.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола нутқнинг ўсиб бориши ва унинг катталар билан нутқ орқали қилаётган алоқаси кенгайиб бориши ундаги тафаккурнинг шаклланишида, айниқса катта аҳамиятга эга бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг фикр қиладиган нарсалар доираси ҳам кенгая боради. Бу нарсалар доираси бола ўзи бевосита идрок қилинаётган нарса чегарасидан ҳам четга чиқадиган бўлиб қолади. Мактабгача тарбия ёши­даги бола ўзи шу онда идрок қилаёттан нарсалар тўғрисидагина фикр қилиб олмасдан, ўзи илгари идрок қилган нарсалар тўғрисида ҳам фикр қилади. Мактабгача тарбия ёшидаги бола хаёлининг ўсиб бориши сабабли у яқин келажак тўғрисида ҳам, яъни эртаги кун тўғрисида, бўладиган байрам тўғрисида, яқинда ёз бўлиши тўғрисида ва бошқа шу кабилар ҳақида фикр қиладиган бўлиб қолади. Эртаклардаги воқеаларни хаёл қилиши мактабгача тарбия ёшидаги боланинг тафак­кури учун материал бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола ўз ҳукмларида фақат идрокларгагина таяниб қолмасдан, балки, шу билан бирга, тасаввурларга ҳам таянади. Мактабгача тарбия ёшидаги бо­ланинг тафаккурида бошқа кишилардан тайёр ҳолда олинган ҳукмлар катта ўрин олади, шу билан бирга, бу ҳукмлар инобатли ҳукмлардек ҳис қилинади. Мактабгача тарбия ёшидаги бола катта ёшдаги кишиларнинг (масалан, отаси ёки онаси ва ҳоказо) бирон бир фикрини кўпинча чин деб қабул қилади, чунки у бу фикрнинг қатъийлиги учун шу кишининг эътиборига суянади «Ойим шундай деган» важни келтиради). Бу ёш­даги болаларда танқидий тафаккур ҳали унча ўсмаган бўлади; бу ёшдаги болаларнинг ҳаммага ва ҳамма нарсага ишонавериши маълум. Лекин мактабгача тарбия ёшидаги бола ўзи тушуна оладиган материаллар доирасида тўғрини нотўғридан фарқ қилади, у ўзи идрок қилаётган сўзларнинг реал воқеликка мувофиқ келиши ёки келмаслигини айтиб бера олади, ёпишмаган бирор нарса ёки ҳодисанинг беманилигини пайқаб олади. Масалан, тўрт яшар қиз суратга қараб туриб, бундай дейди: «Ўрмондан арча олиб келишяпти, нега арчада юлдуз бор? Юлдуз арчага уйда тақилади-ку?». Яна бир мисол; отаси қизига поезднинг суратиии чизиб берди. Вагоннинг эшигини суратга чизди-ю, аммо зинанинг суратини солмади. Қиз отасидан сўрайди: “Вагоннинг зинаси қани?” отаси “нариги томонда” дейди. Қиз «нега вагоннинг зинаси нариги томонида?». «Ундоқ бўлса нега бу ерда эшиги бор?».
Боғланишли нутқ ўсиб борган сари мактабгача тарбия ёшидаги боланинг тафаккури фақат айрим-айрим ҳукмлардагина ифодаланиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, муҳокамалар тариқасида ҳам ифодаланади. Лекин бу муҳокамаларда ҳамиша муайянлик ва изчиллик бўлавермайди, мак­табгача тарбия ёшидаги бола ўз муҳокамаларида кўпинча бир нарсадан иккинчи нарсага «сакраб» ўтаверади, ўзининг тасдиқлаб ва инкор қилиб айтган сўзларида зидлик борлигини пайқамайди.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ўз муҳокамаларида, асосан, аналогия (бир-бирига ўхшатиш) йўли билан хулоса чиқарадидар. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар мактаб ёшига етай деб қолганларида, уларда дедукция ва индукция йўли билан хулоса чиқариш қобилияти ўса бошлайди. Бола­лар бундай хулосалар чиқариш формасини катталардан нутқ билан биргаликда ўрганиб оладилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг миясида кўпгина конкрет тушунчалар туради, бу тушунчалар мактабгача тарбия ёшидаги боланинг турмуш тажрибасида ва катталар билан нутқ орқали қилинган алоқа жараёнида ҳосил бўлади.
Ясли ёшидаги боланинг тушунчаларига нисбатан мактаб­гача тарбия ёшидаги боланинг тушунчаси анчагина сермазмун бўлади, яъни унинг тушунчасида нарсанинг белгилари кўпроқ акс этган бўлади. Лекин, шу билан бир вақтда, мак­табгача тарбия ёшидаги боланинг тушунчаларида нарсаларнинг унчалик аҳамиятли бўлмаган белгилари ҳам бўлади: бу белгилар, асосан, ўзининг ёрқинлиги, чиройлилиги, ҳаракатчанлиги ва бошқа шу каби хусусиятлари билан боланинг диққатини ўзига тортган белгилардир. Масалан, мактабгача тарбия ёшидаги боладан «Капалак қанақа бўлади» деб сўралса, у «Капалакнинг қаноти бор, учиб юради» деб жавоб беради. Мактабгача тарбия ёшидаги бола, одатда, нарсанинг истеъмол қилинишини нарсанинг энг муҳим белгиси қилиб кўрсатади; масалан, пиёла нима, ўт нимага керак, деган саволга мактабгача тарбия ёшидаги бола бундай жавоб бе­ради: «Пиёлада чой ичилади», «Ўт ерда ўсади, ўтни қўй ва сигир ейди».
Мактабгача тарбия ёшидаги бола фақат ўзи идрок қилган ва ўзи тасаввур қилиши мумкин бўлган нарсалар тўғрисидагина тушунчага эга бўлади. Мактабгача тарбия ёшидаги болада ҳали конкрет тушунчалар бўлмайди, масалан, у яхши буви тўғрисида, чиройлик гул тўғрисида, бир-бирига тенг кубиклар ёки чўплар тўғрисида фикр қилиши мумкин, лекин у яхшилик тўғрисида, гўзаллик тўғрисида, тенглик тўғрисида фикр қила олмайди. Мактабгача тарбия ёшидаги бола конкрет нарсалар тўғрисида фикр қилади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болада (таҳминан тўрт ёшдан бошлаб) ҳодисаларнинг сабабини кўрсатиб, изоҳлашга интилиш кучаяди. Мактабгача тарбия ёшидаги бола катталарга ҳамиша «Нега шундай?», «Нима учун?», «Нега?» деб савол бераверади. Лекин, шу билан бирга у катталарнинг берган жавоблари билангина қаноатланиб қолмайди, ўзи ҳам маълум бир ҳодисаларнинг сабабини топишга интилади, шу ҳодисаларнинг сабабини ўзига яраша изоҳлашга ҳаракат қиладн. Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг ҳали табиат қонунларини ўзи очиши ва шу қонунлар тўғрисидаги билим-ларни ўзлаштириши мумкин эмас, албатта. Лекин у бир-би­рига боғлиқ, бўлган баъзи сабабларни пайқай бошлайди ва тушуна бошлайди. Масалан, мактабгача тарбия ёшидаги бола қор иссиқ уйга олиб кирилганида эриб кетишини, ўсимлик иссиқда яхши ўсишини ўз тажрибаси асосида билади.
Умуман, мактабгача тарбия ёшидаги бола теварак-атрофдаги нарсаларга кўпроқ қизиқади ва уларни кўпроқ, билишга интилади, бу эса унинг тафаккурини активлаштиради. У янги нарсаларни томоша қилиш ва ушлаб кўришни яхши кўради, ўзи тушунадиган нарсалар тўғрисида айтиб берилган ёки ўқилган ҳикояларни тинглашни яхши кўради.
Тўғри тарбия қилинган тақдирда бола етти ёшга етганида мантиқий тафаккурнинг элементар формаларини ҳукм ва хулоса чиқаришнинг асосий турларини ўзлаштириб олади. Энди у мактабда ўқиши мумкин.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish