Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet101/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

II. НУТҚНИНГ ХУСУСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ.
Одамларнинг ўзаро алоқаларида уларнинг нутқлари турли маъноларда ёки функцияларда намоён бўлади.
Нутқнинг асосий вазифаси, демак, унинг асосий функцияси – одамларнинг бир-бирлари билан алоқа қилиш воситаси бўлишдир.
Бу алоқа асосан одамларнинг ўз фикрларини бир-бирла­рига айтишларидан иборат бўлади. Алоқа жараёнида фикрлар нутқ ёрдамида шаклланади, ифодаланади, айтилади ва тушуниб олинади. Оғзаки ёки ёзма нутқда ифодалаб берилган фикрлар шу фикрларни айтувчи киши учун ҳам равшанроқ бўлиб қолади. Шундай қилиб, нутқ алоқа жараёнида тафаккур қуроли бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга мана шу алоқа жараёнида нутқ ифода­лаш воситаси бўлиб, бирор нима билдириш воситаси бўлиб, таъсир ўтказиш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Нутқ - ифодалаш воситаси.
Нутқда бизнинг фикрларимиз билан бирликда туйғу-ҳисларимиз ҳам ифодаланади. Оғзаки нутқда ҳиссиётларимиз (эмоцанал кечинмаларимиз) сўз ёрдами билан қилинган тасвирларда, оҳангда, қофияда, хитоб ва саволларда, гаплашиш вақтидаги паузаларда ва айниқса интонацияларда на­моён бўлади. Чунончи, биз бирон кишининг исмини атаганимизда, шу кишига бўлган турли ҳисларимизни ва муносабатларимизни ўзимиздаги меҳрни, ғазабни, ғурурни, муҳаббатни, ҳурматни, нафратни, менсимасликни ва бошқа шу кабиларни атайин ёки беихтиёр намоён қилишимиз мумкин. Шу билан бирга, гапирувчининг интонациясида унинг ҳолати ҳам, чарчаганлиги, умуман ҳаяжони, ўзига бўлган ишончи ёки ишончсизлиги ва шу кабилар ҳам ифодаланади.
Лирик шеърлар, ашулалар, романлар, ариялар сингари нутқ формаларида одамларнинг асосан хилма-хил хис ва туйғулари ифодаланади.
Турли ҳиссиётлар бизнинг оғзаки нутқимиз билан биргаликда, одатда юз ҳаракатларимизда ва имо-ишораларимизда ҳам ёрқин намоён бўлади.
Нутқда бизнинг иродамиз мақсад муддаомиз, истагимиз, ниятимиз, қароримиз ҳам, шунингдек, ирода жараёнларининг айрим сифатлари – қатъият ва қатъиятсизлик, дадиллик, кишининг ўзини тута билиши, кишидаги қунт ва бошқа шу кабилар ҳам намоён бўлади.
Нутқ–бирор нимани билдирувчи восита.
Одамнинг нутқида унинг фикрлари ва хилма-хил ички ҳолати– эмоционал кечинмалари ва иродасигина ифодаланиб қолмасдан, шу билан бирга ҳамиша бирор объектив нарса ҳам билдирилади.
Сайраш ва қичқириш тарзидаги хилма-хил товуш бирик­малари ҳайвонларда ҳам бўлади, лекин бу товуш бирикмалари фақат туғма реакциялардир – ташқи ёки ички таъсир сабабли туғиладиган шартсиз рефлекслардир.
Қушларнинг сайраши ва ҳайвонларнинг қичқириши, шу­нингдек уларнинг хилма-хил ҳаракатлари (масалан, итнинг думини ликиллатиб туриши) улардаги инстинктларнинг ва шу инстинктлар билан боғланган ҳисларнинг ифодаси ва таркибий элементидир холос.
Бу товуш бирикмалари ва ҳаракатлар ифодаси бошқа ҳайвонлар учун сигнал вазифасини ҳам бажаради. Масалан, ҳайвон бирор ҳатарни сезганида алоҳида товуш билан қичқиради, бу қичқириқ унинг болаларида инстинкт равишда мудофаа ҳаракатини (яшириниш ёки онасининг олдига югуриб келиш ҳаракатини) вужудга келтиради.
Худди шу ҳайвоннинг қулай вазиятдаги қичқириқлари бошқача характерга эга бўлиб, бу қичқириқлар фароғатга, ҳавфсизликни, овқат топилганлигини ва шу кабиларни бил­дирувчи сигналлар бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳайвонларга хос бўлган хилма-хил товуш бирикмалари ва ҳаракатлар асло нутқ эмас. Ҳайвонларда нутқ, бўлмайди.
Одамнинг нутқида намоён бўладиган хилма-хил товуш бирикмалари унинг ички ҳолатини ифодалабгина қолмасдан, шу билан бирга объектив равишда мавжуд бўлган нарсалар ва ҳодисаларнинг нималигини билдирувчи восита бўлиб ҳам хизмат қилади. Ҳар қандай сўз бирон нарсанинг маъносини билдиради. Масалан, стол деган сўз бирикмаси шунинг учун ҳам нутқ бўлаги бўлиб қоладики, шу товуш бирикмаси ёрдами билан муайян буюмнинг маъноси билдирилади. Сўзлар бизнинг онгимиздан ташқарида мавжуд бўлган буюмлар ва ҳодисаларнинг ҳамда уларнинг хислатлари, ҳолатлари, боғланишлари, муносабатлари ва шу кабиларнинг онгимиздаги бамисоли бир вакилларидир.
Якка бир нарсани, масалан, Москва Волга, Тошкент ва шу кабиларни билдирадиган сўзлар бор. Лекин сўзларнинг кўпчилиги бир-бири билан бирор муносабатда боғланган буюмлар ва ҳодисаларнинг бутун бир туркумини билдиради. Бизнинг онгимизда воқелик инъикос этганида сўз шу инъикосни умумлаштирувчи воситадир. сўз билан ҳамиша умумийликни ифодалаймиз. Шу сабабли стол деган сўзни айтганимизда, бу сўз билан биз худди шу оннинг ўзида бизнинг кўз ўнгимизда турган битта столнигина ифодалаб қолмасдан, балки умуман «стол» тушунчасии ифодалаймиз. Ўзимиз идрок қилаётган ёки тасаввур қилаётган битта столнинг номини айтганимизда, биз мана шу битта стол деган сўзда умуман «стол» тўғрисидаги ўзимизда бўлган умумий тушунчани назарда тутамиз. Шу сабабли умумлаштирилган маънога эга бўлган сўз фақат якка нарсаларга мансуб бўлмасдан, шу би­лан бирга нарсаларнинг бутун бир туркумига ҳам мансубдир.
Нутқ ва айрим сўзлар нарсаларнинг фақат белгилари – «ёрлиқлари» гина эмас. Нарсаларни ифодаловчи номлар нутқнинг хусусий функцияларидан биридир, холос. Ҳар бир сўзнинг бундан ташқари яна ички мазмуни ҳам бор, ҳар бир сўз маълум тушунчани ифодалайди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish